Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
#Мурожаатлар_жойига_чиқиб_ўрганилганда

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев тегишли масъуллар билан биргаликда аҳолидан тушган мурожаатларни жойига чиқиб ўрганишда давом этмоқда. Шунингдек, куни кеча туманнинг 19-мавзесидаги 44-сонли кўпқаватли уйда яшовчи фуқароларнинг мурожаати ўрганилди.

Ўрганишларда маълум бўлдики, мурожаатда кўрсатилган канализация қувурларидан сув оқиши ва иссиқлик қувватининг меъёридан пастроқ даражада келаётганлиги ҳолатлари айни манзилга бириктирилган “Мохи Нур Коммунал” бошқарув сервис компанияси мутахассислари томонидан бартараф этилган. Ўрганишлар жараёнида аниқланган бошқа айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти эксперти Лайло Тошпўлатова: Яшил энергетика – Туркий давлатлар ташкилотининг минтақа ривожланишидаги ҳамкорлигининг янги йўналиши

Жаҳон ЯИМ ҳарид қобилиятининг 3%дан ортиғи тўғри келувчи, умумий ҳисобда тахминан 173 млн. аҳоли яшайдиган Туркий давлатлар ташкилотининг ўсиб бораётган иқтисодий салоҳияти ташкилотга аъзо давлатларда энергия сарфининг ошиб боришига олиб келмоқда. Жумладан, иқтисодий ўсиш “яшил иқтисодиёт” ҳисобига амага оширилмоқда ва бу ишлаб чиқариш энергия ҳаражатларини камайтириш ва фойдаланиладиган ресурсларнинг кисқартириш орқали, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган.

Туркий давлатлар ташкилоти аъзо давлатлари қайта ишланадиган энергия ресурсларининг катта салоҳиятига эга. Халқаро энергия агентлигининг прогнозларига кўра, Туркияда ўрнатилган РЭС қуввати 2024 йилга бориб 49 фоизга ошиши айтилган. Қозоғистон эса ўз навбатида РЭС қувватини 2030 йилгача 10 фоизга га, 2050 йилга бориб эса 50% га етказиш режасини қўйган. Озарбайжон ҳам қайта тикланадиган энергия қувватини ошириш учун бир қатор лойиҳалар амалга оширмоқда ва бу турдаги энергия салоҳиятини 2030 йилга бориб 30%гача кўтаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Ўзбекистонда ҳам бу борада катта мақсадлар қўйилган ва катта ишлар амалга оширилмоқда, жумладан 2026 йилда бу турдаги энергия қуввати салоҳиятини 25% гача ошириш режалаштирилган, бу кўрсаткич ўз навбатида 11 минг МВтни ташкил қилади.

Бу эса Ўзбекистонга ҳар йили тахминан 3 млрд. куб м табиий газни тежашга ёрдам беради. Бу ҳажмни 1 млн. хонадониннг 1 йиллик энергия сарфи билан солиштириш мумкин.

Яқинлашиб келатёган ТДТ Саммитининг минтақадаги аҳамиятининг ошиб бориши ташкилотга аъзо давлатлар орасида "яшил иқтисодиёт" соҳасида тажриба алмашиш майдони вазифасини ўташи мумкин, бу эса ўз навбатида энергетика соҳасида янги лойиҳалар учун ташкил қилиш имконияти бўлиши мумкинлигини англатади.
ЖИДУ профессори Эътибор Султанова: ТДТ туркий ҳалқлар маданиятини ривожлантириш ва оммалаштириш, унинг “юмшоқ кучи” ни мустаҳкамлаш тарафдори, бу эса унга аъзо мамлакатларда жиддий қизиқиш уйғотмоқда

Маданий-гуманитар йўналиш Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) мамлакатлари ва халқларини бирлаштирувчи мустаҳкам пойдевор ҳисобланади.
Туркий Давлатлар Ташкилотининг туркий ҳалқлар маданиятини ривожлантириш ва оммалаштириш, унинг “юмшоқ кучи”ни мустаҳкамлашга алоҳида интилиши ТДТга аъзо мамлакатлар, хусусан Ўзбекистонда жиддий қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбекистоннинг ТДТ давлатлари билан алоқалари анъаналар ва маданиятларнинг умумийлиги, бир-бирини қўллаб қувватлаш ғоялари ва ўзаро тушунишга асосланади.

Шундай қилиб, 2021 йил июнь ойида Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган ТДТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг олтинчи йиғилишида Қўқон шаҳри “Турк дунёсининг сайёҳлик пойтахти” деб эълон қилинди, “Табаррук зиёрат” лойиҳаси ишга туширилди, 2022-йил июнь ойида эса “Қўқон хонлигининг туркий халқлар давлатчилиги ва маданий меросини ривожлантиришдаги ўрни” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди, Турк дунёсида бирдамликни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун Алишер Навоий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди ва бошқа қатор таклифлар кўриб чиқилди.
#Кексалар_туризми_ойлиги_Чилонзорда

Кексалар туризми ойлиги доирасида Чилонзор тумани ҳокимлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан нуронийларимиз шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатга олиб чиқилмоқда. Театр томошаларига таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, катта ёшдаги қария отахон ва онахонларнинг ҳолидан хабар олинмоқда. Шунингдек, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Н.Мусаев, Чилонзор тумани "Нуроний" жамоатчилик Кенгаши раиси Б.Юсупов ва "Новза" маҳалласи раиси томонидан маҳаллада истиқомат қилувчи, фронт ортида меҳнат килган фахрий Зинаида Андреева ва Николай Авдиевлар ҳолидан хабар олиниб, нуронийларимизга Тошкент шаҳар "Нуроний" жамғармаси томонидан тақдим этилган чинни буюмлар жамланмаси тақдим этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Аҳоли_саломатлиги

🩺 Туманимиздаги “Бешёғоч” маҳалласи аҳолиси учун 36-сонли оилавий поликлиника шифокор ва ҳамширалари томонидан тиббий кўрик ўтказилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Туман_ФВБ_фаолиятидан

Туман ФВБ ходимлари томонидан "VEOLIA ENERGY TASHKENT" МЧЖ Чилонзор тумани бошқармаси биносида куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга ҳамда иссиқлик тизимида юзага келиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этишга тайёргарлик ҳолати, диспетчерлик ва авария бригадаларининг, уларга бириктирилган транспорт воситалари ва бошқа асба-анжомларнинг шайлиги кўздан кечирилди.

Бошқарма ишчи ва ходимларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, фавқулодда вазиятларнинг ҳамда ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi