Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.62K subscribers
55.4K photos
6.18K videos
26 files
8.98K links
Download Telegram
ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medikal» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 1863-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида, ҳозирга қадар «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган бемор болалар ҳаётдан кўз юмган.

«Quramax Medikal» МЧЖ томонидан мамлакатимизга импорт қилинган ушбу препаратлар «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказилган ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «Quramax Medikal» МЧЖ томонидан Ҳиндистон давлатидан Ўзбекистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг божхона назоратидан ўтказилиши тўхтатилди ҳамда мамлакатимиз дорихоналаридаги бундай препаратлар йиғиб олинди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Quramax Medikal» МЧЖга тегишли дори воситаларини Ўзбекистонда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги мутасадди ходимларнинг ушбу ҳолат бўйича амалга оширган ҳаракатларини текшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда, эҳтимолий салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, мазкур мавзуга оид текширилмаган ёки асоссиз маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢Пенсия таъминоти тизимидаги сўнгги янгиликлар

Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилди.

Биргина паспорт ёки идентификация ID-картаси орқали Давлат пенсияларини тайинлаш имконияти яратилди

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги ишлаган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

👉Уланинг: https://t.iss.one/yurist_targibot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲОКИМ_ЁРДАМЧИЛАРИ_ФАОЛИЯТИ_ЧИЛОНЗОРДА

Ўтган йилнинг бошида барча маҳаллаларда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш, республика, вилоят, туман ва шаҳарларда кўрсатиладиган давлат хизматлари ва манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини бевосита маҳалла даражасига тушириш мақсадида ҳоким ёрдамчилари лавозими жорий этилганди.

Айни шу мақсадда Чилонзор туманининг 55 та маҳалласида фаолият олиб борган ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган тизимли чора-тадбирлар бугун ўз самарасини бермоқда.

👉👉👉Чилонзор туманида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва унинг самараси ҳақидаги таҳлилий кўрсатув “Ёшлар” телеканали орқали номойиш этилди.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ўрганиш

Чилонзор тумани ҳокими ҳудуддаги тиббий муассасаларнинг иссиқлик тизимини ўрганди

Гидрометеорология хизматининг хабарига кўра, юртимизда аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Совуқ ҳавонинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш учун Чилонзор туманида туман ҳокими раҳбарлигида тизимли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар туман ҳудудида жойлашган тиббий муассасаларда бўлиб, биноларнинг иссиқлик тизими қандай ишлаётганлиги ва электр қуввати билан таъминланганлик ҳолатини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида 7-сонли туғруқ мажмуаси биносининг иссиқлик тизими кўздан кечирилди. Тиббий муассасада электрда узилишлар бўлган пайтда фойдаланиш учун тайёрлаб қўйилган махсус генераторнинг ишлаш ҳолати ҳам текшириб кўрилди. Бундан ташқари, бино учун электр қувватига қўшимча фаза ўрнатиш бўйича туман Электр тармоқлари масъулларига топшириқ берилди.

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази биноларининг иситиш тизими ўрганилганда айрим муаммолар борлиги аниқланди. Бу муаммоларни бартараф этиш бўйича “Veolia Energy Tashkent” корхонаси масъулларига топшириқ берилди.

Кейинги манзил Республика ихтисослаштирилган Норкология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиали бўлди. Тиббиёт муассасасида иссиқлик тизими меъёрида ишламоқда. Тиббий муассаса мутасаддилари электр қуввати вақтинча узилганда бинони электр билан таъминлаб туриш учун генератор зарурлигини айтишди. Туман ҳокими томонидан тиббий муассасани электр билан узлуксиз таъминлаш учун генератор ажратилишида амалий ёрдам берилиши режалаштирилди.

Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиалида ҳам иситиш тизими кўздан кечирилди. ССВ томонидан ажратилган генераторни ўрнатиш масаласида туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан бирга тавсиялар берилди.

👉👉👉Лавҳамизда ўрганишлар жараёни
#Маънавият

📖 Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисми, туман ИИОФМБ билан ҳамкорликда Чилонзор туманида жойлашган “Билим” ахборот-кутубхона марказида “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ташкил этилганлигининг 31 йиллиги”га бағишлаб “Китобхонлик куни” тарғибот тадбири ўтказилди.

📖 Тадбир давомида иштирокчилар кутубхона фаолияти билан яқиндан танишди, ўзлари қизиққан асарларни мутоалла қилиш учун кутубхонага аъзо бўлишди.

📖 Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фароғат Худойқулова сўзга чиқиб қатнашчиларни яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этди. Шунингдек, тадбир якунида маънавият тадбирларида фаол иштирок этиб келаётган ташкилотлар вакилларига туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳам тақдим этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ШАРТЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
(Иккиламчи бозор учун ҳам очилмоқда)

1. Қуйидаги мақсадларда ажратилади
а) Уй-жойни бирламчи ва иккиламчи бозордан сотиб олиш учун
б) Қарз олувчи яшаб турган хонадонни қайта таъмирлаш учун.

Ипотека кредити хисобига сотиб олинган турар-жой қарз олувчининг асосий яшаш жойи бўлиши шарт.

2. Кредитлашга мувофик турар-жой тури:
а) Якка тартибда қурилган уй-жойлар (ҳовли), ёки кўп қаватли уйдаги хонадонлар.
б) Яшашга тайёр бўлмаган уйлар талабга номувофиқ ҳисобланади.

3. Кимларга берилади?
Мунтазам (доимий) даромад манбаларига эга бўлган шахсларга

4. Ипотека кредити лимити қанча?

Турар-жойни сотиб олиш учун:
- 400 миллион сўм.

Турар-жойнинг қайта таʼмири учун:
- 80 миллион сўм.

5. Ипотека кредитининг муддати:

Турар-жойни сотиб олиш учун:
- Камида 10 йил, максимал муддат 20 йил.

Турар-жойнинг қайта таъмири учун:
- максимал муддат 10 йил.

6. Фоиз ставкаси:

Турар-жойни сотиб олиш учун:
ОʼзИҚМК ставкаси + 5 % гача тижорат банк устамаси. (18%)

Турар-жойнинг қайта таʼмири учун:
ОʼзИҚМК ставкаси + 4 % гача тижорат банк устамаси. (17%)

7. Олдиндан тўлов:

Турар-жойни сотиб олиш учун:
- камида 25%.

Турар-жойнинг қайта таʼмири учун:
- талаб қилинмайди.

8. Қарз олувчининг (даромади етмаган тақдирда биргаликда қарз олувчи даромади билан жамланган) максимал ойлик соф даромади қанча бўлиши керак
?

- 15 млн сўм

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈