Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.95K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Биласизми

🏢 Уй-жойларни сотиб олиш ва ипотека кредитларини расмийлаштириш жараёнларида фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.

Шунингдек, ипотека марказларида ҳудудда уй-жой қурилишини амалга ошираётган қурилиш-пудрат ташкилотларининг сотув офислари, тижорат банкларининг банк бурчаги ва кассалари ҳамда хусусий нотариал идоралар жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Хатлов

Ҳурматли тумандошлар!

Туманимизнинг 55 та маҳалласи бўйлаб хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш учун маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоллари томонидан ҳар бир маҳаллада хатлов жараёнлари бошланади.

2022 йил 19 декабрь куни “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси” кенгайтирилган йиғилишининг 4-сонли баёни топшириқларига асосан, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 4-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича 2023 йил 5 январдан бошлаб 31 январга қадар хонадонма-хонадон юриш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишларини ташкил этилади.

👉👉👉Хатлов жараёнлари 31 январгача давом этади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ўрганиш

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Раҳимжонов, Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Х. Мирсоатов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи А.Тошпўлатов ва туман сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар биргаликда маҳаллаларга коммунал хизмат кўрсатиб келаётган БСКлар фаолиятини ўрганмоқда.

Ўрганишлар жараёнида маҳаллалардаги, бозорлар ва савдо мажмуаларидаги санитар ҳолатларга ҳам эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, тумандаги бозорлардаги нарх-наволар ҳам ўрганилмоқда. Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни бартраф этиш юзасидан юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ободонлаштириш_ҳар_кунги_юмуш

Туманимизда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Бугун Чилонзор туманининг “Шуҳрат”, “Хирмонтепа”, “Катта Хирмонтепа”, 1-,2-,3- Катта Чилонзор, “Новза”, “Нафосат”, “Дилобод”,“Халқлар дўстлиги”, “Диёр”, “Қатортол”, “Навбаҳор”, “Зарқўрғон”, “Ботирма”, “Меҳржон”, “Фидокор” ва “Наққошлик” каби маҳаллаларида ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Маҳалладаги майдонлар, кўп қаватли уйлар атрофи, ирригация тармоқлари тозаланиб, йиғилган чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

Туман ҳокимлиги номидан ҳашарда иштирок этган Ободонлаштириш тизимининг барча ходимларига, БСКлар ишчи жамоаларига ва фаол бўлган аҳоли вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Янги йил байрами арафасида Чилонзор туманида спорт майдончалари фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимлари “Ёшлар” телеканали эфирларида ҳам кенг ёритилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

Янги йил байрами арафасида “Шарқ” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра субсидия ажратилган 8 нафар фуқарога ўзини банд қилиши учун меҳнат ускуналари топширилди.

Албатта, оилага даромад олиб кириш учун шарт-шароит яратилиб, меҳнат ускуналарига эга бўлган тумандошларимиз учун бу ускуналар Янги йилга муносиб совғва бўлди.

Фуқаролар уларга кўрсатилаётган эътибор ва кўмак учун давлатимиз раҳбарига ва барча ташкилотчи масъулларга, шунингдек, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Зафар Мирзоулуковга ҳам ўз миннатдорчилигини билдирди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Инсонга_эътибор

Чилонзор туманида 31минг 411 нафар нафақадаги нуронийлар ва 3 минг 310 нафар ногиронлиги бор отахон ва онахонлар истиқомат қилади. Шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож нуронийлар сони 51 нафардан иборат. Туманда жами 11 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 5 нафар Ленинград блокадасида ва 4 нафар ГЕТТО концлагерида ва 2 нафари уруш қатнашчилари ва 64 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари мавжуд.

Айтиш жоизки, туманимизда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган нуронийларга доимо эътибор қаратиб келинмоқда. Шунингдек, уларнинг ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, қўлтиқ таёқ ва бошқа ортопедик жиҳозларга мухтожлиги ўрганилиб, уларни ушбу буюмлар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, бугун “Новза” маҳалласида яшовчи фронт орти меҳнат фахрийларидан бири Николай Авдиевга эшитиш ускунаси топширилди.

Бундан ташқари, нуронийларимизга “Нуронийлар жамғармаси” ҳисобидан моддий ёрдам пуллари, озиқ-овқат жамланмалари тарқатилмоқда. Яқинда айни шу жамғарманинг Тошкент шаҳар жамғармаси томонидан 64 нафар нуронийларимизга чинни буюмлар жамланмаси ҳам тақдим этилди. Шунингдек, нуронийларимизга саломатликларини тиклаш учун даволаш муассасаларига йўлланмалар ва дори-дармонлар ҳам тарқатилмоқда.

Чилонзор туманида нуроний отахон ва онахонларимизга доимо алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда фронт орти меҳнат фахрийсига эшитиш ускунаси топшириш жараёни
#Кун_ҳикмати

Юқори амал буюк кишиларни буюкроқ, паст кишиларни эса янада пастроқ қилади.

Жан де Лабрюер


🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!
👆👆👆(Чилонзор туманида жойлашган Адиблар хиёбони фотосурати)

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi