Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.76K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Болалар_масалалари_бўйича_туман_комиссияси

Туман ҳокими раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди

Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов раислигида Болалар масалалари бўйича туман комиссияси таркиби билан комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Болалар масалалари бўйича туман комиссияси ҳамда Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан 2022 йилнинг 2-чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.08.2021 йилдаги ПФ-6275-сонли “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва соҳага оид бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текширув натижалари юзасидан юборилган тақдимномалар атрофлича муҳокама этилди.

Туман ҳокими, комиссия раиси Шавкат Мавлонов вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тиклаш, улар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарлик ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, комиссия таркиби аъзоси ҳисобланган ҳар бир соҳа ташкилот-бўлим раҳбарларига энг долзарб вазифа ва топшириқларни берди.

Шунингдек, Чилонзор туманидаги 217-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Ўткуров Абубакир Акобир ўғли Миср давлати Қоҳира шаҳридаги “Ал-Арқам ибн Абил Арқам” институти 2-босқичи 1-синфида ўқиётганлиги сабабли уни мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш юзасидан келиб тушган иш хужжатлари кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Инфографика 👉👉👉Кўп квартирали уйлар конструкцияларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 14 июль куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида самимий кутиб олишдан сўнг биродар мамлакат делегацияси “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, у ерда Туркманистон Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Сердар Бердимуҳамедов мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в нашу страну с государственным визитом прибыл Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов.
После теплой встречи в международном аэропорту Ташкента кортеж с делегацией братской страны направился в парк «Янги Узбекистон», где Президент Туркменистана возложил цветы к монументу Независимости.
Сердар Бердымухамедов был подробно ознакомлен с концепцией архитектурных решений и особенностями скульптурной композиции комплекса.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Умумтаълим мактабини битириб, мустақил ҳаёт сари қадам ташлаётган минглаб ёшларимизга ҳар томонлама кўмак бериш ҳозирги вақтдаги энг долзарб вазифамиз ҳисобланади. Шу боис, бугунги кунда ёшлар билан турли ташкилот ва идоралар мутасаддилари учрашувлар ўтказиб, уларни қийнаб турган муаммоларни ўрганмоқда ва ёшларга кўмак беришга ҳаракат қилмоқда.

Чилозор тумани ёшлари билан Ёшлар агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назировнинг учрашуви ҳам худди шу мақсадда ўтказилди.

Кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган 200-сонли умумтаълим мактаби биносида ўтказилган қизиқарли мулоқотлар жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. Айрим муаммоли ҳолатларга эса ечим топилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
#Ободонлаштириш_Чилонзорда

Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Бошқарув сервис компаниялари ходимлари томонидан тумандаги маҳаллаларда ва марказий кўчаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi