Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
📢Ҳурматли Чилонзор тумани аҳолиси!

🛒 Чилонзор тумани сектор раҳбарлари томонидан карантин даврида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида маҳаллаларда кўчма савдо ярмаркалари ташкил этиб келинмоқда. Унда аҳоли кундалик зарур бўлган озиқ- овқат маҳсулотларини харид қилиши мумкин.
Ярмаркаларнинг барчаси кундузги соат 10:00дан 17:00га қадар қилиб белгиланган.
Бугун:
“Бешқўрғон”
“3-Чарх Камолон “
“Лутфий“
“Наққошлик”
маҳаллаларида арзонлаштирилган кўчма савдо расталари ташкил этилади.

📣 Ҳурматли фуқаролар! Сиздан ярмаркага харид учун чиққанингизда карантин қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз!

Чилонзор туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Баҳорги неъматлар етилмоқда. Ҳозир айни қулупнай мавсуми бошланди.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг барча маҳалларида қулупнай савдосини ташкил қилишга рухсат берилади.

Пойтахтимизга қулупнай олиб кирувчилар ва уларнинг транспорт воситаларига шароит яратилади.

***

Поспевают весенние фрукты и ягоды, начался сезон клубники.

Поэтому во всех махаллях Ташкента разрешается организация торговли клубникой.

Для тех, кто завозит клубнику в столицу, и их транспортных средств будут созданы условия.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#uyda_qol #karantin

👆Коронавируснинг янги турини юқтириб олган бемор, карантин қоидаларига амал қилмаса, инфекцияни 1 ҳафта ичида камида 3 нафар кишига юқтиради. Улар эса ўз навбатида яна 9, кейинчалик 27 кишига ... Шундай қилиб, зарарланиш занжири ҳар сафар 3 баробарга кўпаяверади.

❗️Кўринг ва хулоса чиқаринг

❗️Яқинларингизга ҳам улашинг

👉@dscuzbekistan

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони — 240 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане число полностью выздоровевших от коронавируса достигло 240 человек.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
“Чилонзор деҳқон бозори”да нарх-наво қандай?

Карантин эълон қилинган даврда аввало, аҳоли саломатлигини сақлаш чоралари энг муҳим, шу билан бирга бозор ва дўконларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш ҳам энг долзарб вазифадир.
Бу борада Тошкент шаҳар ва Чилонзор тумани прокуратураси масъуллари ва раҳбарлари, туман ДСИ мутасаддилари биргаликда “Чилонзор деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида санитария қоидаларига риоя этилиши ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўрганди.
Ўрганишлар жараёнида камчиликлар бартараф этилди ва нарх навонинг асоссиз равишда оширилмаслиги ҳақида бозор мутасаддиларига тавсиялар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

***

Каковы цены на продуктовом рынке «Чиланзар»

В период карантина, прежде всего, наиболее важными мерами являются защита общественного здоровья, а также предотвращение необоснованного повышения цен на продукты питания на рынках и в магазинах. В связи с этим должностные лица и руководители прокуратуры города Ташкента и Чиланзарского района вместе с должностными лицами районного ГНИ изучали соблюдение санитарных правил и цен на продукты питания на территории ООО «Чилонзор дехкон бозори».
В ходе исследования были устранены недостатки, и должностным лицам рынка были даны рекомендации по предотвращению неоправданного завышения цен.

Пресс-служба хокимията Чиланзарского района
Энди хўжалик буюмлари ва кийим-кечак ҳам харид қилишингиз мумкин
💠 Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли аҳолининг сабабсиз кўча-куйга, жамоат жойига чиқиши чекланган. Ушбу синовли даврда Чилонзор туман сектор раҳбарлари томонидан кўчма савдо ярмаркалари ташкиллаштирилиб, деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ўтказилмоқда.
Эътиборли жиҳати, олдин фақат озиқ-овқат маҳсулотлари бўлса, эндиликда маҳаллалар ичкарисида ташкил этилаётган бундай ярмаркалардан хўжалик буюмлари ва кийим кечаклар ҳам харид қилишингиз мумкин.
Чилонзор туманининг “Лутфий” маҳалласи аҳли учун худди шундай савдо ярмаркаси ўтказилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#uydaqoling
#ostantesdomа
Депутат халқ билан бирга

💠 Бугунги синовли кечаётган кунларда халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, беғараз ёрдам, мурувват каби эзгу фазилатлар номоён бўлмоқда.
💠 Бу жараёнларда Чилонзор тумани Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳам четда турмаяпти. Карантин эълон қилинган давр мобайнида депутат Зафар Мирзаулуғов “2-Қатортол” маҳалласида истиқомат қилаётган 160 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кўп болали оилалар, якка- ёлғиз қариялар, вақтинча ишсиз бўлган фуқароларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олиш билан бирга озиқ-овақат жамланмаларини ҳам тарқатиб келмоқда.
💠 Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Чилонзор туманида шундай саховотпеша фуқаролар ва тадбиркорлар кўп. Улар аҳолини қўллаб-қуватлаб, шундай мураккаб вазиятдан қийинчиликларсиз чиқиб олишимизга ўз ҳиссасини қўшиб келаётгани таҳсинга лойиқ.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси давом этади

Кундалик эҳтиёж учун муҳим бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси 21-апрел куни Чилонзор туманидаги 👇

📍 "Ал-Хоразмий" маҳалла идораси олдида
📍 "Бектўпи" маҳалласидаги “Бисёр” тўйхонаси ёнида
📍 "Чилонзор" маҳалла идораси олдида
📍 “Навза” маҳалласи идораси олдида
📍 “1-Қатортол” маҳалласининг Қатортол берк кўчаси ва 3-тор кўча кесишган жойда
📍 “Наққошлик” маҳалласида 13-уй ёнидаги автотураргоҳ майдонида ташкил этилади.

📣 Ҳурматли тумандошлар!
Харидлар жараёнида карантин қоидаларига амал қилинг!Ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлигини асранг!

Чилонзор туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор туманида амалга оширилаётган ишлар “Менинг юртим” телеканалида ҳам ёритиб борилмоқда.
Forwarded from Times.uz
❗️Шавкат Мирзиёев коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган вилоят, туман ва шаҳарларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича топшириқ берди

Президент қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ҳозирги пандемия пайтида ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши табиий. Турли мамлакатлар касалликка қарши курашиш баробарида иш жойларини сақлаб қолиш ва иқтисодиётни кескин таназзулга учрамаслиги учун бор имкониятларни ишга солмоқда.

▪️Бутун дунёда бўлгани каби бу мураккаб жараён Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Албатта, халқимизни таъминлаш учун ҳам, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун ҳам мамлакатимизнинг захиралари ва имкониятлари етарли.

🔰 Шу боис Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

— Яқин кунларда барчамиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойи кириб келади. Бу ойда эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарздир. Шунинг учун ушбу муқаддас ойда ҳар бир тадбиркор ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, аввало маҳалладошлари, қўни-қўшниларини фаол қўллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқ, — деди давлатимиз раҳбари.

🔹 Мавзуни давом эттирар экан, давлатимиз раҳбари Республика комиссиясига коронавирус умуман аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган вилоят, туман ва шаҳарларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.

Фаолияти тикланадиган объектларда ишлар санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
2020 йил 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1657 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 21 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1657.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Forwarded from Times.uz
❗️Шавкат Мирзиёев коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган вилоят, туман ва шаҳарларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича топшириқ берди

Президент қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ҳозирги пандемия пайтида ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши табиий. Турли мамлакатлар касалликка қарши курашиш баробарида иш жойларини сақлаб қолиш ва иқтисодиётни кескин таназзулга учрамаслиги учун бор имкониятларни ишга солмоқда.

▪️Бутун дунёда бўлгани каби бу мураккаб жараён Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Албатта, халқимизни таъминлаш учун ҳам, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун ҳам мамлакатимизнинг захиралари ва имкониятлари етарли.

🔰 Шу боис Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

— Яқин кунларда барчамиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойи кириб келади. Бу ойда эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарздир. Шунинг учун ушбу муқаддас ойда ҳар бир тадбиркор ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, аввало маҳалладошлари, қўни-қўшниларини фаол қўллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқ, — деди давлатимиз раҳбари.

🔹 Мавзуни давом эттирар экан, давлатимиз раҳбари Республика комиссиясига коронавирус умуман аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган вилоят, туман ва шаҳарларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.

Фаолияти тикланадиган объектларда ишлар санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйда қолиб ҳам соғлом ҳаёт кечириш мумкин.

Здоровый образ жизни можно вести и оставаясь дома.

#uydaqoling #stayhome #оставайтесьдома