Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.39K subscribers
50.9K photos
5.57K videos
25 files
8.44K links
Download Telegram
#Халқ_депутатлари_туман_кенгаши_депутатлари_фаолиятидан

Чилонзор тумани Ҳалқ депутатлари кенгашидада чилонзорликлар ишонган 30 та депутатларимиз, яъни халқ вакиллари хизмат қилмоқда. Айтиш жоизки, депутатларимиз ваколати доирасида аҳолини қўллаб-қувватлашга астойдил ҳаракат қилиб келмоқда.

Айниқса, депутатларимиз туманимиз аҳолиси маънавиятини ошириш борасидаги ишларга ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқдалар. Жумладан, куни-кеча туманимиз ёшлари ўртасида ўтказилган “Китобхонлик танлови” ғолибларига тақдим этиш учун туман Халқ депутатлари кенгаши депутати Жаҳонгир Нодирхонов сара бадиий асарлар тўпламларини туҳфа этди.

👉👉👉Жаҳонгир Нодирхоновга ёшларимиз маънавиятини оширишга қўшаётган ҳиссасаси учун туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Фурқат Маҳмудхўжаев билан жонли эфир

🕘 2022 йил, 20 октябрь, 15:00

🔸 "Қиш кутилмаганда келди" лойиҳаси
🔸 Мавзу: “ Иситиш тизимининг аҳволи"

❗️ Ушбу мавзу юзасидан муаммоларни Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Халқ назорати” порталига йўлланг.

👉 Жонли эфирда қуйидаги ҳаволалар орқали иштирок этиш мумкин:

👉 YouTube
———

Прямой эфир с Фуркатом Махмудходжаевым

🕘 20 октября 2022 года в 15:00
🔸 Проект “Зима наступила неожиданно”
🔸 Тема:
"Состояние теплоснабжения"

❗️ Проблемы по данной теме направляйте на портал “Халқ назорати” хокимията города Ташкента.

👉 Принять участие в прямом эфире можно по следующим ссылкам:

👉 YouTube

📹 YouTube 💬 Telegram 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон_лойиҳаси_ доирасида_долзарб_40 кунлик_тадбири бошланди

Ҳурматли тумандошлар!

Бугундан бошлаб кўчат экиш бўйича расман долзарб 40 кунлик бошланганлигини эслатиб ўтамиз. Бу борада туманимизда ҳам ишлар бошлаб юборилган.

Жумладан, “Тирсакобод” МФЙ да жойлашган Муҳсинхон Тўра масжидида “Яшил макон“ дастури асосида куз-қиш учун мавсумий гуллар экилди, дарахтлар парвариш килинди.

Чилонзор метро атрофидаги ерлар, йўл чеккаларида, “Кўтарма” маҳалласи ҳудудлари ва бошқа маҳаллаларда ҳам бу тадбирлар давом этмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, фақат масъулларга қараб турмасдан барчамиз она заминимиз мусаффолигини сақлаб қолишда фаол бўлайлик ва бу йўлда ҳар биримиз келажак учун энг камида битта кўчат экайлик!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ўзбек_тилига_давлат_тили_мақоми_берилганлигининг_33_йиллиги

ОНА ТИЛИМ ЎЛМАЙДИ

Нотиқ деди:
«Тақдир шул,
Бу жаҳоний ирода.
Тиллар йўқолур буткул,
Бир тил қолур дунёда».
«Эй воиз, пастга тушгин,
Бу гап чиқди қаердан!»
Навоий билан Пушкин
Туриб келди қабрдан.
Ким дарғазаб,
Ким ҳайрон,
Чиқиб келдилар қатор:
Данте, Шиллер ва Байрон,
Фирдавсий, Бальзак, Тагор.
«Ваъзингни қўй, биродар,
Сен айтганинг бўлмайди».
Барча деди баробар:
«Она тилим ўлмайди».
— Ҳей, бу қандай ақида! —
Қўлида табаррук жом,
Гўзал форсий ҳақида
Рубоий айтди Хайём.
Эҳтиросли, оташдил
Беранже сўрди нолон:
— Наҳотки, фаранги тил
Йўқолгуси бир замон!
Неруда, Лорка турди
Сервантеснинг ёнига:
— Ким қасд этиб тиғ урди
Она тилим жонига!
Фузулий ёнди:
— Озар
Тили гулдек сўлмайди.
Барча деди баробар:
«Она тилим ўлмайди».
Камалакдек ранго-ранг
Бўлсин деб санъат, тиллар,
Асрларча қилдик жанг,
Армон қилдик минг йиллар.
Беқадр бўлса, наҳот,
Тиллардаги тароват!
Йўқолди бу кун, ҳайҳот,
Қабрларда ҳаловат!
«Фауст» ёнди гуриллаб,
«Хамса» ўтга туташди.
Бир садо жаҳон бўйлаб
Таралди, тоғлар ошди.
Бу садо янграр ҳамон,
Сира адо бўлмайди.
Олам айтар:
Ҳеч қачон
Она тилим ўлмайди!

Эркин Воҳидов - Ўзбекистон халқ шоири
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбек_тилига_давлат_тили_мақоми_берилганлигининг_33_йиллиги

Чилонзор туманида жойлашган барча ташкилотлар ва жамоаларда “Ўзбек тили байрами куни” кенг нишонланмоқда. Байрамга атаб она тилимизнинг бой ва гўзаллигини тараннум этувчи видеороликлар ҳам тайёрланмоқда.

Туманимизда жойлашган Низомий номидаги педагогика университети талабалари томонидан тайёрланган видеороликда ҳам она тилимизнинг нақадар тарихийлиги ва жозибадорлиги таърифланган шеърлар гулдастаси жой олган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фирибгарликни ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–794-сон, 19.10.2022 й.)

🔰 Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, фирибгарликни ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

❗️ Эндиликда ушбу қилмиш БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

☑️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик киритилди.

❗️ Ушбу ҳуқуқбузарлик оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 сутка маъмурий қамоққа олишга ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Chilonzor
#Hokim_yordamchisi

Muhtaram Prezidentimiz tomonidan “Mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini ta'minlash va kambag‘allikni qisqartirish maqsadida, 2022 yil 1 yanvardan boshlab hokimning yordamchisi lavozimi ta'sis etilib, barcha vazirlik va idoralarning birinchi rahbarlari hokim yordamchilariga ularning vazifalarini amalga oshirishda har tomonlama ko‘mak berish uchun shaxsan mas'ul va javobgar etib belgilangan edi.

Shu nuqtai nazardan kuni kecha Davlat soliq qo`mitasi raisi o`rinbosari S.Eshmatov ishtirokida Chilonzor tumani hokim yordamchilari bilan uchrashuv tashkil etilib, muammo va kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan muxokamaviy davra suhbati bo`lib o`tdi.

Toshkent shahar davlat soliq boshqarmasi axborot xizmati
🔰kanalga ulanish
@toshkent_shaharDSB