Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
9.3K subscribers
46K photos
5.11K videos
24 files
7.91K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ўрганиш

Бугун Тошкент шаҳрининг 3-сектор раҳбари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатов сектор ҳудудига қарашли Чилонзор туманида туман сектор раҳбарлари билан биргаликда ўрганишлар ўтказди.

Ўрганишлар жараёнида туманнинг “Кичик Хирмонтепа” маҳалласида олиб борилаётган бозорча қурилиши, пиёдалар йўлаклари қурилиши, маҳалланинг ички кўчаларини асфальтлашга тайёрлаш ишлари кўздан кечирилди.

Масъуллар Ал Хоразмий мавзесида ҳам бўлиб, бу ерда аҳоли ҳордиқ чиқарадиган сайилгоҳ қурилиши, сайилгоҳ атрофидаги ҳудудларни яшил майдонларга айлантириш ҳамда суғориш тизимлари ўрнатиш бўйича олиб борилаётган ишларни ҳам ўрганди.

Кейинги манзил “Шараф” маҳалласи бўлди. Бу ерда маҳалла идораси ва болалар майдончасини таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди. Бундан ташқари, “Новза” маҳалласидаги кўпқаватли уйларнинг ертўла қисмида коммуникация қувурларнини янгилаш юзасидан олиб борилаётган ишлар, маҳалладан оқиб ўтувчи канал соҳилида бунёд этилаётган сайилгоҳ қурилиши ишлари ҳам ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида масъуллар “1-Катта Чилонзор” маҳалласида жойлашган ҳарбий баталион биносини таъмирлаш ишларига ҳам эътибор қаратди. Бундан ташқари, Тирсакобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи темир йўл чеккаларини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳам масъуллар томонидан ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, жумладан, “Кичик Хирмонтепа” маҳалласи кўчаларига тунги ёритгичлар ўрнатиш, газ тақсимлаш пунктлари ва газ қувурларини бўяш ва атрофини ободонлаштириш, “Новза” маҳалласида ўзбошимчалик билан ўраб олинган ер майдонларини тартибга келтириш ҳамда “Гулистон” маҳалласидаги 50-кўпқаватли уй ёнидаги ноқонуний қурилмани буздириш каби ҳолатлар юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Поздравление хокима Чиланзарского района Саидкаххора Холхуджаева с праздником святой Пасхи

Дорогие соотечественники!

Сегодня христианский мир отмечает православную Пасху. От имени Чиланзарского хокимията и всего коллектива поздравляем всех православных, которые проживают в нашем районе, со светлым праздником Пасхи!

Как нам известно, в Узбекистане этот праздник отмечают наши сограждане русские, белорусы, украинцы, грузины, армяне, греки и другие – те, кто проповедует православную веру.

В столь праздничный день хочется пожелать добра, здоровья, мира, процветания всем. Пусть каждый день ваш дом наполняется уютом, теплом, счастьем и благополучием, на душе будет тепло и спокойно, над головой будет мирное небо, а рядом — любимые родные и друзья.

С уважением, хоким Чиланзарского района Саидкаххор Холхуджаев

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Энг_намунали_ёшлар_етакчиси_танлови

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари танлов ғолибини табриклади

Хабар берганимиздек, куни кеча “Энг намунали ёшлар етакчиси” танловининг Республика босқичида туманимиздаги
“Кўркам” маҳалласи ёшлар етакчиси Шукрулло Қодиров пойтахтимиз шарафини ҳимоя қилиб фахрли иккинчи ўринни олди.

Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари ҳамда ҳокимлик масъуллари Шукрулло Қодировнинг хонадонига бориб, уни табриклади. Шукруллони болалигидан алоҳида меҳр билан тарбиялаган бувижони Фотима онага ва онаси Зебо опаларга туман мутасаддилари шундай ташаббускор, меҳнаткаш ва фаол йигитни тарбиялаганликлари учун ўз миннатдорчиликларини билдирди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Юртимизда ёшларга оид сиёсатнинг натижалари;
- Президент Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларига оид ниҳоятда прогрессив қонунни имзолади;
- Ўзбекистон "Нурли ислом замини" деган мақомга мувофиқ ва муносиб мамлакат.

Кўрсатувни бугун, 15 апрель куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 16 апрель куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Чилонзор туманидаги маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари
#15apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Работы по благоустройству махаллей на примере Чиланзарского района
#15apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:

22 апрел — шанба;
23 апрел — якшанба;
24 апрел — душанба (кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.

👉👉👉Агар 22 апрел — шанба Ўзбекистон Мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрел — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
#Тарғибот

Чилонзор тумани ҳокимлиги Дин ишлари бўйича маслаҳатчиси томонидан тумандаги барча ташкилотлар ва маҳаллалар кесимида “Ёшларни ёт ғоялардан асраш” мавзусида, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида тарғибот тадбирлари тизимли ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, “2-Қатортол” ва “Наққошлик” МФЙлари идораларида МФЙ раиси, фаоллар, уйбошилар иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам айни шу мавзуларда сўз юритилди ва йиғилганларга айни йўналиш юзасидан керакли тавсиялар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi