Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.25K links
Download Telegram
#Тарғибот

Чилонзор тумани ҳокимлиги Дин ишлари бўйича маслаҳатчиси томонидан тумандаги барча ташкилотлар кесимида “Ёшларни ёт ғоялардан асраш” мавзусида, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақидаги ва “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги тарғибот тадбирлари тизимли ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, туманимиздаги 34- ва 35-сонли оилавий поликлиникаларда ўтказилган тадбирларда ҳам иштирокчиларга мавзу юзасидан кенг қамровли тушунтиришлар олиб борилди ва керакли тавсиялар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ўрганиш

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар биргаликда тумандаги бир қанча ҳудудларда бўлиб, муаммоларни ўрганди.

Жумладан, навбатдаги ўрганишлар жараёнида:

Чилонзор метроси бекати атрофидаги жойлар кўздан кечирилди ҳамда айни манзилни ободонлаштириш ва тартибга келтириш масалалари муҳокама этилди;

“Чилонзор деҳқон бозори” га ўтиш йўлида пиёдалар йўлдан ўтишида хавфсизликни таъминлаш масаласи юзасидан масъуллар билан кенгашиб олинди;

Кичик халқа йўлида “Шуҳрат” чорраҳасидан “Фарҳод деҳқон бозори”га томон йўналишида йўловчилар учун бекат ўрнатиш масаласи юзасидан ҳам масъуллар билан кенгашиб олинди;

“Фарҳод деҳқон бозори” рўпарасидаги автоэҳтиётқисмлар сотиладиган дўконларнинг олд қисмидаги пиёдалар йўлагини тартибга келтириш масаласи ҳам ўрганилиб, масъуллар билан бу борада чоралар кўриш режалари тузилди;

“Кўтарма” маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг ва ижтимоий объектларнинг куз-қишга тайёргарлиги ҳолатлари ўрганилди ҳамда маҳаллани ободонлаштириш масалалари муҳокама этилди.

👉👉👉Жараёнлар лавҳамизда
#Кун_ҳикмати

Кўп одамлар билан гаплаш. Оз кишилар билан фикрлаш. Лекин танҳо ўзинг қарор қабул қил!

Конфуций
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида нечта ҳарфий бирикма бор?
Anonymous Quiz
16%
1) 7 та
42%
2) 3 та
18%
3) 2та
12%
4) 1 та
13%
5) Йўқ
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев "Тошкентбошплан" лойиҳа-изланиш институтига ташриф буюриб, пойтахтнинг бош режаси, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини реконструкция қилиш ҳамда Сурхондарё вилояти Денов тумани марказининг архитектура қиёфасини замонавийлаштириш лойиҳалари билан танишмоқда.

В эти минуты Президент Шавкат Мирзиёев посещает проектно-изыскательский институт "Тошкентбошплан", где знакомится с проектами генерального плана столицы, реконструкции Государственного музея прикладного искусства и истории ремесленничества Узбекистана, а также модернизации архитектурного облика центра Денауского района Сурхандарьинской области.

Facebook|Instagram|Twitter
#OnaTilimFaxrim

⚡️21-oktabr Oʻzbek tiliga Davlat tili maqomi berilgan kunning 33 yilligi munosabati bilan Chilonzor tumani hokimligi va Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Chilonzor tumani boʻlimi tomonidan “Qadring baland boʻlsin Ona tilim!” shiori ostida targʻibot tadbirlari oʻtkazmoqda.

👉👉👉Siz ham bizga qoʻshiling!
Tilimizni birgalikda asraymiz!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
🔵
@chilonzor_manaviyat_bolinmasi
#Ёшлар_дафтари_Чилонзорда

Ҳозирги кунда Чилонзор туманида 14-30 ёшли ёшлар сони 40 минг 918 нафарни ташкил этади. Жорий йилнинг бошидан бери “Ёшлар дафатри”га жами 699 нафар ёшлар рўйхатга киритилган бўлиб, шулардан 647 нафар ёшга турли йўналишда ёрдамлар кўрсатилган ҳамда айни шу йўналишда туманимиз Тошкент шаҳри бўйича рейтингда биринчи ўринга кўтарилди.


Айтиш жоизки, айни кунларда “Ёшлар дафтари”га рўйхатга киритиш учун 52 нафар ёшларнинг мурожаатлари келиб тушган. Ушбу мурожаатларни босқичма-босқич ижобий қаноатлантириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда мурожаатчиларниинг ҳужжатлари маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан ўрганилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi