Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.61K subscribers
55.8K photos
6.22K videos
26 files
9.05K links
Download Telegram
V Ислом бирдамлиги ўйинлари иштирокчилари тантанали кутиб олинди

🎉 Тошкент халқаро аэропортида Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси тантанали равишда кутиб олинди.

🥈 Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган мамлакатимиз жамоасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувахитов, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев ва бошқа мутасаддилар, спортчиларнинг оила аъзолари ва кенг жамоатчилик юксак фахр ҳамда ифтихор билан қарши олди.

🏆 Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақада спортчиларимиз 51 та олтин, 42 та кумуш, 65 та бронза, жами 158 та медал билан муҳим ғалабани қўлга киритишди.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "Об учреждении нагрудного знака "Фаол тадбиркор"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши

Распоряжение Президента Республики Узбекистан "О награждении нагрудным знаком "Фаол тадбиркор"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#ТАҚДИМОТ

Чилонзор туманининг ўзига хос ва қизиқарли тарихи бор. Албатта, ҳар бир юртдошимиз ўзи яшаб турган жойнинг тарихи билан қизиқади ва тарихни билиш инсонниниг ўз ватанига бўлган меҳрини ва ҳурматини оширади.

Чилонзор тумани ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган тантанали тақдимот маросимида ҳам айни тарих тўғрисида ёзилган китоб оммага тақдим этилди.

Китоб муаллифи Обид ота Аҳмедов ҳозирда 80 ёшдан ошган нуронийларимиздан. Эътиборли жиҳати Обид ота Чилонзор тумани ҳокимлигида ўспиринлик давридан, яъни туман ташкил этилгандан буён фаолият юритиб келган. Отахонни туман тарихи, туман ҳаёти ҳақидаги “Тирик тарих” деб атасак ҳам муболаға бўлмайди.

Обид ота Аҳмедов “Чилонзор истиқбол йўлида” деб номланган ушбу китобида туман тарихига оид жуда қизиқарли маълумотларни ўқувчилар учун тақдим қилган.

Тантанали тақдимот маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М. Ҳусанова, таниқли сиёсатшунослар, санъаткорлар, туман МФЙлари раислари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ва туман ҳокимлиги мутасаддилари китоб муаллифини табриклаб, қимматбаҳо тўн ва дўппи тақдим этишди.

👉👉👉Лаҳамизда тадбир жараёнлари