Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

Одамлар бошқа бирор жойда яшасам, бахтли бўлардим, деб ўйлашади. Лекин бу хомхаёл. Чунки сиз қаерга борманг, барибир ўзингизни олиб кетасиз...

Муҳаммадали Эшонқулов

Бошланган кун барчангизга хайрли бўлсин азиз тумандошлар!

@Chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Tashkent_Land
❗️Трещины на фасаде жилого дома в Ташкенте оказались 2-х летней давности

🤦🏻‍♂️ Очередная фейковая информация уже третьи сутки распространяется в соцсетях.

💬 Как сообщили нам жильцы данного жилого дома в Чиланзарском районе, трещины которые публикуют на фото и видео появились 2 года назад и находятся они на стыке двух строений (в месте соединения двух частей здания).

@Tashkent_Land
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам увеличения заготовки продовольственной продукции, эффективной организации весеннего посевного сезона.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Камолиддин Ишанходжаев,
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси:


"Яқин-яқингача нодавлат ташкилотлар турли бюрократик тўсиқларга учрарди. Тадбирларни ўтказишга рухсат олиш мураккаб, лойиҳаларни молиялаштириш паст даражада эди. Сўнгги йилларда вазият кескин ўзгарди. Ҳозирда нодавлат ташкилотлар фаолиятини амалга ошириш жараёнлари соддалаштирилди. Нодавлат ташкилотлар, том маънода, одамларга кўмакчи бўлмоқда.

Тўғри, бизда ҳали ечимини кутаётган муаммолар бор. Уларни ҳал қилиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос зарур. Бунинг учун нодавлат нотижорат ташкилотларининг мақоми биринчи марта Конституцияда алоҳида эътироф этилмоқда. Мен буни қўллаб-қувватлайман! Мен бунга #befarqemasman".

Сайт  | ТелеграмYoutube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Bugun internet tarmoqlari nafaqat shaxsiy muloqot yoki kerakli axborotni olish vositasi, balki ko‘p masalalarni o‘tirgan joyida hal etish, qolaversa, xalqaro aloqalar o’rnatish vositasiga aylanib ulgurdi.
Konstitutsiyamizning yangi tahririga ko’ra, endilikda internetdan foydalanish huquqi davlat tomonidan kafolatlanadi. (33-modda)

Maxsimova Risolat,
Xalqaro Islom akademiyasi magistranti
⚡️Энди жарималарни вақтлироқ тўласа, чегирма берилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-99, 23.03.2023й) кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади. Унга кўра:

ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;

мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

"Konstitutsiya bizniki, barchamizniki! Unda bòlayotgan òzgarishlar va qòshimchalar biz yoshlar hayotida yangi sahifalar ochishiga ishonamiz." - Abdinazarov Abduraxmon Surxondaryo viloyati Qiziriq tumani Madaniyat va turizm bòlimi xodimi baxshi, "Kelajak bunyodkori" medali sohibi hamda "Nihol" davlat mukofoti sovrindori.
Президент раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Охирги икки йилда жаҳонда озиқ-овқат инфляцияси йилига 15-20 фоиздан пасаймаётгани, ўсимлик ёғи, сут ва гўштнинг жаҳон нархи сўнгги 30 йилдаги, дон маҳсулотлари ва шакар эса сўнгги 10 йилдаги энг юқори даражага кўтарилгани қайд этилди.

Экспорт-импортда логистика, ўғит ва ёқилғи харажатлари ошиб кетгани ҳам озиқ-овқат нархларига ўз таъсирини кўрсатаяпти. Таҳлилларга кўра, бу ҳолат 2023 йилда ҳам, келгуси йилларда ҳам сақланиб қолади.

Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга 200 минг гектар ер ажратилгани, 500 минг гектар қўшимча ерлар оборотга киритилгани ички бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш ва экспортни кўпайтиришга хизмат қилмоқда.

- Лекин, аҳолимиз сони ўсиб бораётгани, жаҳондаги нобарқарор вазият, логистикадаги узилишлар озиқ-овқатни кўпайтириш бўйича олдимизга янада катта вазифаларни қўймоқда, - деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан вилоят, туман ҳокимлари озиқ-овқатни кўпайтириш, одамларни банд қилиш бўйича қўшимча имкониятларни излаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Саф_йиғилиши

Бугун эрта тонгдан туманимизда баҳорги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тизмили ташкил этиш бўйича секторлар кесимида саф йиғилишлари бўлиб ўтди.

Жумладан, 1-секторга қарашли “Баҳористон” маҳалласида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида сектор раҳбарлари ва сектордаги маҳаллалар раислари, туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида саф йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ал Хоразмий мавзесига кирувчи маҳаллаларни ободонлаштириш, шунингдек, бу ҳудудда пиёдалар йўлаклари ва сайилгоҳлар ташкил этиш, аҳоли ҳордиқ чиқариши учун истироҳат боғини барпо этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди ва “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчатлар ўтқазиш бўйича йўриқномалар берилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Йиғилишда айрим туманлар уларга озиқ-овқат учун 70 минг гектар қўшимча майдон берилганига қарамасдан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлай олмаётгани танқид қилинди.

Ҳокимлар мавжуд озиқ-овқат майдонларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга оширишда ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан ҳамда аҳоли дастурхонининг тўкин-сочинлигини ўйлаб, йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик яратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Озиқ-овқат етиштиришни кўпайтириш учун шу йилнинг ўзида 6,2 триллион сўм янгича механизмлар асосида ажратилади. Жумладан:

- Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавотчиликнинг айланма маблағлари учун 700 миллиард сўм ажратилади;

- аҳолига берилган ерларда кўчат, уруғ, ўғит ва техника етказиб бериш учун жами 500 миллиард сўм берилади.

1 апрелдан 130 миллион доллар маблағ банклар иштирокисиз, тўғридан-тўғри тадбиркорларга ажратилади. Бунда банк устамаси бўлмайди ва тадбиркор бозорга қараганда анча арзон кредит олиш имконига эга бўлади. Ушбу маблағлар маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва харид қилиш, техника сотиб олиш учун 10 йилгача 14 фоиздан ажратилади.

Шу билан бирга, интенсив боғ ва токзорлар, логистика объектлари тайёр қурилиб, тадбиркорларга лизингга берилади. Энди, тадбиркор 20 фоизини олдиндан тўлайди, қолган 80 фоизини 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлайди.

Бунда тадбиркорлар ўз лойиҳаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг шаффоф электрон платформаси орқали тақдим қилади. Вазирлик лойиҳаларни тўғридан-тўғри ўзи молиялаштиради.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда пиллачилик ва жунчилик салоҳиятидан янада кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятида 15 минг гектар, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 10 минг гектардан, Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Навоий, Сирдарё, Фарғона вилоятларида 5 минг гектардан аҳоли яшаш жойларига яқин лалми ва яйлов майдонни ўзлаштириб, пилла кластерларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Бу ерлар Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун берилади.

Шунингдек, Олтинсой, Шўрчи, Конимех, Нурота, Муборак, Ғузор, Каттақўрғон, Нуробод, Фориш, Тупроққалъа туманларида аҳоли яшаш жойларига яқин 10 минг гектардан лалми ва яйлов майдонда жун кластерларини ташкил қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Яшил_макон_Чилонзорда

Туман ҳокими ва масъуллар “Баҳористон” маҳалласида кўчатлар ўтқазди

Хабар берганимиздек, бугун Чилонзор тумани ҳокими раҳбарлигида “Баҳористон” маҳалласида эрталабки саф йиғилиши ўтказилди ва йиғилишдан сўнг туман ҳокими, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва ҳокимлик масъуллари томонидан маҳалла ҳудудидаги “Бета чой” корхонаси олдидаги бўш майдонга турли хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Бундан ташқари масъул мутасаддилар Ал Хоразмий мавзеси бўйлаб қурилиши бошлаб юборилган сайилгоҳлар ва пиёдалар йўлакларини бориб кўрди ва қурувчиларга керакли тавсиялар ҳамда кўрсатмалар берди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi