Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.63K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Яшил_макон
#Кўкаламзорлаштириш_ишлари_Чилонзорда

Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармасининг Кўкаламзорлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг феврал 16 февралдан ҳозирги кунга қадар “Оқтепа”, “Боғзор” маҳаллаларида, Бунёдкор шоҳ кўчаси, Сўгали ота, Кичик халқа йўли кўчаларига жами 50 000 дона мавсумий гул кўчатлари экилди.

Шунингдек, Бунёдкор шоҳ кўчасига 96 дона каштан, 150 дона эман, 200 дона япон сафораси, 440 дона каталпа, 200 дона клён заранг, 190 дона павлония, 156 дона чинор ва 40 дона бошқа турдаги дарахтлар экилди. Бундан ташқари, туман ҳудуди бўйлаб яшил майдонларга 520 дона мевали дарахтлар 468 дона бута кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.

Катта кўчалар чеккаларидаги майдонларга, яъни Муқимий кўчаси бўйлаб 50 дона эман, Қатортол кўчасига 130 дона, Чилонзор кўчасига 51 дона чинор, 468-дона бута кўчатлари, Заргарлик кўчасига 160 дона бошқа турдаги дарахтлар экилди.

Чўпон ота кўчасига 100 дона каштан, 800 дона бута кўчатлари, Кичик халқа йўли кўчасига 60 дона шарқ туяси дарахти, 500 дона лисидум бутаси ҳамда 7 минг 340 дона бошқа турдаги бута кўчатлари экилди.

Кўкаламзорлаштириш бўлими ходимлари томонидан дарахтлар парваришига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ҳудуддаги 189 дона дарахтларга шакл берилди, 35 минг 385 дона дарахтлар оқланди. Туман худуди бўйлаб яшил майдонларда мунтазам равишда ўт ўриш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Серикбай Усенов, Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази раиси:

— Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича бир ярим йил ичида ўз фикр ва таклифларимизни бердик. Барчаси инобатга олинмоқда. Авваллари халқларимизни қийнаб келаётган масалалар, жумладан Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасидан ўтишда муаммолар бор эди. Чегарада соатлаб қолиб кетиларди. Бугунги кунда 15 дақиқада ўтиш мумкин ва бемалол қариндош-уруғларни кўриб, уларнинг оилавий маросимларида қатнашиб келиш имконияти яратилди.

Ҳозирги сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмайлик. Ўзбекистон яшаётган миллиондан ортиқ қозоқлар 30 апрель куни овоз беришга тайёрмиз!

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Азиза Шахназарова, АҚШнинг Колумбия университети профессори:

— Барча ватандошлар сингари мен ҳам Ўзбекистонда бўлаётган ижтимоий ўзгаришларга бефарқ эмасман. Хусусан, янгиланаётган Конституциянинг 52-моддасида "давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши ҳақида ғамхўрлик қилади", деган жумла мени ҳам бир педагог сифатида жуда ғурурлантирди. Таълим соҳасида фаолият олиб бораётган шахсларнинг Конституция даражасида ҳимояланиши янги Ўзбекистонда инсонга эътибор ва сифатли таълим яратиш йўлида қилинаётган ислоҳотлардан далолатидир, деб айтоламиз. Бу эса, ўз навбатида, юртимиз янги тарихининг муҳим саҳифасидир.

@menbefarqemasman
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#3_сектор

Муаммолар ўрганилиб, бартараф этилмоқда

Туманимизнинг 3-секторида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори ҳамда "Оққўрғон тажрибаси" дастурлари асосида аҳоли муаммолари ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

Жумладан, бугун секторга қарашли 7-мавзедаги 11-сонли кўпқаватли уйнинг ертўла қисми тозаланди, шунингдек сувоқова тизими ҳам махсус техникалар ёрдамида тозалаб олинди.

Бундан ташқари айни шу мавзедаги 31- ва 34-кўпқаватли уйларнинг ертўласидаги ичимлик суви ёпқичлари янгисига алмаштирилди.

Шунингдек, сектор раҳбари, туман ИИОФМБ бошлиғи Алишер Муродуллаев раҳбарлигидаги масъуллар сектор ҳудудидаги 173- ва 181- мактаблардаги коммунал тизимлар ҳолатини ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқдалар.

👉👉👉Сектордаги бошқа маҳаллаларда ҳам бу борадаги ишлар жадал давом эттирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хусанова Анора- Биология фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги "Регионал ва рудали геология бўлими" бошлиғи Дулабова Нафиса Юсуповна