Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.95K subscribers
50.1K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#Халқ_депутатлари_туман_кенгаши_фаолиятидан

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш мақсадида спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур тадбир аёлларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳар томонлама жисмонан баркамол етук қизларни тарбиялашга ҳисса қўшиш, жамиятда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчи аёллар сонини оширишга эришиш мақсадида ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутатлари Л.Муротова ҳамда Р.Хиддиятуллиналар ҳам фаол иштирок этишди.

Мусобақа “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти қошидаги “Локомотив” марказий спорт клубида бўлиб ўтди.Аёллар эстофетанинг 5 та йўналиши бўйича 2 та команда бўлиб беллашдилар.

Мусобақа сўнгида барча иштирокчи аёлларга партиянинг эсталик совғалари ва дипломлари топширилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Сессия

Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг етмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтади

Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг етмиш тўртинчи сессияси 2023 йил 9- феврал куни соат 15 - 00да бўлиб ўтади.

Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг етмиш тўртинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

Чилонзор туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан йиллик иш режаси асосида 2022 йил давомида олиб борилган ишлар;

2022-йил якунига кўра жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисида;

Чилонзор тумани маҳаллий буджетининг 2022-йил якунлари бўйича ижроси ҳамда бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги тўғрисида;

Чилонзор туман маҳаллий бюджетининг 2023-йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;

2022-йил учун Чилонзор тумани маҳаллий бюджети даромадларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида;
2022 йил якунига кўра жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисида;

“Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга ва жарроҳлик амалиётига муҳтож оилаларга моддий ёрдам ажратиш, яшаш шароитлари яхшиланган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисида;
“Саховат ва кўмак” (Темир дафтар) жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори ижроси бўйича Чилонзор туманида олиб борилган ишлар тўғрисида;

Тошкент шаҳар Чилонзор туманини комплекс ривожлантириш бўйича белгилаб берилган устувор йўналишлар кесимида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида;

Бошқа масалалар кўрилиши режалаштирилган.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сифатли_таълим
Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур

Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур,
Тил воситайи робитайи оламиёндир.
Ғайри тилини саъй қилинг билгани ёшлар,
Ким илм-у ҳунарлар биланки, ондин аёндур
Лозим сиза ҳар тилни билув она тилидек,
Билмакка они ғайрат этинг фоида кондур.
Илм-у фан уйиға юборинглар болангизни,
Онда ўқуғонлар бори яктайи замондур.

Маърифатпарвар шоир Аваз Ўтарнинг мазкур мисралари ҳеч қачон эскирмайди. Чунки ҳар қандай макон ва замонда ҳам тилни билиш инсонни тараққиёт ва комиллик сари етаклайди. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга хорижий тилларни ўргатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ҳозирда кўплаб хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган мактаблар ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Жумладан, туманимиздаги 162-сонли мактабда ҳам 2007-йилдан буён ўқувчиларга иккита хорижий – инглиз ва француз тилининг ўқитилиши йўлга қўйилган.

Aйни пайтда мазкур муассасада катта маҳорат ва тажрибага эга бўлган 8 нафар инглиз тили, 4 нафар француз тили фани ўқитувчилари фаолият олиб бормоқда.

Мактаб ўқувчилари 1-синфдан бошлаб 2 та хорижий тилни ўргана бошлашади. Бугунги кунда ҳар 2 тилда ҳам эркин сўзлаша оладиган ўқувчилар сафи тобора ортиб бормоқда. Уларнинг 10 нафарга яқини тил билиш даражасини белгиловчи халқаро сертификатларни қўлга киритган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#ИНСОНГА_ЭЪТИБОР

Чилонзор туманида истиқомат қилувчи нуронийларимизга доимо эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, бугун юз нафар отахон ва онахонларимиз "Муқимий" номидаги мусиқали ва драма театрига олиб борилди ва улар учун "Тоҳир ва Зуҳра" спектакли намойиш этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Барча мактабларда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади

🔰Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, таълим сифатини ошириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

🗓 2023 йил 1 сентябрдан ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔘 2023/2024 ўқув йилидан:

🔸босқичма-босқич янги ўқув дастурлари амалиётга киритилади;

🔸республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади;

🔸давлат грантлари коллеж ва техникумларнинг дуал таълим шакли бўйича ҳам ажратилади.

🔘 2023 йил 1 апрелдан мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида:

🔸янги давлат боғчаларини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки бошқа уйларни сотиб олиб ташкил этишга рухсат этилади;

🔸давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган ерда хусусий боғчани қурган хусусий шерикка ушбу бинони мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйишга оид чекловлар бекор қилинади.

📌 Ушбу ҳавола орқали Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Диққат_танлов
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 январ куни Президентимизнинг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори чиқди.

Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.

Мустақиллик даврида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг асарларини юртимиз ва хорижий давлатларда тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, шоир туғилган кун – 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида нишонланмоқда. Бобуршунослик соҳасида кўплаб тадқиқотлар, республика ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар мунтазам ўтказилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ана шу қутлуғ сана муносабати билан ҳокимликнинг расмий телеграм канали орқали Бобурнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган саволлар асосида танлов эълон қиламиз.

Бугундан “Чилонзор туманида Бобурнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш” ҳафталиги бошланади. Ҳафталик доирасида ҳар куни соат 17-00да шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир саволлар эълон қилинади ва соат 19-00гача жавоблар қабул қилинади.

👉👉👉Саволга жавобларингиз ва батафсил шарҳингизни телеграмм орқали @Bolliyeva7 манзилига жўнатишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов #Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 январ куни Президентимизнинг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори…
#Диққат_танлов
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги

📣📣📣Диққат, танловнинг 1-саволи

Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг Солиқ тизимига доир асари қандай номланган ва уни кимга атаб ёзган?

👉👉👉Саволга жавобингизни соат 19-00гача
@Bolliyeva7 манзилига жўнатишингизни сўраймиз.

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Маънавият денгизи томон боқиб, дунё таниган ва тан олган шоҳ ва шоир бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бир назар ташланг ва шоирнинг бебаҳо мероси бўлган қимматбаҳо фикрлар жамланган асарилардан баҳраманд бўлинг!
👉👉👉Танловимизда фаол бўлинг!

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi