Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.69K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
#Yordam_va_saxovat

💫 YUKSAK MEHR-MURUVVAT, OQIBAT VA BAG‘RIKENGLIK BIZGA BUYUK AJDODLARIMIZDAN MEROS FAZILATDIR

🌙 Muruvvat va saxovat yurtimizda azaldan yuksak qadriyat hisoblangan. Yordamga muhtoj kishilarga ko‘maklashish, og‘irini yengil qilish qon-qonimizga singib ketgan ezgu an’analarimizdandir.

🔹 Mana shunday xayr-u ehsonlar Raqobatni rivojlantirish va iste'molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi jamoasi tomonidan ham doimiy ravishda amalga oshiriladi.

🇺🇿 Qo‘mita raisi Sh.Sharaxmetov Toshkent shahar Chilonzor tumanidagi
kam taʼminlangan va ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarni holidan xabar oldi.

Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

website | facebook | telegram | youtube | instagram |Twitter
#Хабардор_бўлинг

⚡️Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан янги фармон қабул қилинди

Ипотека кредитлари ва субсидияларни ажратиш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади;

банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга;

субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун, субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди. Бунда, фуқаро 4 ойда сертификатдан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Халқпарвар комиссияларининг хулосасига асосан хато ажратилган субсидия сертификатларини тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилди;

“2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ФАРМОН

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сайиллари_Чилонзорда

Чилонзор тумани "Наққошлик" маҳалласида жойлашган 39-сонли оилавий поликлиникада ташкил этилган “Саломатлик сайиллари” акциясида туманда яшовчи болалар, аёллар, катта ёшли аҳоли вакиллари республика миқиёсидаги тиббиёт муассасаларидан келган мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида профилактик тиббий кўрик ҳамда скрининг текширувларидан ўтказилди.

Тиббий кўрик жараёнида касалликлари аниқланган фуқаролар учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилиб, бепул йўлланмалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор 12 нафар беморга ихтисослаштирилган марказларга жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун тавсия берилди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Об_ҳаво

«Совуқ ва нам ҳаво кириб келади» — Ўзгидромет

Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.
5 апрелда республика ҳудудида, 16 апрелда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
15-17 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
17 апрелга ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқгача, кундузи 10-15 даража илиқгача пасаяди. 16-17 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳарорат 0-5 даража илиқгача, баъзи жойларда -1...-3 даража совуқгача бўлиши мумкин, кундуз кунлари 7-12 даража илиқгача пасаяди.
15-17 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади) бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#Ботирма_маҳалласи
#Саховат_Бройлер

Туманимиздаги "Ботирма" маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ёлғиз она, якка ёлғиз яшовчи фуқороларга Муборак Рамазон ойи муносабати билан "Саховат-Бройлер" корхонаси томонидан тайёрланган ҳамда қадоқланган 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Оилавий (маиший) зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Яшил_макон_Чилонзорда
#Шуҳрат_маҳалласи

“Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида “Шуҳрат” маҳалласидаги кўпқаватли уйларнинг атрофидаги майдонларга тупроқ ёйилиб, турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi