Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Халқаро_ногиронлар_куни_Чилонзорда
Бугун бутун дунё бўйича Халқаро ногиронлар куни кенг нишонланмоқда. Барча ҳудудларда ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак кўрсатиш юзасидан турли тадбирлар олиб борилмоқда.
Айни сана муносабати билан Чилонзор тумани ҳокимлигида хайрли тадбир амалга оширилмоқда.
👉👉👉Жумладан, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг ташаббуси билан Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Тиббиёт бирлашмаси ва “Қон препарати” илмий ишлаб чиқариш корхонаси ҳамкорлигида “Донорлар куни” акцияси ташкил этилди.
👉👉👉Акцияда ҳокимлик маҳкамаси ходимлари, маҳаллардаги Ёшлар етакчилари, МФЙ раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва туман ФВБ ходимлари фаол иштирок этмоқда.
Эрта тонгдан ҳозиргача 40 нафар ходимлар қон топшириб улгурди.
👉👉👉Акция давом этмоқда. Бугунги ушбу хайрли тадбир жараёнида 100 нафарга яқин донорлик учун қон топшириш истагини билдирган кўнгиллилардан олинган қон “Қон препарати” илмий ишлаб чиқариш корхонасига етказиб берилади.
Бундан ташқари, сана муносабати билан туман ҳокимлигининг катта анжуманлар залида туманимизда истиқомат қилувчи 200 нафардан ортиқ имконияти чекланган тумандошларимиз учун байрам тадбири ҳам бошлаб юборилди.
👉👉👉Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларимиз ҳақида кейинги хабарларимизда ҳам тўлиқ маълумотлар бериб борамиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

#Сессия
⚡️Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг 70 сессияси ўтказилади
Жорий йилнинг 5 декабр куни соат 11-00да Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг 70 сессияси бўлиб ўтади.
Сессия кун тартибида:
👉 Чилонзор туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг жорий йил 9 ойи давомидаги фаолияти;
👉 Чилонзор туманида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича жорий йилнинг тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлар;
👉 Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ҳисоботни эшитиш;
👉 Чилонзор туманида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш;
👉 Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутати сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш;
👉 Чилонзор туманида истиқомат қилувчи "Темир дафтар"га киритилган фуқароларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуёш сув иситиш қурилмалари билан таъминлаш бўйича беғараз моддий ёрдам кўрсатиладиганлар рўйхатини тасдиқлаш;
👉 Тошкент шаҳар ҳокимининг 2022 йил 25 ноябрдаги “Маблағ ажратиш тўғрисида”ги 1207-14-0-Q/22-сонли қарори ижроси;
👉 Чилонзор тумани 2022 йил маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Туман ҳокимлигида ўтказилган “Донорлар куни” акциясида туман ҳокими ҳам қон топширди
Хабар берганимииздек, бугунги сана муносабати билан Чилонзор тумани ҳокимлигида хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг ташаббуси билан Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Тиббиёт бирлашмаси ва “Қон препарати” илмий ишлаб чиқариш корхонаси ҳамкорлигида “Донорлар куни” акцияси ўтказилди.
Акцияда туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари ҳам иштирок этиб, донор сифатида қон топширди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ногиронлар_куни_Чилонзорда
Олдинги хабарларимизда маълумот берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлигининг анжуманлар залида туманимизда истиқомат қилувчи 200 нафардан кўпроқ имконияти чекланган тумандошларимиз учун байрам дастури ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган байрам дастурида Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни билан ҳокимлик ва бошқа ташкилотлар масъуллари йиғилганларни табриклаб, уларга эзгу тилаклар билдиришди.
Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқларга рақсга тушган болажонларнинг хурсандчилиги барчанинг кўнглига нур олиб кирди.
Тадбир сўнгида болажонларга ширинликлардан иборат совғалар тарқатилди.
👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
❗️Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар
🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.
🔹 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.
🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.
🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.
🔹 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.
🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.
🔹 Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.
🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.
🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.
🔹 Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.
🔹Хизмат турар жойларида яшаётган I ва II гуруҳ ногиронлари хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади.
🔹Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.
🔹Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган болалар тўловдан озод этилади.
🔹Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (2 млн 760 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Бугун Чилонзор туманида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан 220 та оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан мол гўшти, товуқ гўшти, ун, гуруч, ёғ, шакар, картошка, сабзи, пиёз ва турли ширинликлардан иборат озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.
Бундан ташқари, барча маҳаллаларда ҳудуддаги тадбиркорлар ҳомийлигида МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси, Хотин-қизлар фаоллари томонидан ҳам маҳаллада яшовчи имконияти чекланган фуқаролар оилаларидан хабар олинди.
Туман ҳокимлиги номидан ҳомийлик ёрдами кўрсатган барча тадбиркорларимизга, саховотли инсонларга миннатдорчилик билдирамиз.

Бугунги сана муносабати билан Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев туманимизда яшовчи имконияти чекланган фуқаролар хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
Жумладан, туманимиздаги “Баҳористон” маҳалласи 57 уй, 35 хонадонда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Амир Баталовнинг ҳам ҳолидан хабар олинди ва хонадон эгаларига озиқ-овқат жамланмаси тақдим этилди.
Мулоқотлар жараёнида Амирнинг ахборот технологиялари соҳасига қизиқишини билган туман ҳокими унга замонавий компьютер жамланмаси совға қиладиган бўлди.
Шунингдек туман ҳокими маҳалладаги 17 уйнинг 13 хонадонида яшовчи 2 гуруҳ ногирони Муҳаббат аянинг ҳам хонадонида бўлди. Хонадон соҳибасига озиқ-овқат жамланмаси топширилди.
Туман ҳокими билан мулоқот жараёнида Муҳаббат ая соғлигини тиклаш учун амалий ёрдам сўради. Муҳаббат аянинг оёғидаги хасталикни даволаш учун жарроҳлик амалиётини ўтказишга пул маблағи ажратиб бериладиган бўлди.