Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.38K subscribers
50.7K photos
5.56K videos
25 files
8.44K links
Download Telegram
#Тезкор_штаб_фаолияти
#Электриклар_туну_кун_узлуксиз_ишламоқда
#Электр_таъминоти_тикланмоқда
#Эҳтиёжманд_оилалар_ва_нуронийлар_ҳолидан_хабар_олинмоқда

Чилонзор тумани совуқ об-ҳаво таъсирида электр таъминоти бўйича кўплаб муаммоларга дуч келди. Ҳозирда ушбу муаммолар тизимли равишда бартараф этилиб, аксарият хонадонларга электр қуввати узлуксиз етиб бормоқда.

Шу жараёнларда туманда эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар ва кекса нуронийлар ҳолидан хабар олишга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан совуқ таъсирида қийналиб қолган фуқаролар ётоқхоналарда иссиқ жой ва иссиқ овқат билан таъминланди. Кексалар ва бемор фуқаролар ҳолидан мунтазам хабар олиниб, иссиқ овқалар етказиб бериб турилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Диққат, эълон

ҲУРМАТЛИ ТУМАНДОШЛАР!

Юртимизга кириб келган аномал совуқ муносабати билан узайтирилган қишки таътил муддати тугамоқда.

Шу муносабат билан Чилонзор туманидаги қуйидаги 10 та мактаб анъанавий тарзда очилиши режалаштирилган бўлиб булар:

1-сектор - 126, 217

2-сектор - 90,103, 128,66

3-сектор -

4 - сектор - 131, 164, 195, 200 -мактаблар

Онлайн тарзда машғулотлар олиб бориладиган 22 та мактаблар қуйидагилар:

1-сектор - 101,201, 270, 280, 281;

2-сектор - 138,162,163,168;

3-сектор - 79,173,178,179, 181,182,183,184;

4-сектор - 114, 188, 202, 232, 4;

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Кун_ҳикмати

Барчамизда иқтидор бор. Лекин балиқни дарахтга тирмашиб чиқиш қобилияти бор-йўқлиги масаласида муҳокама қилсангиз, у ўзини бир умр лапашанг ҳис қилиб ўтади.

Альберт Эйнштейн

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Чилонзор туманида жойлашган 700 метрлик карвон ҳайкали фотосурати)

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Умумтаълим_мактабларида_III_чорак_дарслари_бошланди

Чилонзор туманидаги 126, 217, 90,103, 128, 66, 131, 164, 195, 200 -мактабларда анъанавий тарзда ўқув машғулотлари бошланди.

Туман ҳокимлиги масъуллари томонидан мактаблардаги иситилиш ҳолати яна бир бор ўрганилди. Ўқув машғулотлари ўтилаётган синфхоналарда ҳарорат меъёридалиги кузатилди.

Ҳозирча онлайн дарслар бошланган мактаблар ҳам босқичма босқич анъанавий усулга ўтказилади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#27_январдан

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ истеъмолчиларни огоҳлантирди: Қарздорлар ўчирилади

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ жорий йилнинг 27 январ кунидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) қайта ишга туширилишини маълум қилди.

«Мазкур тизимнинг қайта ишга туширилиши натижасида қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш имконияти мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз», — дейилади ахборотда.

👉👉👉«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади, дея огоҳлантирди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Туман_ФВБ_фаолиятидан

Мамлакатимитзда давом этаётган совуқ об-ҳаво шароитида барча ташкилотлар ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда аҳолини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, Чилонзор тумани ФВБ ходимлари томонидан ҳам хонадонма-хонадон юриб аҳолига ис газидан заҳарланиш, турли сабабларга кўра келиб чиқадиган ёнғинларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш билан бирга туман худудидаги якка ёлғиз яшовчи ва ижтимоий кўмакга муҳтож фуқроларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат жамланмалари ва иссиқ овқатлар тарқатилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi