Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспексияларнинг ягона рўйхати

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Йиғилишда бандликни таъминлашда аҳолига тарқатилган ерлардан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Икки йил ичида аҳолига бериладиган ерлар 200 минг гектардан ошади. Бу – Самарқанд вилоятининг жами пахта ва ғалла еридан кўп майдон.

Лекин, бу йил ажратилиши керак бўлган ерларни кўпи ҳали захирага олинмаган, ишлар пала-партиш ташкил қилинаяпти. Маҳалланинг ичидаги кичик-кичик қулай майдонлар қолиб, даланинг ўртасидаги катта ерларни ажратиш ҳолатлари ҳам бор.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- ҳар бир маҳаллага “уста деҳқонлар”ни жалб қилиб, ушбу ер майдонларида фақат экспортбоп-бозорбоп маҳсулотлар етиштирилишига эътибор қаратиш;

- ҳар бир туман агрологистика марказлари ва экспортёрлар билан шартномалар тузилишини таъминлаш топширилди.

Бу ерлардан самарали фойдаланиб, камида 1 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Янги тизимга кўра, туманлар алоҳида тоифаларга ажратилди. Йиғилишда 4 ва 5-тоифаларга кирган оғир туманлар ҳокимлари ўз иш услублари ва ёндашувларини ўзгартириши шартлиги қайд этилди.

Масалан, бугун Сурхондарёнинг барча туманларига республикадан тажрибали кадрлар ҳоким қилиб қўйилди.

Шу билан бирга, ушбу туманларда камбағалликни қисқартириш ишлари ҳам янгича ташкил қилинади. Бунда:

- биринчи босқичда “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” ягона тизимга бирлаштирилиб, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади;

- иккинчи босқичда ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлари тузилади;

- учинчи босқичда оила учун касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик лойиҳаси амалга оширилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Диққат, ТАНЛОВ.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармон фуқаролар!

Чилонзор туманидаги барча умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ошхоналари ижарага берилади.
Бу борада туман ҳокими чиқарган тегишли фармойишига биноан Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида 2023 йил 3 – февраль куни соат 11-00да танлов жараёнлари ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2023 йил 2-феврал куни соат 17-00гача Чилонзор тумани “Ц” мавзеси 2/1-уйда жойлашган Мактабгача ва мактаб таълими бўлими биносида қабул қилинади.

Қўшимча маълумотларни (91) 472 46 45, (88) 850-40-02 рақамларига боғланиб олишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Президентимиз тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш зарурлигини қайд этди.

Масалан, ўтган йили Бухорода – 8 та, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда – 2 тадан, Тошкент вилоятида – 1 та туманда янги ташкил этилган тадбиркорлар сони 2021 йилга нисбатан 30-40 фоизга камайган.

Энг оғир аҳвол Андижон, Термиз ва Когон шаҳарлари, Жалақудуқ, Марҳамат, Олот, Қоракўл, Шофиркон, Мингбулоқ ва Қибрай туманларида эканини қайд этиб, Президент ушбу ҳудудлар ҳокимларининг бу борадаги фаолияти қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга икки ҳафта муддатда ушбу туманларга бориб, мавжуд шароитларни ўрганиб, уларнинг ҳар бири бўйича тадбиркорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Маҳалладаги ишсиз аҳолини даромадли қилиш мақсадида 1 мингта маҳаллага хизмат кўрсатувчи 300 та микромарказ
ташкил этиш дастури бошланган.

Давлатимиз раҳбари 1 апрелга қадар ҳар бир вилоятда камида 5 тадан микромарказни ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йилда Ғиждувон, Булоқбоши, Зангиота, Фарғона туманлари, Қўқон, Марғилон, Урганч шаҳарларида камида 20 тадан шундай марказларни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, 2023 йилда яна 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида ҳудудлар ва соҳа учун масъул мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_штаб_фаолияти
#Муаммолар_бартараф_этилмоқда

Хабарингиз бор, Чилонзор тумани ҳокимлигида аномал совуқ шароитида туманда келиб чиқаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан 24 соат узлуксиз фаолият олиб бораётган штабда ҳалиям ишлар давом эттирилмоқда.

Бугунгача штаб томонидан:

⚡️ Аҳолидан тушган 1692 та мурожаатдан 1672 таси бартараф этилди;

Шунингдек,

⚡️ Электр узилишлар натижасида юзага келган муаммоларни ҳал этиш борасида туманда:

⚡️23 та янги трансформатор ўрнатилди;

⚡️ 15 минг 641 метр янги кабеллар ётқизилди.

Бундан ташқари,
🚧🪠Тумандаги 138 та кўчанинг 111 километрдан кўпроқ қисми музламалардан тозаланди.

🌞 4775 та оилага ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

🇺🇿 Ҳарбийлар томонидан 4 та маҳаллада аҳолига исиниш хоналари ташкил этилди ва иссиқ овқатлар тайёрланиб тарқатилди.

👉👉👉Аҳоли муаммоларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда тезкор штаб фаолияти
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма!

👉👉👉Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!

© Жалолиддин Румий

👉👉👉
#Бугунги_об_ҳаво

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3° илиқ бўлади.

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Чилонзор туманидаги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази биноси фотосурати)
#Туманда_иситиш_тизими_ҳолати

Туман ҳокими иситиш тизими фаолияти билан танишди

Бугун Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев “Veolia Energy Tashkent” МЧЖнинг Чилонзор тумани бошқармасида бўлиб, тумандаги кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларнинг иситилиш ҳолати билан танишди.

Масъул мутасаддилар билан мулоқот қилиниб тизимдаги муаммолар ва уларнинг ечими муҳокама этилди. Шунингдек, ҳозирда долзарб бўлиб турган мактабгача таълим ва мактабларни меъёрида иситиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Мактаблар_дарс_жараёнлари_бошланишига_тайёрми?

Хабарингиз бор, мамлакатимизда бўлиб турган аномал совуқ сабаб айрим мактабларимизда 3-чорак ўқиш жараёнлари онлайн тарзида бошланган эди.

Ҳозирда туманимиздаги мактабларда анъанавий ўқув жараёнларини тиклаш учун тайёргарлик ишлари давом этмоқда ва мактаблар босқичма-босқич анъанавий уқув жараёнларига қайтмоқда.

Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар 79-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, таълим даргоҳининг анъанавий тарзда ўқув жараёнларини бошлашга тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тезкор топшириқлар берилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Чилонзор_тумани

Чилонзор тумани Электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Эркин Турдиев иштирокида об-ҳавонинг кескин совиши даврида туманда электр таъминотини яхшилаш юзасидан олиб борилган ишлар хусусидаги брифинги.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Hurmatli tadbirkorlar, hamshaharlar!

Yurtimizda kuzatilgan anomal sovuq ob-havo kunlari Toshkent shahar hokimligi tomonidan aholi xonadonlariga elektr energiyasi va gaz taʼminotini uzluksiz yetkazish maqsadida, shahardagi oziq-ovqat doʼkonlari va umumovqatlanish korxonalaridan tashqari barcha savdo va xizmat koʼrsatish shoxobchalari, koʼngilochar savdo markazlari va istirohat bogʼlari vaqtincha qisqartirilgan ish rejimiga oʼtkazish tavsiya etilgan edi.

Bugungi kunda havo harorati yaxshilanayotganligi va holat barqarorlashayotganligi bois yuqoridagi barcha korxonalar doimdagidek ish rejimida faoliyat olib borishlari mumkin.

Vaqtinchalik noqulayliklar uchun uzr soʼraymiz!

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
#Тарғибот

Чилонзор тумани ҳокимлиги Дин ишлари бўйича маслаҳатчиси томонидан тумандаги барча ташкилотлар кесимида “Ёшларни ёт ғоялардан асраш” мавзусида, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида тарғибот тадбирлари тизимли ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Чилонзор тумани бўлимида ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам айни шу мавзуларда сўз юритилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi