Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.03K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия

Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг олтмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида Чилонзор туман 2022 йил маҳаллий бюджетининг шаклланган қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш ҳамда туман маҳаллий бюджети маблағларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасига тегишли ҳисоб-китобларга мувофиқ ўзгартиришлар киритиш, 2022 йил 3-чоракда маҳаллий бюджет ижроси якунлари ҳамда бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибида яна Чилонзор тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича амалга оширган ишлар ва бошқа масалалар муҳокама этилди ва кўриб чиқилган масалалар юзасидан кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


👉👉👉Лавҳамизда сессия жараёнлари
Долзарб_40_кунлик

Хабарингиз бор айни кунларда юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш аксияси уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Ушбу аксия доирасида Чилонзор туманидаги барча маҳаллалар, такилот ва идоралар ҳудудида белгиланган режа асосида ишлар олиб борилиб, шу кунгача 25 мингтадан кўпроқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Беш_ташаббус_олимпиадалари

#Чилонзорлик_ёшлар_ғолиб

Хабарингиз бор, мамлакатимиз ёшлари ўртасида Беш ташаббус олимпиадалари давом этмоқда. Куни кеча мазкур олимпиада доирасида ўтказилаётган шахмат-шашка бўйича мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Қувонарли томони ушбу мусобақада 27-30 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда тумандошимиз Аброр Шаймарданов биринчи ўринни олган бўлса, 16-21 ёшлилар ўртасидаги ўйинда яна бир тумандошимиз Ҳилола Акбарова учинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақанинг Республика босқичига йўлланма олган шахматчи ёшларимизни ғалаба билан қутлаймиз ва уларга кейинги босқичларда омадлар тилаб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбирлари доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказмоқда.

Бугун бўлиб ўтган кўп томонлама йиғилишнинг асосий натижалари юзасидан фикр алмашилмоқда.

Яқинда Ашхобод шаҳрига бўлган олий даражадаги ташрифда, шу жумладан парламентлараро ҳамкорлик йўналишида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

В рамках программы основного дня саммита Организации тюркских государств в городе Самарканде Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встречается с Председателем Халк Маслахаты Милли Генгеша Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым.

Идет обмен мнениями по основным результатам прошедшего сегодня многостороннего заседания.

Предусматривается обсуждение вопросов практической реализации договоренностей недавнего визита на высшем уровне в городе Ашхабаде, в том числе по линии межпарламентского сотрудничества.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркий давлатлар ташкилоти саммити якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказдим. Унда бугун бўлиб ўтган асосий тадбирлар, йиғилиш якунида имзоланган ҳужжатлар ва қабул қилинган қарорлар юзасидан маълумот бердим.

Facebook|Instagram|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хотин_қизлар_қўллаб_қувватланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига 6 минг 393 нафар аёллар киритилган.

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари”нинг “Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар” тоифасига
1 минг 624 нафар хотин-қизлар рўйхатга олинган.

Мазкур тоифага киритилган хотин-қизларга жорий йилнинг 1-ярим йиллигида “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 960 нафар хотин-қизларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари кўрсатилган бўлса, 2-ярим йилликда 664 нафар хотин-қизларга 1 миллион 200 минг сўм миқдорида жами 796,0 миллион сўм маблағ моддий ёрдам пуллари учун ажратилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
⚡️ Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг тегишли ташкилотлари ўртасида рақамли
инсон ресурслари тизимлари тўғрисида англашув меморандуми имзоланди

▫️Меморандум
Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси президенти Салим Атай, Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги раиси Дархан Жазикбаев, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хизмати ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ишлари давлат агентлиги ва Қирғизистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ж.Абдрахманов номидаги Давлат бошқаруви академияси номидан Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муса Джаманбаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмурадов ўртасида имзоланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк