Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.79K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
#Депутатларнинг_хайрли_ташаббуси_Чилонзорда
#Тиббиёт_учун_янги_технологиялар

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати, сенатор Дилором Тошмуҳаммедова ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Бегзод Тўхтамуродовлар ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатларига мақсадли ажратилган маблағлар ҳисобидан Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 34, 35-, 36-сонли Оилавий поликлиникаларга физиотерапия муолажалари ўтказиш учун мўлжалланган энг замонавий 5 та турдаги тиббий ускуналар олиб берилди.

Бугунги кунда мазкур янги тиббий технологиялар тиббиёт муассасаларига ўрнатиб берилди ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Фурқат Маҳмудхўжаев билан жонли эфир

🕘 2022 йил, 6 октябрь, 15:00

🔸 "Қиш кутилмаганда келди" лойиҳаси
🔸 Мавзу: “Дарахтлардан тушган баргларни йиғиштириш".


❗️ Ушбу мавзу юзасидан муаммоларни Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Халқ назорати” порталига йўлланг.

👉 Жонли эфирда қуйидаги ҳаволалар орқали иштирок этиш мумкин:

👉 YouTube
👉 Facebook
———

Прямой эфир с Фуркатом Махмудходжаевым

🕘 6 октября 2022 года в 15:00
🔸 Проект “Зима наступила неожиданно”
🔸 Тема:
"Сбор опавшей листвы".

❗️ Проблемы по данной теме направляйте на портал “Халқ назорати” хокимията города Ташкента.

👉 Принять участие в прямом эфире можно по следующим ссылкам:

👉 YouTube
👉 Facebook

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.

🔰 Мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда ҳуқуқбузарларга:

▫️мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга;
▫️дарахтлар ва буталарни кесиш ва шикастлантириш билан етказилган зарар учун ундириш суммалари 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Дарахтлар ва буталарни кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, ҳокимларнинг кўрсатмалари ва қарорларини қабул қилиш қатъиян тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кексалар_ҳафталиги_Чилонзорда

Чилонзор туманида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида барча маҳаллаларда “Кексалар хафталиги” доирасида учрашувлар, маъанвий-маърифий тадбирлар, спорт тадбирлари, хайрия ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, куни кеча туманимиздаги Саноат кўчаси 11-уйда истиқомат қилувчи отахон М.Тешабоевга ногиронлар аравачаси берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_қабули

Чилонзор тумани ҳокими навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди

Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаевнинг навбатдаги фуқаролар қабули туман ҳокимлиги биносида ўтказилди. Қабулда сектор раҳбарлари ва ҳокимликнинг барча мутасадди ташкилотлари масъул раҳбарлари иштирок этди.

Қабулга 40 нафардан ортиқ фуқаролар уй-жой учун субсидия ажратилиши, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, коммунал соҳадаги муаммолар, бандлигини таъминлаш, соғлигини тиклаш, уйини таъмирлашга амалий ёрдам каби кўплаб масалаларда мурожаат қилишди.

Мурожаатлардаги муаммолар туман ҳокими ва тегишли масъуллар томонидан чуқур ўрганилиб, айрим муаммоларга шу ернинг ўзида ижобий ечимлар топилди. Айрим масалаларни ҳал этиш қўшимча ўрганиш учун муддат талаб қилганлиги боис, тегишли масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилди ва қонун доирасида ҳал этиш режалари кенгашиб олинди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакатларимиз халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини ривожлантириш ҳамда таваллудининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путин Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

Указом Президента Республики Узбекистан за огромный личный вклад в развитие традиционных уз дружбы и сотрудничества между народами наших стран, а также в связи с 70-летним юбилеем Президент Российской Федерации Владимир Владимирович Путин награжден орденом "Олий Даражали Дўстлик" Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
#Ободонлаштириш_Чилонзорда

Кўчаларда, белгиланмаган жойларда чиқиндиларнинг тўпланиб қолишига аксарият ҳолларда чиқинди қутилари қулай жойга ўрнатилмаганлиги ҳам сабаб бўлади.

Шуни эътиборга олиб Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туман ҳудуди бўйлаб кўча юзларига, бекатларга ўрнатиш учун 50 дона замонавий чиқинди қутилари олиб келтирилди.

Айни кунларда Чилонзор ва Лутфий кўчаларига 15 дона чиқинди қутилар ўрнатилди.

Туманнинг бошқа кўчаларида ҳам махсус чиқинди қутиларини ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Сенга ишонишни истамаганлар олдида ўзингни оқлашнинг имкони йўқ.

Франс Кафка