Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
7K subscribers
49.1K photos
5.4K videos
24 files
8.24K links
Download Telegram
#Бошқарув_сервис_компаниялари_фаолиятидан

Мана салқин кунлар бошланиб, барчамиз тураржойларимизнинг куз-қишга тайёргарлиги қай даражада эканлигини янада жиддийроқ ўйлай бошладик. Бу борада кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектлар бириктирилган Бошқарув сервис компаниялари масъуллари ва ишчи-хизматчилари аҳолидан тушган барча мурожаатлардаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ишларини янада тезлаштирмоқда.

Жумладан, “COMFORT UNVERSAL TRADE” БСК томонидан компанияга бириктирилган барча кўпқаватли уйларнинг ертўлалари ўрганилиб, таъмирталаб қувурлар янгисига алмаштирилмоқда.

Куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик қуввати билан узлуксиз таъминлаш учун амалга оширилаётган бундай ишлардан кўпқаватли уйларда яшовчи тумандошларимиз мамнун бўлмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Ягона мактаб формасини жорий этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 558-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 271-сон Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг ягона мактаб формасида келишлари ихтиёрий этиб белгиланди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тегишли тартибда тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини босқичма-босқич жорий этилиши белгилаб қўйилди.

Шу ўринда ўқувчилар таълим муассасасига мактаб Уставида белгиланган ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда кийиниб келишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
:
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
5.10.2022
Чилонзор тумани

📍Брифинг

● Мавзу: Туман аҳолиси орасида мавсумий йуқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва мутахассис тавсиялари

● Вақти: 12:00

● Иштирок этади: Гулноза Мирзаева – туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи

● Тадбир жойи: Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси
#Кексалар_ҳафталиги_Чилонзорда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Бу борада туманимизда кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли барча Оилавий поликлиникалар томонидан кексалар учун ўй шароитида тиббий кўриклар ва патронажлар ўтказилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
TA’MIRLASH ISHLARI TUFAYLI ERTAGA CHILONZOR TUMANINING BA’ZI JOYLARIDA GAZ TA’MINOTI VAQTINCHALIK TO’XTATILADI

Chilonzor tumani, 9-mavzeda joylashgan gaz quvurini tartibga keltirish maqsadida, 2022-yil 5-oktabr kuni soat 10:00 dan 16:00ga qadar ta’mirlash ishlari rejalashtirilgan. Shu sababli, 9-mavzedagi xonadonlarda hamda 5 ta ulgurji tashkilotlarda gaz ta’minoti vaqtinchalik to’xtatiladi.
Shundan;
1.  Nonvoyxona-2 ta
2.  Umumiy ovqatlanish shoxobchasi-1 ta
3.  Ishlab chiqarish korxonasi-3 ta.


“Hududgaz Poytaxt” gaz taʼminoti filiali taʼmirlash ishlari tufayli yetkazilayotgan noqulayliklar uchun tabiiy gaz isteʼmolchilardan uzr soʻraydi.


✍️ “Hududgaz Poytaxt” gaz ta’minoti filiali matbuot xizmati