Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.5K videos
24 files
8.33K links
Download Telegram
#Хабар_ва_тавсия

Аномал совуқ бўлиши кутилмоқда
Xabar.uz нашридан олинган маълумотларга кўра жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Агар уйингизда иссиқлик тизими, электр ва газ ускуналарида носозликлар бўлса, коммунал хизматларнинг тегишли бўлимларига ва ҳудудингизга хизмат қиладиган БСКларга мурожаат қилиб, носозликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича чоралар кўринг.
Ҳеч бир фуқаро совуқдан зарар кўрмаслиги учун Коммунал хизмат тизими ва БСКлар биргаликда ва янада масъулият билан ҳозирдан эҳтиёт чораларини кўрайлик.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ 2022 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити тўлов лаёқати ва бошқа шахсларни жалб қилиш ҳуқуқидан келиб чиқиб, тегишли ҳудуд учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоригача ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

“Чилонзор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Адҳам Амиров томонидан маҳаллада самарасиз фойдаланилаётган объектлар аниқланиб, бундай объектларда тадбиркорлик фаолияти олиб бориш учун шарт-шароит яратилмоқда.
Жумладан, маҳаллада бўш турган бинода ҳозирда мебел цехи фаолияти йўлга қўйилди.

👉👉👉Лавҳамизда мебел ишлаб чиқариш цехи фаолияти
#Статистика
Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида
қурилишнинг улуши қандай?

2022 йил январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Тошкент шаҳри бўйича қурилишда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 9 812,0 млрд. сўмни ташкил этди ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 % га ўсди. Кузатилаётган даврда ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида мазкур тармоқнинг улуши 10,0 % га етди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ободонлаштириш_ҳар_кунги_юмуш

Туманимизда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Бугун туманимизнинг 1-секторига қарашли “Хирмонтепа” маҳалласида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Маҳалладаги майдонлар, кўп қаватли уйлар атрофи, ирригация тармоқлари тозаланиб, йиғилган чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

Туман ҳокимлиги номидан ҳашарда иштирок этган Ободонлаштириш тизимининг барча ходимларига, БСКлар ишчи жамоаларига ва фаол бўлган аҳоли вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#Кичик_Хирмонтепа
#Меҳржон_маҳаллаларида
#Уйма_уй_ўрганиш

Чилонзор тумани 4-сектор ҳудудига кирувчи "Кичик Хирмонтепа" ва “Меҳржон” маҳаллаларида тузилган ишчи гуруҳ билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича туман ДСИ раҳбари А.Раҳимов, сектор масъуллари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва аёллар фаоллари билан биргаликда аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганмоқда.

Ўрганишлар жараёнида ҳудуддаги савдо нуқталаридаги нарх-наво ва санитар ҳолатга ҳам эътибор қаратилмоқда.

Ўрганишлар секторга қарашли бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилади.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi