Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.13K subscribers
51.7K photos
5.7K videos
25 files
8.56K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов “Навоийни англаш” деб номланган танлов ўтказилади 📣📣📣Ҳурматли тумандошлар! Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Халқ депутатлари туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу викторинада Навоий асарларидан…
#Диққат_танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига

Бугун “Навоийни англаш” мавзусида эълон қилинган танловимизнинг 1-саволини эълон қилган эдик.
“Хусуматнинг зиёни шунчалик кўп ва ёмонки, бу зиён хусуматчининг ўзига ҳам теккани каби ўзи кабилардан яна ўнтасига ҳам тегади, деб фараз қилавер. Булар ичида ўрта табақадагиларнинг низолари ашаддийроқ бўлиб, буларнинг ноаҳиллигидан жуда кўп зарарлар юзага келади. Бу адоватлар натижасида кўп одамлар азобга қоладилар, кўпгина қадим хонадонлар бузилади. Биринчи ариқ тошиш даражасига борса, иккинчиси ёмғир селининг оқиндилари билан тўлиб қолади”.

Мазкур сатрлар Навоийнинг қайси асаридан олинган ва айни парчада келтирилган фикрларни шарҳлаб беринг.

Ушбу саволга ўнлаб жавоб вариантлари келди. Танловда иштирок этиб саволга жавоб йўллаган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги босқичларда ҳам фаол бўлишларини сўраб қоламиз.

Саволнинг жавобини тўлиқ эълон қиламиз.

Мазкур сатрлар Алишер Навоийнинг машҳур “Хамса” асаридан ўрин олган Садди Искандарий достонидан олинган.

Интернетда
https://n.ziyouz.com/kutubxona/category/39-o-zbek-mumtoz-adabiyoti?download=12543:alisher-navoiy-saddi-iskandariy-nasriy-bayoni-1978 манзилида жойлашган Садди Искандарий достонининг насрий шаклдаги баёнида ХХIV-бобида, яъни электрон китобнинг 58-саҳифасида келтирилган.

Айтиш жоизки, хусумат, ичқоралик, кўролмаслик, худбинлик каби иллатлар инсоният учун жуда катта душмандир. Айниқса, бу хусусиятлар масъул амалдорлар феълида бўлса, бу жамиятга ҳам салбий таъсир қилади. Агар амалдорлар орасида хусумат ривожланса, амалдорлар хусумат қилиб бир-бири билан курашиб ётса, жамият тубанликка қараб кетади, ўша амалдорлар масъул бўлган соҳа ҳам, ўша мамлакатдаги аҳолининг ҳам ҳоли ёмонлашиб бораверади. Шу боис, халқ учун масъул бўлган бошқарув соҳасига амалдорларни қўйишда асосий эътиборни унинг холис фикрлашига, табиатан адолатпарвар ва ҳақпарварлигига, инсоф ва диёнатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтган Навоий бобомиз айни достонида.

Биз хориж адабиёти намоёндаларининг ҳукмдорлар ҳақидаги “Ҳукмдор”, “Фаворит”, “Чингизхон” каби асарларини ўқишга қизиқамиз. Лекин аслида, айни йўналишдаги шоҳ асарлардан бири бобокалонимиз Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонидир.

Шу ўринда келтирилган ссылка орқали топиб, достоннинг насрий баёнини ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз. Бу асар ҳар бир инсонга жамиятда ўз ўрнини топиши ва муваффақият қозониши учун йўл кўрсата оладиган қимматбаҳо асардир.

👉👉👉ЭСЛАТМА: Танловимизнинг 2-саволини эртага соат 10-00да эълон қиламиз ва тумандошларимиздан янада фаолроқ бўлишларини сўраб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон туманидаги Садда таги маҳалласида бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев побывал в махалле Садда-таги в Андижанском районе.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам расширения использования возобновляемых источников энергии и обеспечения занятости населения в Андижанской области.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter