Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.61K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайёр_қабул

Чилонзор туманидаги “Наққошлик” маҳалласида жойлашган 131-сонли умумтаълим мактаби биносида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Тошкент шаҳар ИИББ мутасаддилари, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирок этди.

Сайёр қабул жараёнида 36 нафар фуқародан жами
36 та масалалар бўйича мурожаат келиб тушди. Қабул жараёнида масъулларга Олий таълим йўналишида 11 та, соғликни сақлаш ва дори-дармон масаласида 2 та, уй-жой, ер билан таъминлаш масаласида 2 та, моддий ёрдам олиш масаласида 3 та ва бошқа масалаларда 18 та мурожаатлар бўлди.


Айтиш жоизки, сайёр қабул жараёнида мурожаатларнинг 13 таси жойида ҳал этилди, 11 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 12 та мурожаатни бартараф этиш қўшимча ўрганиш учун вақт талаб этилганлиги сабабли назоратга олинди.

Бундан ташқари, сайёр қабул доирасида 10 нафар ёшга олий ўқув юрти тўлов контракт суммасининг 50 фоизи миқдоридаги маблағини “Ёшлар дафтари жамғармаси” ҳисобидан тўлаб бериш бўйича сертификатлар ҳамда 3 нафар фуқарога ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия асосида тикув машинаси ва чок машиналари масул раҳбарлар томонидан топширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инвестиция
#Ҳокимликда_малайзиялик_инвесторлар_билан_мулоқот_ўтказилди

Чилонзор туманида инвестиция дастурлари ижроси юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 17 та лойиҳа ишга туширилди ва 705 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, ташқи савдо айланмаси 130,4 фоизга, экспорт 154, 3 фоизга, импорт 127, 7 фоизга етди.

Шуни айтиш жоизки, юртимизда хориж инвесторлари учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишаётган инвесторлар Чилонзор тумани ҳудудида ўз бизнесларини юритиш учун қизиқиш билдирмоқда.

Куни кеча туман ҳокимлигига Малайзия давлатидан тадбиркорлар ташриф буюрди. Ҳокимликнинг Инвестиция ва ташқи савдо мажмуаси мутасаддилари инвесторлар билан мулоқотда бўлди.

Мулоқотлар жараёнида инвесторлар ўзларининг бизнес режаларини тақдимот қилди. Ўз навбатида ҳокимлик мутасаддилари инвесторга юртимизда тадбиркорлар ва инвесторлари учун яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар берди.

👉👉👉Қизиқарли ўтган мулоқотлар жараёни лавҳамизда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи;
- Навоий вилоятига ташриф тафсилотлари;
- Нега Ўзбекистон айнан Финляндия таълимини устун билмоқда ва ўз таълимида шу мамлакатнинг усулидан фойдаланмоқда?


Кўрсатувни бугун, 26 ноябрь куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 27 ноябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайёр_қабул

Хабарингиз бор, туманимизда сектор раҳбарларининг “маҳаллабай” сайёр қабуллари давом этмоқда. Бугун биринчи сектор раҳбари, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва туман ҳокимлиги масъуллари бир-бирига ёнма ён жойлашган “Гулистон”, “Баҳористон” ва “Ал Хоразмий” маҳаллалари аҳолиси учун “Гулистон” МФЙ идорасида қабул ўтказди.

Қабул жараёнида уй-жой масаласида 2 та, саломатлигини тиклаш учун амалий ёрдам сўраб 4 та, моддий ёрдам масаласида 2 та, коммунал ва бошқа масалаларда 12 нафар фуқаро мурожаат қилди.

Ҳар бир мурожаат чуқур ўрганилиб, ижроси вақт талаб қилганлиги боис, бартараф этиш учун муддат белгиланган ҳолда тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Йиғилиш

Чилонзор тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев секторга қарашли 14 та МФЙ раислари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда аввало, маҳаллаларда айни кунларда қандай муаммолар борлиги аниқлаштирилди. Қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари бўйича барча муаммоларни коммунал соҳадаги тизимлар масъулларини жалб қилган ҳолда тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, МФЙ раисларига маҳалла ҳудудидаги барча объектларда электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишни йўлга қўйиш масалалари юзасидан ҳам тавсиялар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Бизнинг бугунги ҳаракатларимиз эртанги кунимизни шакллантиради.

Индира Ганди
Ўтган ҳафтада пойтахтимизда рўй берган асосий воқеа-ҳодисалар билан танишинг:

🇺🇿 Файзли Тошкент

🔹 Давлат грантлари ғолибларига сертификатлар топширилди

📍 Анҳор каналининг Чилонзор тумани Муқимий кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган 1.7 км узунликдаги қисмида сайилгоҳ ташкил этилди

🔹 Пойтахт ҳокимлиги кўмагида "балиқ" ва "капалак" болалар учун ташкил этилган хайрия саёҳати

🔥 Nest One биносида Ўзбекистон ФВВ томонидан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар бўлиб ўтди

📍 Салар каналининг пойтахтимиздан оқиб ўтувчи йўналишида учинчи сайилгоҳ ташкил этилди

🔹 Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг республика босқичига йўлланмалар берилди

🇦🇿 Caspian Energy Club бизнес-делегацияси билан учрашув

🌏 «Географик объектлар» рукни

🔹 UzAgroExpo, UzProdExpo ва InterРackExpo

🟢 Ўзбекистонда кичик бизнес учун яшил технологиялар

🔹 «Хориж брендлари Тошкентда» рукни

🇺🇿 «Танишинг, Тошкент» лойиҳаси

🖼 Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Pastello номли кўргазмаси очилди

📊 Xalq Nazorati ҳафталик ҳисоботи

#poytaxt_yangiliklari

📹 YouTube 💬 Telegram 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзорда_бугунги_кунда
#Эмлаш_тадбирлари

ВАКЦИНАЦИЯ – БОЛАНИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКДАН ҲИМОЯЛАШНИНГ ЯГОНА УСУЛИ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жорий йилнинг 16-30 ноябрь кунлари 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни қизамиқ-қизилчага қарши оммавий эмлаш кунлари ўтказилмоқда.

Туманимизда ҳам барча Оилавий поликлиникалардаги эмлаш пунктларида карантин тадбирларига риоя этган ҳолда – оралиқ масофани сақлаш, дока ниқоблардан ва антисептик воситалардан фойдаланиб, қизамиқ-қизилчага қарши оммавий эмлаш кунлари ташкил этилмоқда.

Эмлаш жараёнларида ҳар бир бола эмланишидан олдин шифокор кўригидан ўтказилиши ва кейин эмлашга рухсат берилишига аҳамият қаратилмоқда.

Айтиш жоизки, бугунги кунгача Чилонзор туманидаги барча Оилавий поликлиникаларда 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган 10 минг 466 нафар болаларда қизамиқ-қизилча хасталикларига қарши оммавий эмлаш ишлари ўтказилди.

👉👉👉Эмлаш жараёни давом этмокда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi