Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.91K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сўраган_эдингиз

СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ ОЛИНАДИГАН УЙ-ЖОЙ УЧУН ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚАНЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ?

⚡️САВОЛ:
Мен субсидия асосида уй олмоқчи эдим. Менга Давлат томонидан бошланғич бадал учун қанча маблағ тўлаб берилади ?

⚡️ЖАВОБ:
Президентнинг 09.12.2021 йил кунги ПФ-33-сон Фармонига асосан, сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъий назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 МИЛЛИОН сўм миқдорда давлат томонидан тўлаб берилади.

✏️ Бу дегани қимматроқ уй олсангиз кўпроқ, арзонроқ уйдан олсангиз камроқ субсидия берилмайди. 1 хоналик уйга хам, 5 хоналигига хам бир хилда, яъни 32 миллион сўм тўлаб берилади. Фақат хаммага хам эмас, қонунчилик талабларига тўғри келган оилаларга тўланади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Avariyaviy holat tufayli Chilonzor tumanining ayrim mahallalarida tabiiy gaz taʼminoti vaqtinchalik to‘xtatildi.

Chilonzor tumani G35 mavzesida joylashgan o'rta bosim d-100mmli bo'lgan gaz quvurida gaz sizib chiqish holati aniqlangan. Hozirda "Chilonzortumangaz" gaz ta'minoti bo'limi xodimlari tomonidan gaz sizib chiqish holatni bartaraf etish ishlari olib borilmoqda.
Shu sababli Chilonzor tumanidagi "Guliston" MFY hududida joylashgan 22 ta ko'p qavatli uylardagi jami 1 108 ta aholi xonadonlarida hamda "Boxoriston" MFY hududida joylashgan 23 ta ko'p qavatli uylardagi jami 1 247 ta aholi xonadonlarida tabiiy gaz ta'minoti vaqtinchalik to'xtatildi.

Ta'mirlash ishlari yakunlangach, tabiiy gaz ta'minoti qayta tiklanadi.
Yetkazilayotgan noqulayliklar uchun "Hududgaz Poytaxt" gaz ta'minoti filiali iste'molchilardan uzr so'raydi.

"Hududgaz Poytaxt" gaz ta'minoti filiali matbuot xizmati
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Фақат ахмоқларгина ўзининг нуқтаи назарини ва фикрини ҳеч қачон ўзгартира олмайди.

Уинстон Черчилль

🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Чилонзор туманидаги Бўрижар жомъе масжидининг фотосурати)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Чилонзор тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш юзасидан Сув тармоқлари бўлими томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилда туманда мавжуд бўлган 302 километр ичимлик суви қувурлари тармоғининг 2 минг 120 метрини янгилаш режалаштирилган. Шундан ҳозиргача 800 метрдан ортиқроқ сув қувурлари янгиланди.

Шунингдек, белгилаб олинган дастурдан ташқари туманимизнинг “Тирсакобод” маҳалласида Ширинариқ кўчасидан Астробод ва Ширинариқ 1-тор кўчалари бўйлаб темир йул олдигача диаметри 400 ммли узунлиги 680 метр ичимлик сув тармоғи янгисига алмаштирилмоқда. Ҳозирги кунда айни кўчалардаги 340 метр ичимлик суви қувурлари янгисига алмаштирилди ва ишлар давом эттирилмоқда.

Айни дамларда туман Сув тармоқлари бўлими томонидан олиб борилаётгин ишлар репортажимизда

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия

⚡️ Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг 77 сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида:

👉 Жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги маблағларни мазкур тадбирларга йўналтириш тўғрисидаги;

👉 ”Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга ва жарроҳлик амалиётига муҳтож оилаларга моддий ёрдам ажратиш, яшаш шароитлари яхшиланган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисидаги;

👉 Кўп квартирали уйларни Бошқарув сервис компанияларига бириктириш юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

👉 Сессияда барча муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉👉👉Лавҳамизда сессия жараёнлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йиғилиш

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, участка инспекторлари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари ҳамда тумандаги ташкилотлар масъул раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туманда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Йиғилишда масъул раҳбарлар томонидан туманда жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш учун барча тегишли ташкилотлар ҳамкорликда иш ташкил этиши муҳимлиги айтиб ўтилди.

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳар бир маҳаллада маҳаллабай чора-тадбирлар олиб борилиши кераклиги, ёшлар ва аёлларнинг жиноят кўчасига кириб қолмаслиги учун уларни ўз вақтида иш билан таъминлаш ва муаммоларини бартараф этишга ҳар томонлама ёрдам бериш йўналишида ишларни ташкил этиш бўйича режалар тузиб олинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
#Yordam_va_saxovat

💫 YUKSAK MEHR-MURUVVAT, OQIBAT VA BAG‘RIKENGLIK BIZGA BUYUK AJDODLARIMIZDAN MEROS FAZILATDIR

🌙 Muruvvat va saxovat yurtimizda azaldan yuksak qadriyat hisoblangan. Yordamga muhtoj kishilarga ko‘maklashish, og‘irini yengil qilish qon-qonimizga singib ketgan ezgu an’analarimizdandir.

🔹 Mana shunday xayr-u ehsonlar Raqobatni rivojlantirish va iste'molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi jamoasi tomonidan ham doimiy ravishda amalga oshiriladi.

🇺🇿 Qo‘mita raisi Sh.Sharaxmetov Toshkent shahar Chilonzor tumanidagi
kam taʼminlangan va ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarni holidan xabar oldi.

Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

website | facebook | telegram | youtube | instagram |Twitter
#Хабардор_бўлинг

⚡️Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан янги фармон қабул қилинди

Ипотека кредитлари ва субсидияларни ажратиш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади;

банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга;

субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун, субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди. Бунда, фуқаро 4 ойда сертификатдан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Халқпарвар комиссияларининг хулосасига асосан хато ажратилган субсидия сертификатларини тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилди;

“2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ФАРМОН

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сайиллари_Чилонзорда

Чилонзор тумани "Наққошлик" маҳалласида жойлашган 39-сонли оилавий поликлиникада ташкил этилган “Саломатлик сайиллари” акциясида туманда яшовчи болалар, аёллар, катта ёшли аҳоли вакиллари республика миқиёсидаги тиббиёт муассасаларидан келган мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида профилактик тиббий кўрик ҳамда скрининг текширувларидан ўтказилди.

Тиббий кўрик жараёнида касалликлари аниқланган фуқаролар учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилиб, бепул йўлланмалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор 12 нафар беморга ихтисослаштирилган марказларга жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун тавсия берилди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Об_ҳаво

«Совуқ ва нам ҳаво кириб келади» — Ўзгидромет

Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.
5 апрелда республика ҳудудида, 16 апрелда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
15-17 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
17 апрелга ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқгача, кундузи 10-15 даража илиқгача пасаяди. 16-17 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳарорат 0-5 даража илиқгача, баъзи жойларда -1...-3 даража совуқгача бўлиши мумкин, кундуз кунлари 7-12 даража илиқгача пасаяди.
15-17 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади) бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi