Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.39K subscribers
49.7K photos
5.48K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
Аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда

Чилонзор тумани ҳокимлиги масъуллари билан бирга Миллий Гвардиянинг туман бўлими ходимлари ҳам ижтимоий объектларда аниқланган муаммоларни бартараф этишда ҳамда қор кўп ёғиши оқибатида синган дарахтларни, шох-шаббаларни ўз вақтида ташиб кетиш каби ишларни амалга оширишда ва аҳолига қулайлик яратишда ўз хизматларини аямаяпти.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Бугунги_об_ҳаво

❄️❄️❄️Бугун, 11 январь куни Тошкентда кечга томон бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат -7-9 даража бўлиши кутилмоқда.

#Кун_ҳикмати

Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади.

Баҳоуддин Нақшбандий

🌞КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!
👆👆👆(Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази фотосурати)

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида саноатга доир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
#Электр_таъминоти_бўйича

⚡️Аҳолидан тушган 46 та мурожаатдаги муаммолар бартараф этилди

Чилонзор тумани электр тармоқлари корхонасига 10.01.2023 санасида жами 48 та мурожаат келиб тушган.

Шулардан 46 тасидаги муаммолар бартараф этилди ва қолган 2 та мурожаатдаги муаммолар бартараф этилиш жараёнида.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
⭕️⭕️⭕️
Пенсия жамғармасининг фуқароларга мурожаати

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига асосан, республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Шу сабабли, Пенсия жамғармаси қария ва кекса ёшдаги фуқароларни аномал совуқ об-ҳаво шароитида уйда қолишларини сўрайди.

Ҳурматли фуқаролар !
Об-ҳаво шароитлари яхшилангандан сўнг пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишни
сўраб қоламиз. Бунда, кечроқ мурожаат қилиш Сизнинг пенсияга бўлган ҳуқуқингизга таъсир қилмайди, яъни пенсиялар пенсия ёшига етган санадан тайинлаб берилади.

Бола туғилганда бериладиган бир марталик суюнчи нафақаси ва фуқароннинг вафоти муносабати билан бериладиган дафн нафақаси тайинлаш учун Пенсия жамғармасига мурожаат қилмасдан, Халқ банкининг исталган филиалига бориб, нафақа пули олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва модий ёрдам
тайинлангани ёки рад этилганлиги сабаблари тўғрисида фуқароларнинг телефон рақамларига СМС хабарлари юборилди. Шунингдек, фуқаролар нафақаларни рад этилиши сабаблари тўғрисида батафсил маълумотлар олишлари учун маълумотлар маҳалла фуқаролар йиғинларига етказилди. Бунда, фуқаролар бу маълумотларни Пенсия жамғармасига келмасдан маҳалла фуқаролар йиғинларига ёки Пенсия жамғармасининг 11-40 “Ишонч телефонига” мурожаат қилиш орқали олишлари мумкин.

📞 11-40 🌍pfru.uz

Telegram 📱Facebook 📱Instagram 🌐Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилди

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробарига оширилди.

Бунда, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. 240 минг сўмдан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.

ℹ️ Эслатиб ўтамиз,
пенсияларнинг миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бунда пенсионерларни Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурияти йўқ.

🟢Ўзбекистон 24 ТВ| Факт 24 дастури

☎️ 11-40 🌍pfru.uz

Telegram |Facebook |Instagram |Youtube
#Ҳашар_Чилонзорда

Бугун эрта тонгдан туманимизнинг “Гулистон” маҳалласи ҳудудида туман ҳокими раҳбарлигида сектор раҳбарлари ва барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида катта ҳашар бошланди.

Ободонлаштириш тизими ҳамда БСКлар ишчилари жалб этилган ҳашарда йўллардаги қорлар тозаланмоқда. Музламалар бартараф этилиб, йўлларга қум сепилиб аҳолига қулайлик яратилмоқда.

Шунингдек, ҳашар жараёнида коммунал хизматлар соҳасидаги муаммо ва камчиликлар ҳам бартараф этилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_лавҳаси

❄️❄️❄️Болажонларга қорда юриш, қорбўронлар ўйнаш ҳаммадан кўра кўпроқ завқ бағишламоқда. ❄️❄️❄️

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқий ҳимояси тизимини кучайтириш бўйича қонун лойиҳаcи ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга қаратилган бир қатор таклифлар илгари сурилмоқда.

Мазкур таклифларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда олиб борилаётган болалар ва хотин-қизларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя тизими бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

📌
Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074

⚠️ Муҳокама 26 январга қадар давом этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Биноларнинг томларидан сумалак ва қор массалари тушишидан эҳтиёт бўлинг!

ФВВ қорлар эриши ва томлардан сумалакларнинг тушиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун эҳтиёт бўлиш ва иложи бўлса, бинолардан узоқроқ юришни тавсия қилди.

Бинодан чиқаётганда, томларда қор массалари, сумалаклар ва музларнинг тўпланиши, уларнинг тушиши мумкин бўлган жойларни четлаб ўтишга эътибор бериш керак. Болаларни хавфли деб ҳисобланган жойларда бўлишига йўл қўймаслик лозим.

Биноларнинг томидан қор масасалари ва сумалаклар тушиши ҳолатларида хавфсизлик чоралари

▪️Қор массалари, сумалак ва музлар бўлиши мумкин бўлган томлари баланд уйларга яқинлашманг ва болаларнинг бундай жойларда ўйнаши ва бўлишига йўл қўйманг.

▪️ Агарда хавфли жойда панжараси, огоҳлантирувчи белгилари мавжуд бўлса, улардан ўтишга уринманг, хавфли жойни бошқа йўл билан айланиб ўтинг.

▪️Қулоқчин таққан ҳолда кўчада юрманг, томдан тушаётган қор массалари шовқинини эшитмаслигингиз мумкин.

▪️Пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланаётганда, юқори қаватларда шубҳали шовқинни эшитсангиз, тўхтамаслигингиз керак, бошингизни кўтаринг ва у ерда нима бўлганини ўйлаб кўринг. Эҳтимол, бу қор массалари ёки сумалак ва музлар тушаётган бўлиши мумкин. Бундай вақтда қочиб кета олмайсиз, имкон қадар тезроқ бино деворига ёпишиш керак, бу хавфсиз бўлишга хизмат қилади.

▪️Автотранспорт воситаларини томи баланд бинолар ёки тепасида қор массалари, сумалак ва музлар бўлган иншоотлар яқинига қўйманг.

▪️ Агар одам томдан тушган қор массалари, сумалак ва музлар туфайли жароҳатланса, дарҳол тез ёрдам чақириш керак.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сўраган_эдингиз

АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҚАНДАЙ ЙЎНАЛИШЛАРДА ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

🟢 1) ишсиз хотин-қизлар учун — уларни бандлигини таъминлаш;

🟢 2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун —- тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

🟢 3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун —- бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда уларни уй-жойини таъмирлаш;

🟢 4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — тиббий ёрдамлар кўрсатиш;

🟢 5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш;

🟢 6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш; зарур ҳолларда сектор раҳбари хулосаси асосида томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзортумангаз_корхонаси_фаолиятидан

⚡️ "Чилонзортумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан Чилонзор туманидаги "Хирмон тепа" ҳамда “Кичик Хирмон тепа" МФЙларда истиқомат қилувчи аҳолини табиий газ билан таъминлашни яхшилаш мақсадида маҳалладаги мавжуд д-57ммли газ қувурларини д-76ммли газ қувурларига алмаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Ишлар якунига етгач ҳудуддаги кўп қаватли уйларда яшовчи жами 3 минг 500 та хонадонларга табиий газ етказиб бериш кўлами яхшиланади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi