Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.03K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги 285-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тўғрисида “Биз фарзандлари Чилонзор туманидаги
285-боғчага борадиган (борган) ота-оналармиз” сарлавҳаси остида боғчанинг таъмирталаблиги ҳақидаги эътирозли фикрлар чоп этилди.

Бу борада қуйидагиларни маълум қиламиз. Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 1964 йилда қурилган бўлиб, 12 гуруҳ, 360 ўринга мўлланжалланган.

Ташкилотда 2018 йилда “Обод маҳалла” дастури доираси ташқи девор, ташқи фасад ҳамда болалар ёзги майдончалари, 2019 йилда иссиқлик тизими таъмирланди.

2022 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 400.5 млн сўм эвазига бинонинг сантехника қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

МТТни тўлиқ таъмирлаш ишлари учун 2022 йил Open Budgetга таклиф киритилган, лекин керакли миқдордаги овозлар тўпланмаган.

Туман ҳокими ва тегишли мутасаддилар томонидан ушбу МТТ жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишлар натижасида 285-сонли ДМТТ биносининг пол қисмини тўлиқ таъмирлаш белгилаб олинди, жорий йилнинг 1 декабригача ушбу МТТнинг пол қисмини таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилади. Бинонинг эшик ва ромларини янгисига алмаштириш ишлари эса кейинги йилнинг бошида амалга оширилиши белгилаб олинди.

Шунингдек, туман ҳокими ва тегишли мутасаддилар жорий таъмирлиш ишлари олиб борилаётган 363-сонли ДМТТ ҳамда 316-сонли ДМТТда ҳам ўрганишлар олиб борди ва мазкур ДМТТларида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари юзасидан ҳам режалар тузиб олинди.

Шу ўринда туман ҳокимлиги ижтимоий масалаларга бефарқ бўлмаган тумандошларимизга ўз миннатдорчилигини билдиради.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Агар сен бирор нарсани ўйлаб топа олсанг, уни бажаришга ҳам қодирсан.

Уолт Дисней
Toshkent shahrida 2 nafar bolali oilalar katta ulushni tashkil etadi

2022- yilning yanvar-sentabr holatiga ko‘ra Toshkent shahrida 16 yoshgacha bolali uy xo‘jaliklari 66,2 %ni tashkil etadi.
Shundan:
- bir bolalilar 19,4 %;
- ikki bolalilar 21,9 %;
- uch bolalilar 17,8 %;
- to‘rt va undan ko‘p bolalilar 7,1 %.
Kuzatuv natijalariga ko‘ra, 33,8 % uy xo‘jaliklarida 16 yoshgacha bo‘lgan bolalar mavjud emas.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

1 ноябрдан нималар ўзгаради?

1. Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланадиган фаолият турлари кенгайтирилади

2. «Коробка» ҳолатидаги уй-жойлар учун субсидия ажратила бошланади

3. Шифокорларга эҳтиёж мавжуд ҳудудларда талабалар ишга олинади

4. Никоҳ тузиш учун аризалар эксперимент тариқасида ДХМ орқали қабул қилинади

5. Ягона ахборот тизимида рўйхатга киритмаган ҳолда тадбиркорларни текшириш ноқонуний ҳисобланади

6. Тадбиркорларнинг экспорт салоҳияти кенгайтирилади

7. Ёшларга компьютер хариди учун 7,5 млн сўмгача истеъмол кредити берилади

8. Ҳайдовчиларга бериладиган тиббий маълумотларнинг электрон базаси шакллантирилади

9. Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади

10. Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади

11. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашилади

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида “Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўтказилади.

Барча китобсеварлар, ношир ва матбаачиларни “Китобсевар миллат” шиори остида 2022 йил 2-4 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “OʻZEKSPOMARKAZ” мажмуасида бўлиб ўтадиган “Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасига таклиф этамиз.
Тадбирлар давомида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга бағишланган тадбирлар, хорижий ва маҳаллий китоб маҳсулотлари билан танишиш, янги асарларнинг тақдимотлари, ёзувчи, шоирлар ҳамда соҳа мутахассислари билан ташкил этиладиган давра суҳбатлари, семинарлар, маҳорат дарслари ва тренинглар, шунингдек, турли акция ва китоб танловларида иштирок этиш имконига эга бўласиз.
Барчангизни “Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида кутиб қоламиз!

Қўшимча маълумотларни “tashbookfest.uz” сайти ёки (71) 244-35-35 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингда 24-28 октябрь кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим.

Бошланган ҳафтада давлатимиз раҳбари ҳузурида турли соҳалар, хусусан, энергетика, маҳаллий саноат, суд-ҳуқуқ масалаларига доир йиғилиш ва тақдимотлар бўлиб ўтади.

1 ноябрь куни Президентимиз Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегацияни қабул қилади.

3 ноябрь кунига эса БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий билан учрашув режалаштирилган.

Facebook|Instagram|Twitter