Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.96K subscribers
49.3K photos
5.44K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Ўрганиш

Бугун Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари туманда ҳудудидаги ижтимоий объектлар, Опера театри ва бошқа объектларни ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Ta'mirlash ishlari sababli joriy yilning 4-aprel kuni Sergeli, Yangihayot va Chilonzor tumanlarining ayrim mahallalarida tabiiy gaz ta'minoti vaqtinchalik to'xtatiladi.

“Hududgazta’minot” AJning 131-sonli buyrug‘iga asosan yirik hududga ajratish maqsadida Yangihayot tumani, "Yangi choshtepa" MFY hududidan o‘tgan yer osti d-1020mmli yuqori bosim gaz quvuriga gaz hisoblagich o‘rnatish ishlari ”Hududgaz Poytaxt” GTFning YeOGQ xizmati tomonidan amalga oshirish rejalashtirilgan.
Shu tufayli joriy yilning 4-aprel kuni soat 08:00dan 2023-yil 5-aprel kuni 08:00ga qadar quyidagi tabiiy gaz iste’molchilarida gaz ta’minoti vaqtinchalik to‘xtatiladi.

Shundan Sergeli tumani aholi iste'molchilari:

“Soxibqiron”, “Saxovat”, “Yangi sergeli”, “Qipchoq”, “Ezgulik”, “Nurhayot”, “Madadkor”, “Ittifoq”, “Ziynat”, “Nilufar”, “Mehrigiyo”, “O‘zgarish”, “Xabibiy”, “Bunyodobod”, “Yangi bunyodobod” MFYlarida joylashgan ko‘p qavatli uylardagi jami 21 566 ta aholi xonadonlarida hamda “Junariq”, “Nog‘ay qo‘rg‘on”, Yuqori darxon", “Qubaytepa”, “Qutbaraka”, “So‘g‘diyona”, “Sofdil”, “Daryo bo‘yi” MFYlaridagi jami 7 634 ta uy xo'jaliklarida.

Sergeli tumani ulgurji iste’molchilari:

- Sanoat korxonalari 85 ta;
- Maktablar 11 ta;
- MTM 4 ta;
- Umumiy ovqatlanish ob'yektlari 41 ta;
- Nonvoyxonalar 68 ta;
- Kommunal–maishiy korxonalar 184 ta jami 393 ta ulgurji iste’molchilarda.

Yangihayot tumani aholi va ulgurji iste'molchilari:

"Fayzli, "Choshtepa", "Yangi choshtepa", "Yangi darxon", Tashabbus", "Yangi umid", "Yangi turmush", "Xumo", "Yangi hayot", "Oriyat", "Gulshanobod", "Marhamat", "Ibrat", "Olchazor", "Xushnud", "Navqiron", Yorqin hayot", "Charog'on", "Chorbog'", "Viqor", "Al - Farg'oniy", "Do'stlik", "Iqbol", "Yo'ldosh", "Toshkent", "Chortoq" MFYlardagi jami 5 251 ta uy xo'jaliklarida hamda ko‘p qavatli uylardagi jami 29 835 ta aholi xonadonlarida va 316 ta ulgurji iste’molchilarida.

Chilonzor tumani aholi va ulgurji iste'molchilari:

"Beshqo'rg'‘on", "Tirsakobod", "Xayriobod", "Xon to‘pi", "Bek to‘pi", "2-Qatortol", "Mevazor", "Yakkabog‘" MFYlardagi jami 6 000 ta uy xo'jaliklarida hamda 47 ta ulgurji iste’molchilarida.

Ta'mirlash ishlari yakunlangach, tabiiy gaz ta'minoti qayta tiklanadi.
Yetkazilayotgan noqulayliklar uchun "Hududgaz Poytaxt" gaz ta'minoti filiali iste'molchilardan uzr so'raydi.

"Hududgaz Poytaxt" gaz ta'minoti filiali matbuot xizmati
#expert_fikri

Янги таҳрирдаги Конституция: мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилади

☝️ Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни бартараф этиш ишлари ўзининг ижобий натижасини бериб, ушбу саъй-ҳаракатлар халқаро миқёсда эътироф этилди.

🔹 Болалар ўқишда, шифокор ва ўқитувчилар ишда бўлишлари тўғри сиёсий қарор эди.

📌 Мажбурий ва болалар меҳнатининг ман этилиши Конституцияда белгилаб қўйилиши ушбу сиёсий қарор абадий эканлигини кўрсатади.

🔗 Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Xalqaro_expert_fikri

🔰 Ўзбекистоннинг янгиланаётган Асосий қонуни таълим олиш ҳуқуқидан фойдаланиш, шунингдек, ўқитувчиларга конституциявий мақом бериш каби кенг масалаларни қамраб олади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотнинг амалга оширилиши ўз вақтида ва долзарб масала, деб ҳисоблайман.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари!

🌧 Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кузатилмоқда.

❗️ Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз.

☎️ Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин.

📨 Шунингдек, мурожаатингизни Xalq Nazorati портали ва иловаси орқали юбориш имконияти мавжуд.

📹YouTube 📱Facebook 📹Instagram 🌐Web-site
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
⚡️ Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари! 🌧 Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кузатилмоқда. ❗️ Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз. ☎️ Эслатиб ўтамиз…
⚡️ Уважаемые жители и гости столицы!

🌧 В Ташкенте наблюдается сильный ветер и дождь.

❗️ Просим соблюдать меры предосторожности, не оставлять автомобили под деревьями и железными конструкциями.

☎️ Напоминаем, что при возникновении чрезвычайных ситуаций в связи с неблагоприятными погодными условиями — сильным ветром, осадками и пр., вы можете обратиться в соответствующие службы хокимията Ташкента по номерам (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 и 1055.

📨 Также, вы можете направить своё обращение через портал и приложение Xalq Nazorati.

📹YouTube 📱Facebook 📹Instagram 🌐Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_қабули

Чилонзор тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули “Дўмбиробод” маҳалласи идорасида бўлиб ўтди. Қабул жараёнида туман ҳокимига 15 нафар фуқаролар моддий ёрдам, ишга жойлашиш, уй-жой учун субсидия ажратилиши масаласида, тадбиркорликка кўмак, коммунал соҳадаги муаммолар юзасидан мурожаат қилди.

Ҳар бир мурожаатчининг муаммолари ўрганилиб, айрим масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Баъзи ўрганилиши ва ечими вақт талаб қиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилди.

👉👉👉Лавҳамизда қабул жараёнлари
#Референдум
#Семинар_тренинг

Референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини ошириш ва фаолияти самарадорлигини яхшилаш ҳамда референдум жараёнлари иштирокчиларининг ҳуқуқий кўникмаларини шакллантириш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Референдумни юқори савияда ташкил этиш, умумэътироф этилган халқаро тамойиллар, илғор миллий ва хорижий тажриба асосида ўтказиш мақсадида референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашда тизимли семинар-тренинглар ташкил этилди.

Айтиш жоизки, Чилонзор туманида ҳам мавжуд 77 та референдум ўтказувчи комиссиялар раислари, ўринбосарлари, котибларининг малакасини ошириш бўйича семинар-тренинглар тизимли ташкил этилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Triatlon bo‘yicha O‘zbekiston milliy terma jamoasi a’zosi Aleksandr Kurishov Nepalda bo‘lib o‘tgan Osiyo Kubogida sovrindorga aylandi

Kurishov Elite-erkaklar yo‘nalishida 2-o‘rinni egallab, jahon va qit’a reytingiga ta’sir ko‘rsatadigan ochkolarni qo‘lga kiritdi.

Aʼzo boʻling 👉 @Daryo_Sport24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар

Чилонзор туманида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисидаги ИИВ, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг қўшма қарорининг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш юзасидан тегишли масъуллар ҳамда туман ҳокими ва мутасаддилар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда ҳозирда туман маҳаллаларида фаолият олиб бораётган МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторларига қўшма қарорнинг мазмун-моҳияти ва тадбиқ этиш механизмлари тушунтириб берилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон
#Ифторлик_дастурхони

Чилонзор туманидаги “Гавҳар” тўйхонасида Рамазон ойи муносабати билан “Меҳржон”, “Кичик Хирмонтепа”, “Бўрижар” маҳаллаларида яшовчи 300 нафардан кўпроқ кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар вакиллари учун ифторлик дастурхони ёзилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Taklif va mulohazalarni bòlishish.
Yoshlar dardi bilan yashash.

🇺🇿#Bugun Yoshlar ishlari agentligi Toshkent shahar boshqarmasi boshliģi #Abdulaziz_Nazirovning Chilonzor tuman yoshlari bilan uchrashuvi bo’lib o’tdi.
30 dan ortiq yoshlar murojati, muammo va takliflari tinglanib, 22 tasi ijobiy qanoatlantirildi, 8 taklif va tashabbuslar yuzasidan huquqiy tushunchalar berildi.
👍#11_nafar #Yoshlatr_daftariga murojaat etgan yoshlarga murojaatlari qanoatlantirilganligi to’g’risidagi #Sertifikatlar topshirildi.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика ишчи гуруҳининг Тошкент шаҳридаги ўрганишлари

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

Чилонзор туманида аҳолини электр қуввати билан таъминлаш сифатини яхшилаш учун эскирган кабелларнинг ўрнига янги кабеллар ўрнатиш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун “Навбаҳор” маҳалласидаги 1797 сонли трансформатордан чиқувчи ва 6- ҳамда 7-кўпқаватли уйларга электр қуввати етказиб берувчи кабеллар янгисига алмаштирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi