Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сессия

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг навбатдан ташқари 64- сессияси бўлиб ўтди

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияга таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокимлиги сектор раҳбарлари, Бош прокуратура ва ИИВ мутасаддилари иштирокида туман ҳокими, туман прокурори ва туман ИИОФМБ бошлиғи тайинланди ва депутатлар томонидан тасдиқланди.

Сессияда Саидқаҳҳор Холхўжаев Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Жахонгир Муротов тумани прокурори этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Бекобод шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.

Сессияда Алишер Муродуллаев Чилонзор тумани ИИОФМБ бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида фаолият юритган.

Сессияда тайинловларга оид тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия якунида масъул мутасаддилар ва йиғилиш иштирокчилари тайинланган раҳбарларга ишонч билдириб, ишларига муваффақият тилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Одамгарчилиги бор мард киши ўзидан ва ўзиники эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан бошқасига эгалик қилмайди.

Абу Райҳон Беруний
#Биласизми

Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Жиноят кодексига (https://lex.uz/docs/111453) кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс:

▫️БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (15 млн сўмдан 30 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

📌 Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.

🔰 Фирибгарлик компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

▫️БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (30 млн сўмдан 90 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Фирибгарлик хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

▫️ БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (90 млн сўмдан 120 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️ муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:

▫️БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (120 млн сўмдан 180 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Нуронийлар_ёшларга_мураббий

Чилонзор тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ишларни такомиллаштириш, ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларини жалб этиш, бу борада уларнинг бой хаётий тажрибаларидан кенг фойдаланиш, нуронийлар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш каби йўналишларда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлигида маҳаллалар нуронийлари, МФЙ раислари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам ёшлар билан ишлашда маҳаллалар ҳамда ваколатли муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бу борада Президентимизнинг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлар режаси муҳокама қилинди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари
#Аёллар_тадбиркорлиги_Чилонзорда

61 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик фаолиятини бошлади

Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркор юртдошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказилди. Айни шу мулоқотлар жараёнида тадбиркорларга жуда кўплаб имтиёз ва имкониятлар тақдим этилди.

Юртимизда тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар туфайли аёлларимиз орасида ҳам тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги хотин-қизларимизнинг сафи кенгаймоқда.

Жумладан туманимизда “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилган 113 нафар 2-тоифага кирувчи тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эхтиёжманд хотин-қизларнинг 61 нафари бугунги кунга келиб банклардан кредит олиш орқали тадбиркорлик қилишлари учун субсидия асосида турли асбоб-ускуналар (тикув машинаси, печ, музлаткич ва бошқалар) билан таъминланди ва фаолиятларини бошлади.

Хусусан, 1-сектордаги “Ал-Хоразмий” маҳалласидан Хурсаной Рахимбердиева Микрокредитбанк АТБ дан 33 миллион сўм кредит олиб тикувчилик соҳасида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади ва 8 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади.

2-секторга қарашли “Катта Қозиробод” МФЙда яшовчи Комила Арифджанова “Халқ банки” акциядорлик тижорат банкидан худди шу миқдорда имтиёзли кредит олди ҳамда 4 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлади.

Худди шунингдек, 3-сектордаги “Лутфий” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган
Гулноза Умарова ҳам тикувчилик йўналишида, 4-сектор ҳудудида яшовчи “2-Қатортол” маҳалласидан Умида Иргашева Агробанк АТБ дан кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

👉👉👉“Аёллар дафтари” тизими қулайликларидан унумли фойдаланиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган хотин-қизларимизнинг ишларига омад тилаб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидаги нутқидан
#23aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#Асфальт

“Тирсакобод” маҳалласи ҳудудига жойлашган саноат ҳудуди ва Бунёдкор кўчалари бўйлаб асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Йўллар чиройли текисланмоқда. Бу саъйи-ҳаракатлардан саноат ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга фуқаролар ўз миннатдорчилигларини билдирмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi