Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.61K subscribers
55.5K photos
6.2K videos
26 files
9K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Тарғибот

Тинчлик дунёдаги энг бебаҳо неъматдир. Лекин буни айрим ўз нафсига қул бўлган, нима қилиб бўлса-да ҳокимият тепасига чиқиб олишга урунувчи кучлар тушуниб етмайди ва турли бузғунчилик ҳаракатларини олиб боради.

Ҳозирда бутун дунё тинчлигига даҳл қилиб турган экстремистик оқимлар мамлакатимизда ҳам ўз тарғибот ишларини олиб боришга ва ўзларига тарафдорлар йиғишга ҳаракат қилмоқда.

Шу боис, турли эктремистик оқимлар ҳаракатига қарши курашиш, уларнинг бузғунчи ғоялари билан ёшларнинг онги заҳарланишининг олдини олиш энг муҳим вазифаларимиздан биридир.

Бу борада Чилонзор тумани Дин ишлари бўйича бош маслаҳатчиси М. Мирзараҳмедов томонидан маҳаллалар кесимида турли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Жумладан, бугун туманнинг “Катта Қозиробод” маҳалласида маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирокида “Ёшларнинг экстримистик ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш” мавзусида учрашув ўтказилди.

Тадбирда иштирокчиларга экстремистик оқимлар ва уларнинг бузғунчилик йўлидаги мақсадлари ҳақида тушунчалар берилиб, маҳалла ёшларининг бундай оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш учун доимий тушунтиришлар олиб бориш кераклиги айтиб ўтилди.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#5000_қадам_марафони_Чилонзорда
#Аёлларни_спортга_жалб_қилиш

Бугун эрта тонгдан “Бунёдкор” спорт мажмуаси олдидаги очиқ майдонда чилонзорлик юзлаб хотин-қизлар “5000 метр юриш” марафонида қатнашиш учун йиғилди.

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси ва Спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган марафон якунида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Нуронийлар_доимо_эътиборда

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 15 мартдаги " Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасинини оширишга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида" ги 167- сонли қарорига мувофиқ Чилонзор туманида яшовчи кекса ёшдаги отахон ва онахонлар учун саёҳатлар уюштирилмоқда.

Жумладан, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан “Мевазор” ва “Бўрижар” маҳаллалари нуронийлари, шунингдек, 26 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар Янги Ўзбекистон боғига саёҳатга олиб борилди.

Туманда нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi