Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.94K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Ҳашар_жараёнлари_Чилонзорда
#Бешёғоч_маҳалласи

Туман сув таъминоти корхонаси ходимлари томонидан дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев "Янги Тошкент" қурилишига тамал тоши қўйиш ҳамда Тошкент вилоятида қуёш энергетикаси лойиҳаларига старт бериш маросимида иштирок этади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в церемонии закладки первого камня в строительство "Нового Ташкента" и даст старт проектам солнечной энергетики в Ташкентской области.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев "Янги Тошкент" лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзламоқда.

Маълумки, бугунги кунда пойтахтимизда яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллионни ташкил қилади. Яқин йилларда бу кўрсаткич яна кўпайиши кутилмоқда.

Бугунги куннинг ўзида шаҳарда йилига 20 мингдан зиёд квартирали кўп қаватли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор.

Шунинг учун пойтахтимизнинг барқарор ривожланишини ўйлаб, камида 15-20 йил олдин режаларимизни аниқ белгилаб олишимиз зарур, деди давлатимиз раҳбари.

Шуларни инобатга олиб, Буюк Британия, Сингапур, Хитой ва Туркиялик мутахассислар билан Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Жумладан, Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳисобидан пойтахт ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида "Янги Тошкент" лойиҳасини амалга ошириш мақсад қилиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Ҳашар_жараёнлари_Чилонзорда
#Қатортол_маҳалласи

Қатортол маҳалласида кўча чеккаларига чинор дарахтлари экилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Давлат хизматлари билан боғлиқ судга берилган шикоятлар учун давлат божи 50%га арзонлаштирилди

Бугун, 17 март куни Ўзбекистон Президенти «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади.

Қонунга кўра, эндиликда фуқаролар томонидан давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга аризалар (шикоятлар) берилган тақдирда, давлат божини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўланади.


Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финалини томоша қилди.

Финалда Ўзбекистон билан Ироқ футболчилари баҳслашди. Ўзбекистон ёшлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Давлатимиз раҳбари терма жамоамизни тақдирлаш маросимида иштирок этди ва бош соврин - Осиё кубогини топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил стадион «Бунёдкор» и посмотрел финал Кубка Азии среди футболистов до 20 лет.

В финале играли сборные Узбекистана и Ирака. Со счетом 1:0 победила молодежь нашей страны. Глава нашего государства принял участие в церемонии награждения наших игроков и вручил им главный приз – Кубок Азии.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter