Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.96K subscribers
49.3K photos
5.44K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Чилонзорда_бугун

Бугун ҳам Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туманимизда фаолият кўрсатаётган Идоралараро ишчи гуруҳи томонидан 4 та сектор кесимида саф йиғилишлари ўтказилиб, олиб бориладиган ишлар режалаб олинди.

Тузиб олинган режалар асосида туманнинг “Шарқ” “Шараф”, “3-Катта Чилонзор”, “Новза”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор, “Дўмбиробод”, “Катта Дўмбиробод” маҳаллаларида кенг қамровли ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, хатлов жараёнлари ҳамда кексалар, бемор тумандошларимиз ҳолидан хабар олиш йўналишидаги ишлар ҳам тизимли равишда олиб борилмоқда.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси ва БСКлар ходимлари томонидан ҳудудлардаги хазонлар ва чиқиндилар супирилиб, йиғилган чиқиндилар ташиб чиқиб кетилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Инсонга_эътибор

Бугун туман ҳокими ўринбосари Aлишер Хатамов бошчилигида масъул ходимлар тумандаги “Шарқ тонги” маҳалласи 30-уй, 57-хонадонда истиқомат қилувчи имконияти чекланган ёшлардан бири Aбдуллоҳ Насриддиновнинг хонадонида бўлиб, оиланинг ҳолидан хабар олишди.

Мулоқотлар жараёнида Абдуллоҳнинг онаси бола учун махсус аравачага эҳтиёжи борлигини айтиб ўтди. Онасининг таклифига биноан 2 кун муддатда махсус аравача ҳомийлик асосида етказиб берилишига келишиб олинди.

Туманимизда ижтимоий ҳимояга ва ўзгалар парваришига муҳтож оилалар ва уларда тарбияланаётган 30 ёшгача бўлган ёшлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ҳар томонлама кўмак бериш йўналишидаги ишлар давом эттирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Инсонга_эътибор

Чилонзор туманидаги 34 - оилавий поликлиника тиббий бригада патронаж ҳамширалари томонидан ётоқли беморларга ва ёши кекса нуронийларга, шунингдек, янги туғилган чақалоқлар ва оналарга, диспансер назоратидаги сурункали хасталиги бор беморлар хонадонларига борилиб патронаж тиббий кўрик ўтказилди ва тиббий ёрдам кўрсатилди.
Оила шифокорлари маслаҳати зарур беморларга ОНЛАЙН ПАТРОНАЖ ташкиллаштирилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Таъмирлаш

Бугун туман Сув тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан 4-секторга қарашли “Яккатут” маҳалласидаги 19- ва 6- кўпқаватли уйлар орқасидан ўтувчи диаметри 200 ммли ичимлик суви қувуридаги носозликлар мутахассислар ёрдамида аниқланиб бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi