Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ЗАКОВАТ
“Заковат” кичик турнирида чилонзорликлар ғолиб бўлди
Дунёни илм ва заковат қутқазади, дейди доноларимиз. Шу боис ҳам, ҳозирги вақтда юртимизнинг барча мактабларида заковат клублари ташкил этилган ва илм баҳсида ўқувчиларимиз кундан-кунга фаоллашиб бормоқда.
Шу кунларда “Заковат” интеллектуал мусобақаларининг мактаблар орасида туманлараро дўстлик турнирлари ўтказилмоқда.
Куни кеча Учтепа туманидаги 81-ИДУМда туманимиздаги 201-сонли умумтаълим мактаби, Учтепа туманидаги 238- сонли умумтаълим мактаби ва мезбон мактабнинг “Заковат” клуби терма жамоалари ўртасида кичик турнир юқори савияда ташкил этилди.
Турнирда 2 турда 11 тадан жами 22 та савол ўйналди. Турнир натижаларига кўра, туманимиздаги 201- сонли умумтаълим мактаби жамоаси 12 балл билан 1-ўринни эгаллади. Учтепа туманидаги 81-ИДУМ жамоаси эса 10 баллга эга бўлди ва 2-ўрин соҳиби бўлди. Учинчи ўрин Учтепа туманининг 238-сонли умумтаълим мактаби жамоасига насиб қилди ва улар турнирда 8 бал олди.
Ўқувчилар ўртасида бундай қизиқарли учрашувлар яна давом этади.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#O’qituvchi_va_murabbiylar_kuni
#Устозга_эҳтиром
Жаҳонда бўлмаса муаллим агар,
Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар...
🌷Байрамингиз муборак азиз Устозларимиз!🌷
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Устозга_эҳтиром
Жаҳонда бўлмаса муаллим агар,
Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар...
🌷Байрамингиз муборак азиз Устозларимиз!🌷
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ҳунармандчилик_буюмлари_ярмаркаси_Чилонзорда
#Юрий_Гагарин_сайилгоҳида_байрамона_тадбир
Чилонзор туманининг Юрий Гагарин номидаги сайилгоҳида дам олиш кунларида Республика миқиёсидаги байрамони тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Ҳунармандчилик буюмлари ярмаркаси” ҳақиқатдан ҳамшаҳарларимиз учун байрам кайфияти бахш этди. 24- ва 25- сентябр кунлари бўлиб ўтган ушбу кўргазмага турли вилоятлардан ўнлаб моҳир ҳунармандлар келишди ва ўз қўллари билан ясаган буюмларини номойиш қилди.
Кўргазма жараёнида ҳунармандлар томонидан ўз ҳунарларини ўргатиш бўйича мастер класслар ҳам ўтказилди. Ярмарка якунида таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ҳам бўлиб ўтди.
Айтиш жоизки, бундай кўргазмаларнинг ўтказилиши қадимдан халқимиз эъзозлаб келган ҳунармандчиликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиши билан бирга ҳунармандчилик буюмлари сотилишига ҳам ёрдам беради.
Чилонзор туманида ўтказилган ушбу байрамона кўргазма тафсилотлари барча ОАВларида кенг ёритилди. Шунингдек, “Ўзбекистон-24” телеканали дастурларида ҳам махсус репортаж тарзида эфирга узатилди.
👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари

#Инвестиция_лойиҳалари_Чилонзорда
Бугунги кунда иқтисодиётни ривожлантиришда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ўзига хос ўрни бор. Хорижий инвестициялар ва ички инвестициялар эвазига қурилаётган йирик объектлар ишга тушса, ҳудуд иқтисодиёти ўсиши билан бирга аҳоли учун ҳам иш ўринлари яратилади.
Бу борада Чилонзор туманида ҳам кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Куни кеча Чилонзор тумани ҳокими С. Холхўжаев сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар билан бирга “MAGNAT RISQ BARAKA” МЧЖга қарашли пастки қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари жойлашган замонавий меҳмонхона фаолияти, “Yeodju Technical University” номли хорижий университет ва “GRANT ATLAS” меҳмонхонаси лойиҳалари билан танишди.
Ўрганишлар жараёнида инвестиция лойиҳалари қурилиши давомида дуч келинаётган муаммо ва камчиликларни бартарф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

#Туман_прокуратураси_фаолиятидан
Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, тумандаги МТТларда болажонларга яратилган шароитлар, тизимда қонунийликни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар мунтазам ўрганиб борилмоқда.
Хусусан, ушбу йўналишдаги ишларни янада самарали ташкил этиш мақсадида туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Султанова ва бошқа тегишли соҳа масъулларидан иборат вакиллар тумандаги 215-сонли МТТда санитария хавфсизлиги талабларига риоя этилиши ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди ҳамда МТТ мутасаддиларига амалий тавсиялар берди.

Forwarded from Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда
👏 Ташаббусли бюджет жараёнларининг жорий йилдаги иккинчи босқичида Чилонзор тумани бўйича 13 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
🔷 200-сонли умумтаълим мактабига очиқ сузиш ҳавзаси қуриш лойиҳаси 2 минг 912 та овоз олди ва ушбу лойиҳа учун 1 миллиард 200 миллион сўм;
🔷 201-сонли умумтаълим мактабининг спорт майдонини янги ҳолатга келтириш лойиҳаси 1 минг 737 та овоз олди ва мазкур лойиҳа учун 390 миллион сўм;
🔷 586-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг иситиш тизимини таъмирлаш лойиҳаси 1 минг 652 та овоз олди ва бу лойиҳа учун 542 миллион сўм;
🔷 561-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг иситиш тизимини таъмирлаш лойиҳаси 1 минг 569 та овоз олган ва лойиҳа учун 539 миллион сўм;
🔷 173-сонли умумтаълим мактабига мебел жиҳозлари харид қилиш таклифи бўйича 1 минг 405 та овоз тўпланган ва ушбу лойиҳа учун 1 миллиард 200 миллион сўм;
🔷 363-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг атрофини девор билан ўраш таклифига 1 минг 403 та овоз берилган ва бу лойиҳа учун 300 миллион сўм;
🔷 265-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг эшик ва ромларини янгилаш таклифи 1 минг 397 та овоз олган ва бу лойиҳа учун 990 миллион сўм;
🔷 90-сонли умумтаълим мактабига компьютер жамланмалари ва фаоллар залига ўриндиқлар сотиб олиш таклифини ҳам 1 минг 397 та овоз маъқуллаган ва бу лойиҳа учун 400 миллион сўм;
🔷 202-сонли умумтаълим мактабининг ҳожатхона қисмини таъмирлаш таклифига ҳам 1 минг 359 та овоз берилган ва бу лойиҳага 500 миллион сўм;
🔷 462-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг иситиш тизимини таъмирлаш лойиҳасига 1 минг 344 та овоз берилган ва лойиҳа учун 395 миллион сўм;
🔷 195-сонли умумтаълим мактаби яшил ҳудудидаги суғориш тизимини таъмирлаш лойиҳасига 1 минг 315 та овоз тўпланган ва лойиҳа учун 350 миллион сўм;
🔷 202-сонли умумтаълим мактабига замонавий электрон доскалар харид қилиш таклифига 1 минг 282 та овоз берилган ва лойиҳа учун 400 миллион сўм;
🔷 114-сонли умумтаълим мактабига мебел жиҳозлари харид қилиш таклифи ҳам 1 минг 133 та овоз олган ва бу лойиҳа учун 700 миллион сўм маблағлар ажратилиши мўлжалланган.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари соҳада эришилган натижаларга тўхталди.
Охирги 5 йилда электротехника саноатида ишлаб чиқариш - 4,5 бараварга (4 триллиондан 17 триллион сўмга), экспорт – 5 бараварга (117 миллиондан 563 миллион долларга) ошди.
Йил якунигача экспорт 750 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.
Экспортбоп маҳсулотлар сони 200 тага етди, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқди.
Бугунги кунда соҳада 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Тармоқда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни 2 бараварга, экспортни янада ошириш режа қилинган.
Facebook|Instagram|Twitter

Президент тармоқдаги ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларни кўрсатиб ўтди.
Жаҳон бозорларидаги вазият икки йилда экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ички бозорда ҳам 1 миллиард 300 миллион долларлик импорт бозори бор.
Бундан ташқари, ички ва атрофимиздаги бозорларда ярим ўтказгич ва электрон платаларга талаб 6 миллиард долларни ташкил этади.
Масалан, электромобиль саноати учун зарур литий-темир-фосфатли батареялар ишлаб чиқаришга барча хом-ашё заҳираси мавжуд.
Бу борада ҳудудларда барча имкониятлар яратиб берилган. Лекин, ҳудуд раҳбарлари бу имкониятларни ҳисоб-китоб қилиб, фойдаланмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Масалан, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда қолган ҳудудларга нисбатан 2-3 баравар паст (200 миллиард сўмга етмайди).
Бугунги кунда экспорт бозорига битта-иккита маҳаллий бренд чиқа олди, холос. Экспортнинг 80 фоизи шу брендларга тўғри келмоқда.
Экспортни 1,5 миллиард долларга олиб чиқиш учун эса камида 3-4 та янги бренд яратиш зарурлиги таъкидланди.