Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.69K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
#Беш_ташаббус_олимпиадаси
#2_мавсум

Хабарингиз бор, юртимиз ёшлари ўртасида беш ташаббус олимпиадасининг 2 - мавсуми доирасида спорт мусобақалари давом этмоқда.

Жумладан, куни кеча Чилонзор туманидаги “Диёр”, “1-Қатортол”, “Катта Навбаҳор”, “Лутфий”, “Халқлар дўстлиги”, “Кўркам”, “Оқтепа” маҳаллаларида айни шу тадбирлар доирасида шахмат-шашка мусобақалари бўлиб ўтди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Тарғибот

Чилонзор тумани ҳокимлиги Дин ишлари бўйича маслаҳатчиси томонидан маҳаллаларда, ташкилотлар жамоалари орасида тарғибот тадбирлари тизимли ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Миллий гвардиянинг Чилонзор тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари билан ўтказилган тадбирларда ҳам иштирокчиларга “Ёшларни ёт ғоялардан асраш” мавзуси юзасидан кенг қамровли тушунтиришлар олиб борилди ва керакли тавсиялар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Очилиш_маросими_Чилонзорда
Айни дамда Чилонзор туманининг таъмирланиб фойдаланишга топширилган Чилонзор кўчасининг тантанали очилиш маросими ўтказилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Times.uz
«Савдо қилиш ҳар доим жанг қилишдан кўра фойдалироқдир», – СМТИ директори Президентнинг Афғонистон бўйича ташаббуси ҳақида

Президент ҳузуридаги Стратегик в минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Ариповнинг фикрича, Афғонистон яна ўз муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак.

«Ўзбекистон Президентининг қўшни давлатларга Aфғонистонга ёрдам қўлини чўзишга чақируви мутлақо долзарб ва талабга эга. Бу мамлакат яна ўз муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак.

«Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўли лойиҳасини амалга ошириш Aфғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун энг муҳим ҳисса бўлади. Ушбу лойиҳа Aфғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кучли туртки беришга қодир, жумладан, янги иш ўринларини яратиш, савдони кенгайтириш, инфратузилма қуриш.

Яъни тинч, маиший ҳаёт кечириш учун барча зарур шароитлар шаклланади. Охир оқибат, савдо қилиш ҳар доим жанг қилишдан кўра фойдалироқдир», – дея қайд этди Элдор Арипов.

#SCO2022Samarkand
«Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо бўлгач, ташкилот ҳалокатини башорат қилишган, аммо у ўз принципларига хиёнат қилмади», – Элдор Арипов

Президент ҳузуридаги Стратегик в минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов ШҲТ қадриятларига алоҳида тўхталди.

«Президент мақоласидаги «бу турли маданий-цивилизация кодлари ва миллий тараққиёт моделларига эга бўлган мамлакатларни бирлаштиришга муваффақ бўлган тузилма» деган сўзларга қўшиламан.

ШҲТ тўртта ядровий давлат, қадимий цивилизацияга эга бўлган мамлакатлар, маълум келишмовчиликлари бор, лекин энг муҳими, уларни ҳал қилишга тайёр давлатларни ўз ичига сиғдира олди. Ҳиндистон ва Покистон Ташкилотга аъзо бўлгач, ШҲТ ҳалокатини башорат қилишган, бироқ «Шанхай саккизталиги» давлатлараро ҳамкорликни, ҳатто кескин қарама-қаршиликлар шароитида ҳам қуриш мумкинлигининг намунасига айланди», – деб ёзмоқда Арипов.

Унинг айтишича, Президент томонидан ШҲТ феноменининг муваффақияти очиб берилди, бу – «ШҲТ ўзига хиёнат қилмасдан ўзгаргани» ҳақида. Яъни, 20 йилда унинг асосий тамойиллари: блокдан ташқари мақом, учинчи давлатларга қарши турмаслик, очиқлик, консенсус, ишонч, ўзаро манфаатдорлик, тенглик ва ўзаро ҳурматга ҳеч қачон тажовуз қилинмаган.

ШҲТ ҳеч қачон ҳеч қандай геосиёсий қарама-қаршиликда иштирок этмаган, ҳеч қачон ўзини блокларга қарши қўймаган, можароларда тарафлардан бири томон бўлмаган.

#SCO2022Samarkand
Расмий муносабат

Куни кеча иқтисодчи Отабек Бакировнинг телеграм каналида “Йўқ бўлиб қолаётган ҳоким қарорлари ёки битта маҳалланинг ёритиш тизими учун 2 млн.доллар ажратилгани ҳақида” сарлавҳаси остида пост эълон қилинган. Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2022 йил 9 сентябрдаги қарорига биноан Бектемир тумани, "Ийкота" МФЙ ҳудудидаги тунги ёритиш тизимларини янгидан қуриш учун 20,1 млрд.сўм, Яшнобод тумани, "Жарбоши" МФЙ ҳудудидаги тунги ёритиш тизимларини янгидан қуриш учун эса 19,2 млрд.сўм ажратилгани иддао қилинган. Худди шу мазмундаги мақола rost24.uz хабар сайтида ҳам эълон қилинган.

Ваҳоланки, иқтисодчи ҳамда интернет нашри назарда тутаётган ва ҳатто мақолада ҳавола сифатида келтирилган қарорда Бектемир тумани, "Ийкота" МФЙ ҳудудидаги тунги ёритиш тизимларини янгидан қуриш учун 20,1 млрд.сўм эмас, 20,1 млн сўм (20 120 000 сўм), Яшнобод тумани, "Жарбоши" МФЙ ҳудудидаги тунги ёритиш тизимларини янгидан қуриш учун эса 19,2 млрд.сўм эмас, 19,2 млн сўм (19 160 000 сўм) ажратилгани қайд этилган ва ушбу қарор билан e-qaror.gov.uz порталида танишиш мумкин. Шуни алоҳида қайд этамизки, мазкур қарорда келтирилган 22 та маҳалланинг тунги ёритиш тизимини янгилаш учун жами 88,3 млн сўм (88 341 450 сўм) ажратилиши белгиланган ва бу 8 066 АҚШ долларини ташкил этади.

Яъни иқтисодчи-танқидчи минг баробарга адашган.

Юқоридаги масалага эътибор қаратган дастлабки манба кўпчиликка яхши таниш иқтисодчи бўла туриб, шундай хатоликка йўл қўйгани таажжубланарли. Боз устига, унинг фикр ва мулоҳазаларига таяниб мақола эълон қилган rost24.uz хабар сайтининг эътиборсизлигини, рақамларни текшириб кўрмаганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ҳурматли ОАВ вакиллари ҳамда блогерлардан мақолалар тайёрлашда фактларни текшириш ва уларнинг ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина омма эътиборига ҳавола этишни сўраймиз ва ушбу ҳолатга АОКАнинг эътиборини қаратамиз.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Расмий муносабат Куни кеча иқтисодчи Отабек Бакировнинг телеграм каналида “Йўқ бўлиб қолаётган ҳоким қарорлари ёки битта маҳалланинг ёритиш тизими учун 2 млн.доллар ажратилгани ҳақида” сарлавҳаси остида пост эълон қилинган. Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг…
На днях в Telegram-канале экономиста Отабека Бакирова был опубликован пост под названием «Исчезающие решения хокима, или о выделении на освещение одной махалли 2 млн долларов». В нём приведены такие данные: на обновление системы ночного освещения махалли «Ийкота» Бектемирского района выделено 20,1 млрд сумов, а на аналогичные нужды махалли «Жарбоши» Яшнабадского района – 19,2 млрд сумов. Статья такого же содержания была опубликована и на сайте rost24.uz.

На самом деле: в решении, на которое ссылаются сначала экономист, а потом и интернет-издание, определено выделить на обновление системы ночного освещения в махалле «Ийкота» Бектемирского района не 20,1 млрд, а 20,1 млн (20 120 000) сумов, а на обновление этой же системы в махалле «Жарбоши» Яшнабадского района — не 19,2 млрд сумов, а 19,2 млн (19 160 000) сумов, что и обозначено на портале e-qaror.gov.uz. Подчеркнем: на обновление системы ночного освещения 22 махаллей предписано выделить 88,3 млн (88 341 450) сумов, что эквивалентно 8,066 долларам США.

Получается, экономист-критик ошибся в тысячу раз.

Факт, приводящий в замешательство: первоначальный источник, поднявший данный вопрос — экономист. Отдельно отметим невнимательность новостного издания rost24.uz, републиковавшего статью, основываясь на заведомо ошибочном мнении и непроверенных данных.

Просим уважаемых представителей СМИ и блогеров проверять цифры и факты и публиковать их, только убедившись в достоверности. Также просим АИМК обратить внимание на данную ситуацию.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Самарқанд шаҳрида ўтказилган ОАВ вакиллари учун брифингда шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим.

Бўлажак саммитда 8 та аъзо мамлакат - Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, 3 та кузатувчи мақомидаги мамлакат - Беларусь, Эрон, Мўғулистон ва 4 та меҳмон сифатида таклиф этилган мамлакат - Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Арманистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.

Аввал ташкилотга аъзо давлатлар етакчиларининг тор доирадаги мажлиси, сўнг барча делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади.

Якунда бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, саммит тадбирлари баробарида 14-16 сентябрь кунлари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи, 15-16 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг ташрифи, 14-16 сентябрь кунлари Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтади.

Facebook|Instagram|Twitter