Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.97K subscribers
49.3K photos
5.43K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Ўрганиш

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари биргаликда туманимиздан ўтган темир йўл чеккалари ва атрофидаги ҳудудларни ўрганди.

“Тирсакобод”, “Бешқўрғон” маҳаллари ҳудудларидан ўтган темир йўл бўйларида хавфсизликни таъминлаш, ободонлаштириш, айни ҳудудларда жойлашган уйларнинг фасадларини таъмирлаш бўйича режалар тузилди ва масъулларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, “Бешқўрғон” маҳалласи аҳолисидан тушган мурожаатга кўра, маҳалла ҳудудида мактабгача таълим ташкилоти қурилиши учун бўш турган жойлар ҳам ўрганилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Учинчи ташаббус доирасида Сирдарёда энг илғор агротехнологиялар жорий қилинади.

Хусусан, вилоят ҳокимига қишлоқ хўжалигида илм ва инновация жорий қилиш бўйича Хитойдан 2 нафар маслаҳатчи олиб келинади. Сирдарёда ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилишга хитойлик инвесторлар жалб қилинади.

Шунингдек, Хитой тажрибаси ёрдамида қорамол ва паррандачилик экокомплекслари ташкил қилинади, шўр ва сувсизликка чидамли маккажўхори, сорго, беда каби озуқага бой экин навлари экилади, интенсив анор, қовун, пекан ёнғоғи ва балиқчилик плантациялари ташкил қилинади, мева-сабзавотни сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технопарки ташкил этилади.

Шўр ва сувсизликка чидамли экин турлари, чорвачилик наслларини яратиш бўйича Хитойнинг бу йўналишдаги етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Уларнинг филиаллари ташкил қилиниб, қишлоқ ва сув хўжалиги учун кадрлар тайёрланиши ҳамда ер ўзлаштириш, чўлланиш, ирригация ва экология йўналишида илмий-тадқиқотлар олиб борилиши маълум қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Тўртинчи ташаббус. Сирдарё мамлакатимизни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилади.

Бунинг учун хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда республиканинг шарқий ва марказий қисмларини ҳамда чет эл йўналишларига боғлайдиган янги транспорт маршрутлари ва мультимодал логистика маркази қурилади.

Булардан ташқари, йўлларни қуриш, таъмирлаш ва бошқаришга хусусий секторни жалб қилиш ҳам Сирдарёдан бошланиши қайд этилди.

Маълумки, давлат тиббий суғуртаси, тиббиётни рақамлаштириш каби ислоҳотлар Сирдарё вилоятидан бошланган эди. Юртимиздаги илк тиббиёт кластери ҳам шу ерда барпо этилаяпти. Қўшни Қозоғистон ва Тожикистондан ҳар ойда 1,5 минг бемор даволаниш учун Гулистон шаҳрига келмоқда.

Шу боис, бешинчи ташаббус доирасида Гулистон шаҳри мамлакатимизнинг “Инновацион медицина хаби”га айлантирилади.

Давлатимиз раҳбари барча ташаббуслар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Саховат_ва_кўмак

6 нафар нуронийларга санаторияга йўлланма берилди

Чилонзор туманинин ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича туманга бириктирилган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан туманимизда яшовчи 6 нафар нуроний отахон ва онахонларга соғломлаштириш ва дам олишлари учун “Турон” ва “Чинобод” санаторияларига йўлланмалар берилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ташаббуси_бюджет
#Ҳаракатда_баракат
#Ғолибларни_қутлаймиз

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасинининг ғолиблари эълон қилинди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 1-мавсумига овоз бериш 7 апрелда якунланди. Чилонзор туманида ҳам 9 та лойиҳа, жумладан, туманимиздаги 163-, 79-, 201-, 195-, 173-, 200-, 138-,202 ва 217-сонли умумтаълим мактаблари жамоаси томонидан бинони таъмирлаш, футбол майдони қуриш, жиҳозлар сотиб олиш каби билдирилган таклифлар кўп овоз олди ва ғолиб бўлди.

Маълумот учун келтириш жоизки, тумандаги жами 9 та лойиҳа учун бюджет маблағларидан 10 миллиард 978 миллион сўм ажратилади.

👏👏👏Биз туман ҳокимлиги номидан таклифлари ғолиб бўлган барча жамоаларни табриклаймиз ва ўз жонажон мактаби учун жон куйдириб, бу лойиҳада фаол иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирамиз ва барча тумандошларимиздан “Ташаббусли буджет” лойиҳасининг кейинги мавсум жараёнларида фаол бўлишларини сўраб қоламиз.

☝️☝️☝️Шу ўринда, ташаббусли бюджет маблағлари эвазига олиб бориладиган таъмирлаш ва қурилиш ишлари сифатли даражада амалга оширилишида тегишли ташкилотлар масъуллари ва жамоатчилик назоратига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини эслатиб ўтамиз.

↪️Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда https://openbudget.uz/boards-list/1 манзили орқали танишишингиз мумкин.

#tashabbusli_budjet #open_budget #inson_qadri_uchun

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#O’zingni ko’rsat!
#Tanlovga marhamat!
🟩Chilonzorda Zamonaviy va milliy raqs festivalining #mahalla bosqichiga #start berilmoqda.

Besh tashabbus olimpiadasi doirasida madaniyat yo'nalishida "Yoshlar raqs" festivalining mahalla bosqichlari 8-aprel kuni boʻlib oʻtadi.
O’zingizni qiziqtirgan barcha savollar bilan doimiy yoki vaqtincha yashash manzilingizdagi
#mahalla _yoshlar _yetakchilariga murojaat eting.
🏆Biz 10-30 yoshdagi barcha yigit-qizlarni, raqs jamoalarini
#yakkaxon va #jamoaviy tarzda ishtirok etishga chorlab qolamiz!

🟢
#Chilonzor_yoshlari!
Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши сессиясида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.

Президент Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Азимжонович Махмудалиев номзодини тавсия этди.

Номзод ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режаларини тақдимот қилгач, вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Акмал Маҳмудалиев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

Йиғилиш давомида вилоятни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, туманлар ҳокимларининг режалари тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter