Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.62K subscribers
55.3K photos
6.17K videos
26 files
8.96K links
Download Telegram
#Статистика

Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасида қанча қўшилган қиймат яратилди?

2022 йил якунларига кўра, Тошкент шаҳри бўйича хизматлар соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 74 867,8 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 9,9 % га ўсди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Таълим_сифати
#100_мингта_тўгарак

Мактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этиш учун 79,5 млрд сўм ажратилади

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги «2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонида мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, таълим муассасаларида бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур топшириқлар белгиланган, дея хабар қилмоқда Мактабгача ва мактаб вазирлиги.

Вазирлик қайд этишича, ўқувчиларда касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумтаълим муассасаларида 100 мингта тўгарак ташкил этиш бўйича зарур ишлар бошланган.

Ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 79,5 млрд сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилмоқда.

Бунда ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари, IT инжиниринг, таржимонлик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этишга устуворлик берилмоқда, дейилади хабарда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳ_фаолиятидан
#Ободонлаштириш

Бугун Чилонзор туманининг 1-секторига қарашли “Гулистон” маҳалласи ҳудудида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳ_фаолиятидан
#Дезинфекция

Бугун ҳам Чилонзор туманидаги “Боғзор” маҳалласида уйларни фасад қисмини, томи ва ертўлаларини таъмирлаш, кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилди.

Шу билан бирга ҳудуддаги кўпқаватли уйларнинг йўлаклари, ертўлалар, болалар майдончалари, йўлаклардаги ўриндиқлар, чиқинди ташлаш шаҳобчалари туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ходимлари томонидан тўлиқ дезинфекция қилинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳ_фаолиятидан
#2_Чарх_Камолон_маҳалласида

Туманимизда фаолият олиб бораётган Идоралараро ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликлар тизимли равишда бартараф этилмоқда.

Жумладан, “2-Чарх Камолон” маҳалласидаги аҳолиги электр етказиб берувчи кабеллар янгисига алмаштирилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi