#Ободонлаштириш_Чилонзорда
🍂🍁Олтин кузнинг фазилатлари кўп. Тилла ранг баргларни томоша қилиб, хаёлга чўмиш, якунига етаётган йилнинг сарҳисоби ўлароқ, йил давомида амалга оширган ишларингиздан мамнунлик, улгурмай қолган ишларингиз учун озгина маҳзунлигу, келгуси йил учун ёрқин режалар...
Хуллас, куз шундай ажиб бир фасл.
🍂🍁Шу ўринда куз фаслининг ўзига хос эркалиги шундаки, эринмасдан бир текисда дарахтларнинг баргларини сочиб, кўчаларни бир пасда хазон гиламлари билан қоплаб олаверади. Бу эса, кўчалар тозалиги учун масъул бўлган Ободонлаштириш ходимларининг ҳар куни масъулият билан меҳнат қилишларини талаб қилади.
🍁🍂Ҳа, туман Ободонлаштириш тизими ҳамда маҳаллалар ҳудудларини тозалаш зиммасига юклатилган БСКлар ишчилари ҳар куни эрта тонгдан то қуёш ботгунча кўчаларни тозалаб, ободонлаштириб, савобли меҳнатларни сидқидилдан бажармоқдалар.
👉👉👉Кўчаларни тозалаб, туманимизнинг юзини ёруғ қилишга хизмат қилаётган тумандошларимиз доимо соғу-саломат бўлишсин!
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ғалаба_муборак_МУАЙТАЙЧИ_ёшлар
Жаҳон чемпионати совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Бугун Чилонзор туманидаги “Катта Қозирабод” маҳалласи идорасида Тайланд қиролигининг Паттая шаҳрида спортнинг МУАЙТАЙ тури бўйича ўтказилган 17-жаҳон чемпионатида иштирок этиб, чемпион бўлган ва турли совринларга эга бўлиб келган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳам иштирок этиб, ёш спортчиларимизни ғалаба билан қутлади ва уларга эсдалик совғалари тақдим этди.
Айтиш жоизки, жами 50 дан ортиқ давлатлардан 1000 га яқин спотчилар иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада юртимиздан жами 43 нафар ёшлар иштирок этган бўлса, шундан 21 нафари пойтахтлик ёшлардир. Қувонарли томони, мазкур мусобақада Чилонзор туманидан 6 нафар спортчилар иштирок этиб, спортчимиз Шоҳрух Нажмиддинов ҳамда Фаррух Норчиевлар олтин медаль олиб Жаҳон чемпиони деган шарафли номни қўлга киритишди.
Камила Султонова қизлар ўртасида олтин медаль, Абдуғофир Ғофуржонов ўз вазн тоифасида кумуш медальни, Абдурахим Ҳабибрахмонов олтин медальни, Ҳабиббуло Рахимжонов кумуш медальни қўлга киритишди.
👏👏👏Юртимиз байроғини баланд кўтариб, халқаро майдонда элимиз шаънига шарафлар келтирган ёш спортчиларимиз ва уларнинг яқинларини ушбу ғалаба билан яна бир бор муборакбод этамиз. 👏👏👏
👉👉👉Тадбир тафсилотлари ҳақидаги видеоролигимизни кейинги хабарларимиз орқали кўришингиз мумкин.

#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан
“Кўркам” маҳалласида тикув цехи фаолият бошлади
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари аҳолига чин маънодаги кўмакчига айланиб улгурди. Дастлаб ўз фаолиятини хатлов ўтказишдан бошлаган ҳоким ёрдамчилари маҳалладаги ҳар бир оиланинг ҳолатини ўрганиб чиқди. Биринчи ўринда ижтимоий қийналиб қолган қатламга турли кўмаклар кўрсатилган бўлса, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, туманимиздаги “Кўркам” маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Ойбек Рустамов ҳам жорий йилнинг ўтган ойи мобайнида маҳаллада яшовчи 23 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларга турли йўналишда кредитлар олишига ёрдамлашди. Бундан ташқари, 9 нафар фуқарога ўзини-ўзи банд қилиши учун субсидия асосида меҳнат ускуналари олиб берилди.
Маҳаллада тадбиркорлар сафининг кўпайганлиги ва янги иш ўринлари яратилаётганлиги маҳалладошларнинг бандлигини таъминлашда ҳам қўл келмоқда.
Куни-кеча маҳалла ҳудудида иш бошлаган тикув цехининг очилишида ҳам Ойбек Рустамовнинг ҳоким ёрдамчиси сифатида ҳиссаси катта бўлди. Ҳозирда мазкур цехда 8 нафар маҳалладош аёллар ишга кириб, турли хил бежирим кийим-кечаклар тикишни бошлади. Цехда яна 5 нафар ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш имкони бор ва маҳалла аёллари ҳозирда ишга жалб этилмоқда.

Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
⚡️ МУНОСАБАТ
Кун.уз таҳририяти томонидан тайёрланган ва тарқатилаётган Минерва сити компанияси вакили Мурали Лал Жаланнинг интервьюсида Тошкент шаҳар ҳокимига нисбатан айтган гаплари ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар давлат хизматчисини обрўсизлантиришга қаратилган деб ҳисоблаймиз.
Мурали Лал Жаланнинг гапларини асосли ёки асоссизлигини текшириш учун ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилинади.
Барча оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ушбу ҳолатни қонуний асосда ўрганиб чиқилгунга қадар, асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз.
📹 YouTube 📱 Facebook 📹 Instagram 🌐Web-site

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Сайёр_қабул
#Мурожаатлар_жойига_чиқиб_ўрганилмоқда
Биринчи сектор раҳбари, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва туман ҳокимлиги масъулларининг “Гулистон” МФЙ идорасида ўтказган “маҳаллабай” сайёр қабули жараёнида 8-мавзе “Нафосат” маҳалласида жойлашган 24-уй фуқаросидан коммунал соҳасига тегишли иссиқлик масаласи бўйича мурожаат бўлган эди.
Мазкур мурожаатнинг ижроси вақт талаб қилганлиги боис, бартараф этиш учун муддат белгиланган ҳолда тегишли масъулларга берилган топшириқлар асосида туман ҳокимининг Уй-жой, коммунал хизматлар ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Камол Ҳамроев ва тегишли масъуллар мурожаатдаги ҳолатларни жойига чиқиб ўрганди.
Ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, ётоқхона типидаги бу бино олдин бошқа ташкилот балансида бўлган, ҳозирда ҳокимият балансига ўтказилган. Ҳокимият балансига ўткзилгандан сўнг, бинонинг том қисми, йўлаклари, сантехника тизими таъмирланган.
Мурожаатчи айрим хонадонларда иссиқлик яхши ишламаётганлиги ва умумфойдаланадиган газ аппарати билан боғлиқ муаммолар борлигини маълум қилганлиги боис, бинодаги иссиқлик тизими фаолияти ўрганилди. Маълум бўлишича, аксарият хонадонларда иссиқлик тизими меъёрида ишламоқда. 4-қаватдаги айрим хонадонларда иссиқликда узилиш бор.
Умумфойдаланишдаги газ аппаратлари ишлаяпти, босими меъёрига келтирилди. Фақат табиий газга тўловларда ва газ ҳисоблагич ускунасини ўрнатишда англашилмовчиликлар бўлаётганлиги аниқланди. Ҳозирда “Тумангаз” масъулларига бу масала ҳавола этилди ва муаммо қонун доирасида бартараф этилиши аҳолига тушунтирилди.

#Брифинг
Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий поликлиникасининг шифокори Гулчеҳра Ҳакимова иштирокида расмий фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали туманда юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва бу борада аҳолига шифокор тавсиялари хусусида Брифинг ўтказилди.
Брифингда тақдим этилган қизиқарли маълумотлар билан тўлиқ https://fb.watch/h5mX0QHbfQ/ манзили орқали танишишингиз мумкин.