#Муаммо_бартараф_этилмоқда
Қорнинг кўп ёғиши натижасида айрим ёзги автотураргоҳларга ҳам зарар етмоқда.
Чилонзор тумани 20 мавзе 200- умумтаълим мактаби ён томонида жойлашган автотураргоҳ соябони қулаб тушиши оқибатида бу ерда турган автотранспорт воситаларига зара етди.
Ҳозирда Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ва Чилонзор тумани ФВБ масъул ходимлари томонидан ушбу ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилмокда.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ноқулайликнинг_олдини_олиш_учун
Чилонзор туманидаги автомагистраллар ва йўллар махсус автоуловларда қордан тозаланиб, музламаларнинг олдини олиш учун қум ва туз аралашмалари сепиб чиқилмоқда.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Чилонзор туманидаги автомагистраллар ва йўллар махсус автоуловларда қордан тозаланиб, музламаларнинг олдини олиш учун қум ва туз аралашмалари сепиб чиқилмоқда.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Аёллар_дафтари
#4_босқич
Маҳаллаларда хотин-қизлар муаммолари хатлов асосида ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги "Хотин-кизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 145-сонли қарорига асосан Чилонзор туманида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичини амалга ошириш юзасидан барча маҳаллаларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан хатлов жараёнлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, туман штаб аъзолари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Тўлаганова ҳамда Республика штабидан бириктирилган Касаба уюшмаси ташкилоти вакили Шавкат Мингалиев ва "Чўпон ота" маҳалла ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида маҳалла ҳудудидаги “Кўзи ожизлар жамият бошқаруви” тассарруфидаги 27-сонли ётоқхонадаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан хатлов олиб борилди.
Хатлов жараёнида 18 та оила ва 27 нафар хотин-қизлар билан мулоқот ўтказилиб, муаммо ва таклифлар билан яқиндан танишилди.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Асосий масалага ўтишдан аввал давлатимиз раҳбари мамлакатимизга кириб келган совуқ ҳаво таъсирини беталафот ўтказиш чораларига тўхталиб ўтди.
Барча туман ва ҳудудларда ташкил этилган штаблар узлуксиз ишлаши кераклиги, аҳоли эҳтиёжлари тезкор ҳал этиб борилиши шартлиги таъкидланди.
Ижтимоий соҳа объектларини энергия ва иссиқлик билан таъминлашни алоҳида назоратга олиш зарурлиги қайд этилди.
Барча даражадаги ҳокимларга тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда йўлларни тозалаш ишларини ташкил этиш, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш топширилди.
Барча серқатнов йўналишларда жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракати таъминланиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти олдига ҳар бир вилоят, туман ва шаҳардаги аҳвол бўйича кунлик назорат ўрнатиб, жойлардаги муаммоларни тезкор бартараф этиш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|Twitter

Йиғилишда саноатда қўшимча захираларни аниқлаш ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинмоқда.
Сўнгги йилларда:
- қўшимча 19 та эркин иқтисодий зона ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларнинг инфратузилмасига 10 триллион сўм йўналтирилди;
- тўқимачилик, кимё, қурилиш материаллари, чарм, фармацевтика, электротехника каби соҳаларни “драйвер”га айлантириш учун 3 миллиард долларлик молиявий ресурслар ажратилди;
- саноатни зарур хомашё билан таъминлаш мақсадида геология-қидирув ишлари 3 баробарга кўпайтирилиб, 600 тадан зиёд янги кон аниқланди.
Натижада, охирги беш йилда саноат корхоналари сони 2 баробар кўпайиб, 100 мингтага етди, ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 бараварга кўпайди.
Facebook|Instagram|Twitter
Сўнгги йилларда:
- қўшимча 19 та эркин иқтисодий зона ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларнинг инфратузилмасига 10 триллион сўм йўналтирилди;
- тўқимачилик, кимё, қурилиш материаллари, чарм, фармацевтика, электротехника каби соҳаларни “драйвер”га айлантириш учун 3 миллиард долларлик молиявий ресурслар ажратилди;
- саноатни зарур хомашё билан таъминлаш мақсадида геология-қидирув ишлари 3 баробарга кўпайтирилиб, 600 тадан зиёд янги кон аниқланди.
Натижада, охирги беш йилда саноат корхоналари сони 2 баробар кўпайиб, 100 мингтага етди, ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 бараварга кўпайди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда ҳудудларга саноат жадал кириб келаётгани таъкидланди.
Масалан, Жиззахда илгари бўлмаган қурилиш материаллари, автомобилсозлик, озиқ-овқат саноати каби янги тармоқлар пайдо бўлди.
Ёки, Самарқанд, Сирдарё, Наманган ва бошқа ҳудудларда металлни қайта ишлаш бўйича 19 та йирик лойиҳалар амалга оширилди.
Наманганда янги ташкил этилган 54 та кичик саноат зоналари 2022 йилда 3 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди.
Кимё саноатида охирги уч йилда ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 бараварга, экспорт эса 2 бараварга ошди.
Шунга қарамасдан, ҳудуд ва тармоқларнинг ишлатилмаган имконият ва салоҳияти ҳали катталиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, Хоразм ҳудудий саноат ҳажмини 8,7 триллион сўм режа қилган бўлса-да, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш ҳисобига буни 10 триллион сўмга етказиш бўйича қўшимча имкониятлар мавжуд.
Ёки, Фарғонада паст қувватда ишлаётган 22 та корхонани айланма маблағлар билан таъминлаб, қўшимча 1,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имкони бор.
Шу каби, Қашқадарёда 8 та йирик лойиҳага инфратузилма масаласи тезроқ ҳал қилиб берилса, 800 миллиард сўмлик қўшимча захира яратилади.
Наманганда тўлиқ қувватда ишлаётган ва қўшимча бозори бор 51 та корхонани кенгайтириб, қўшимча 290 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин.
Ёки, 2023 йилда 100 та микро-ГЭС қуриш бўйича лойиҳалар бошланади. Бу лойиҳалар учун 10 миллион долларлик ускуна зарур бўлиб, уларни маҳаллий корхоналарда бемалол ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

#Эҳтиёт_бўлинг
Кўп қор ёғиши оқибатида дарахтлар шохлари синиб тушиши, баъзан кўп йиллик дарахтлар ҳам қулаб тушиши ҳолатлари учрамоқда.
Синиб тушган шох-шаббалар ўз вақтида йиғиштириб олинмоқда.
Шу ўринда, тумандошларимиздан, Ободонлаштириш ходимлари, БСКлар ишчиларидан йўллардаги қорларни тозалаш жараёнида дарахтлардаги қорларни ҳам қоқиб ташлашларини, аҳолидан эса ўз автоуловларини хавфсизроқ жойларга қўйишларини сўраб қоламиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Кўп қор ёғиши оқибатида дарахтлар шохлари синиб тушиши, баъзан кўп йиллик дарахтлар ҳам қулаб тушиши ҳолатлари учрамоқда.
Синиб тушган шох-шаббалар ўз вақтида йиғиштириб олинмоқда.
Шу ўринда, тумандошларимиздан, Ободонлаштириш ходимлари, БСКлар ишчиларидан йўллардаги қорларни тозалаш жараёнида дарахтлардаги қорларни ҳам қоқиб ташлашларини, аҳолидан эса ўз автоуловларини хавфсизроқ жойларга қўйишларини сўраб қоламиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Навоий, Бухоро Тошкент вилояти ва Самарқандда саноатдаги ўсиш менга маъқул эмас”, - деди Президентимиз.
Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмда ип-калавани қайта ишлаш даражаси пастлигича қолаётгани қайд этилди.
Наманган, Самарқанд ва Навоийда озиқ-овқат, чарм-пойабзал, мебель ишлаб чиқариш салоҳияти етарлича ишга солинмаган.
Умуман, 20 та туман ва шаҳарда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга нисбатан камайган.
Фармацевтикада ишлаб чиқариш 6 фоизга камайган, импорт 2 миллиард долларга яқинлашди.
Чарм-пойабзал саноатида тайёр маҳсулот экспорти бор-йўғи 68 миллион долларни ташкил этиб, бу тармоқ салоҳиятига умуман тўғри келмайди.
Озиқ-овқат саноатида ўтган йилда ишлаб чиқариш ҳажми атиги 4,5 фоизга ўсган. Хоразм, Сирдарё ва Қашқадарёда қайта ишлаш қувватлари пастлигича қолмоқда.
Facebook|Instagram|Twitter
Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмда ип-калавани қайта ишлаш даражаси пастлигича қолаётгани қайд этилди.
Наманган, Самарқанд ва Навоийда озиқ-овқат, чарм-пойабзал, мебель ишлаб чиқариш салоҳияти етарлича ишга солинмаган.
Умуман, 20 та туман ва шаҳарда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга нисбатан камайган.
Фармацевтикада ишлаб чиқариш 6 фоизга камайган, импорт 2 миллиард долларга яқинлашди.
Чарм-пойабзал саноатида тайёр маҳсулот экспорти бор-йўғи 68 миллион долларни ташкил этиб, бу тармоқ салоҳиятига умуман тўғри келмайди.
Озиқ-овқат саноатида ўтган йилда ишлаб чиқариш ҳажми атиги 4,5 фоизга ўсган. Хоразм, Сирдарё ва Қашқадарёда қайта ишлаш қувватлари пастлигича қолмоқда.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент ўз Мурожаатномасида саноатни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта режаларни белгилаб берди.
Унда ҳар бир туманга 50 миллион доллар инвестиция олиб келиш вазифаси қўйилди.
“Бу – ҳар битта туманда қўшимча камида 5 мингта иш ўрни ва 20 миллиард сўм солиқ тушуми пайдо бўлади, дегани”, - деди давлатимиз раҳбари.
Бу ишларни тизимли ташкил қилиш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил қилинди.
Вазир Қудратов, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бу ишларни тўғри ташкил қилса, 2023 йилда саноатда ўсишни 14 фоизга олиб чиқиш мумкинлиги таъкидланди.