Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.25K links
Download Telegram
Олий мартабали меҳмонлар Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ташриф буюриб, туркий халқларнинг маданияти, анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган концерт дастурини томоша қилдилар.

Высокие гости посетили комплекс “Вечный город” в Самарканде и посмотрели концертную программу, в которой нашли воплощение культура, традиции и ценности тюркских народов.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #koncert

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркий давлатлар етакчилари Самарқанддаги "Боқий шаҳар" мажмуаси билан танишиб, қардош халқларимизнинг қўшиқ ва рақсларидан иборат концертни томоша қилдилар.

Лидеры тюркских государств ознакомились с комплексом "Вечный город" в Самарканде и посмотрели концерт с песнями и танцами наших братских народов.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ЭЪЛОН

Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида носозлик сабабли вақтинча иссиқлик таъминоти тўхтатилади

Бугун, 2022 йил 11 ноябр куни ТошИЭМ даги Муқимий кўчасидаги Ду-700 мм бўлган магистрал иссиқлик қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Чилонзор тумани 1, 2, 3, 4, Е, И24, мавзеларида ҳамда 5 ва 7-мавзенинг маълум бир қисмида, Арнасой, Чилонзор, Чўпон ота, Муқимий, Байналминал, Лутфий кўчаларида иссиқ сув сақланган холда, иссиқлик қуввати таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунланиши билан иссиқлик таъминоти тикланади.

“Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК ноқулайликлар учун узр сўрайди.
#Ўқув_соати

Чилонзор тумани ҳокимлигида давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди. Ўқув соати давомида “Ёшларни давлат хизматига мақсадли тайёрлашнинг янгича тизими”, “Лидерлик ва жамоада самарадорликни ошириш” мавзуларида маърузалар тингланди.

Шунингдек, ўқув соатида "Мутолаа вақти" рукни намойиш этилди ҳамда Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Туркий давлатлар ташкилоти саммитига келди.

Председатель Халк Маслахаты Милли Генгеша Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл на саммит Организации тюркских государств.

#sammit #TDT #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига бериш талаби бекор қилинади

“Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–419-сон, 10.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ:

🔹юридик шахслар томонидан 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда солиқ суммалари тўғрисидаги архив ҳужжатларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбурияти бекор қилинади;

🔹юридик шахслар 2022 йил 1 январдан давлат солиқ хизмати ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбуриятидан озод этилади;

🔹 2023 йил 1 январдан бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади;

🔹2023 йилдан айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлар йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.

2023 йил 1 январдан қуйидаги статистик ҳисобот турлари бекор қилинади:

▫️Биржа фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Меҳнат шароитлари аҳволи тўғрисида ҳисобот;
▫️Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот;
▫️Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида ҳисобот;
▫️Тижорат банки фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлари тўғрисидаги ҳисобот;
▫️Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот.

2023 йил 1 майдан юридик шахсларга электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон расмийлаштиришга рухсат этилади.

📝 2024 йил 1 январгача “Архив” ахборот тизимини тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиб тадбиркорларнинг ҳужжатларини электрон қабул қилиш, сақлаш ҳамда сўровга кўра тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Тадбир

Аёлларнинг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг радикалашуви, ёт ғоялар ва мутассибликка берилишининг олдини олишда “Тошкент шаҳар тажрибаси”ни яратиш мақсадида “Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шунингдек уларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаолликларини ошириш”га қаратилган тадбирларни ўтказиш юзасидан ишлаб чиқилган режа графиги асосида Чилонзор тумани маҳаллаларида ҳам турли учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, 1-сектор штабида, шунингдек, “Хонтўпи”, “Тирсакобод”, “Бешқўрғон” маҳалларида “Ҳуқуқий билимлар” ва “Биз оилавий зўравонликка қаршимиз” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида туман Адлия бўлими бошлиғи Ш.Саттаров, туман прокурори ёрдамчиси Наргиза Султонова ҳамда туман ИИОФМБ инспектори Нигора Рихсибоеванинг маърузалари тингланди.

Бундан ташқари, давра суҳбатида маданий тадбирлар билан бирга савол жавоблар викториналари ҳам ўтказилди.

Бундай тадбирлар туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом эттирилмоқда.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди. Тадбирдан аввал иштирокчилар биргаликда суратга тушдилар.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилаётган йиғилишда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, кузатувчи мамлакат Венгрия Бош вазири Виктор Орбан саммитнинг фахрий меҳмони - Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, шунингдек, ташкилот бош котиби Бағдод Амреев иштирок этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк