Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.94K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайёр_қабул

Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдидаги очиқ майдонда Тошкент шаҳар прокурори ва туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ва аҳоли учун сайёр қабули бўлиб ўтди.

Тадбир жараёнида аҳоли учун тиббий кўрик, бўш иш ўринлари ярмаркаси, туман саноат ҳудудида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Тадбирда тумандаги мактабларни олтин ва кумуш медалларга битирган ўқувчилар ва таълим жараёнида илғор бўлган ўқитувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бундан ташқари, спортда муваффақиятга эришган ёшлар ҳам шаҳар прокурори ва туман ҳокимлигининг совғалари билан тақдирланди.

Тадбир жараёнида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан соғлигини тиклаш ва уй-жой масаласида мурожаат қилган фуқароларга ажратилган маблағларнинг сертификатлари ҳам топширилди.

Тадбир жараёнида турли масалаларда мурожаат қилиб келган фуқаролар учун қабул ўтказилди. Айрим мурожаатчиларнинг муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилди. Ечими муддат талаб қиладиган муаммолар бўйича масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#МИБ_туман_бўлими_фаолиятидан

“Катта Қозиробод” маҳалласи: МИБ туман бўлими бошлиғининг қабули бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Катта Қозиробод” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими бошлиғи У.Азамов иштирокида Бюронинг Чилонзор туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича алимент қарздорликларини ўз вақтида ундириш, интизомсиз қарздорларнинг бандлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш ҳамда оилаларни яраштириш бўйича тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Катта Қозиробод” м.ф.й. раиси А.Муталов, Чилонзор тумани “Катта Қозиробод” жоме масжиди имоми, Чилонзор туман профилатика инспектори У.Калканов, Чилонзор туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари иштирок этди.

Ўтказилган қабулда 32 та фуқаролар қатнашиб, шундан
18 нафар фуқароларнинг мурожаатлари прокуратура ва бюро раҳбарияти томонидан ўрганиб чиқилди.

Қабул жараёнида фуқаро А.Насибуллин фарзандларига 7 ойдан бери алимент тўламай келаётгани аниқланиб, қарздорлигини тўлаши учун муддат белгиланди, белгиланган муддатда қарздорлик қопланмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши хақида огохлантирилиб, хуқуқий тушунтириш берилди.

Қабулга келган қарздор О.Мирзакариевнинг онасига эса ўғлининг алиментдан бўлган қарзи 6,8 млн. сўмни ташкил қилганлиги, қарздорликни тўлаб бериш учун муддат берилаётгани ҳамда қарздорни доимий иш билан таъминлаш масаласида Бюронинг Чилонзор туман бўлимига келиши лозимлиги тушунтирилди.

Худди шундай МИБ Чилонзор тумани бўлими томонидан кўплаб фуқароларнинг айни масаладаги мурожаатлари ижобий ҳал этиб келинмоқда.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Аҳоли_мурожаатлари_доим_эътиборда

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан очилган “Аҳоли мурожаатлари учун онлайн Чат”га фуқаролар томонидан турли мавзуларда мурожаатлар йўлланмоқда.

Куни кеча Чатга туманнинг 19-мавзесидаги 4-сонли кўпқаватли уйда яшовчи фуқаролардан туман сув тармоқлари корхонаси томонидан қувурларни алмаштириш жараёнида кавланган ҳудуд таъмирланмай қолиб кетгани, бу эса аҳолига ноқулайлик туғдираётгани ҳақидаги маълумотлар келиб тушган эди.

Бу борада туман сув тармоқлари корхонаси масъуллари томонидан бу ҳолат назоратга олинди ва келтирилган манзилда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Маҳалладошлари муаммоларига бефарқ бўлмай, муаммолар ҳақида Чатга мурожаат ёзган фаол фуқароларимизга миннатдорлик билдирамиз ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари ва масъуллари аҳоли мурожаатларига доимо эътибор қаратиб, муаммоларини бартараф этиш ишларини тизимли равишда олиб бораётганлигини маълум қиламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш ва ипотека соҳаларида ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда архитектура йўналишидаги олий таълим муассасаларини трансформация қилиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам ускорения реформ в области строительства и ипотеки, а также трансформации архитектурных вузов.

Facebook|Instagram|Twitter
#Ободлашаётган_манзиллар

“Новза” маҳалласида: Сув бўйи оромгоҳи қурилиши ишлари давом этмоқда

“Новза” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ёқалари ободонлаштирилиб, сувбўйи оромгоҳи ташкил этилиши режалаштирилган эди. Лекин, негадир бу ишларнинг амалга оширилиши чўзилиб кетаётган эди.

Ҳозирда айни шу манзилда жадал ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Канал чеккалари бетонланиб, панжаралар ўрнатилмоқда. Атроф муҳитга турли манзарали дарахт ва гуллар экилиб, сайилгоҳ ҳудудига замонавий ёритиш ускуналари ҳамда аҳоли ўтириб ҳордиқ чиқариши учун қулай ўриндиқлар ўрнатилмоқда.

Сайилгоҳдаги таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилса, яна битта салқин ва шинам маскан туманимиз аҳолиси учун фойдаланишга топширилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

"Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиийдир.

Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.

Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.

Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз".

Facebook|Instagram|Twitter
"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.

Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган.

Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.

Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.

Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.

Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин".

Facebook|Instagram|Twitter
“Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушмоқда. Энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.

Иқтисодиёт тармоқлари ишламоқда. Одамлар кундалик ишлари ва юмушлари билан банд. Деҳқонлар ўз даласида ишламоқда, пешона тери билан яратган ҳосилларини йиғиштирмоқда.

Бозорлар, дўконлар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан бу ерга озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари томонидан ҳудудда барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқда".

Facebook|Instagram|Twitter
"Юз берган воқеаларни таҳлил қилар эканмиз, биз бир нарсани ҳеч қачон унутмаслигимиз керак: агар ўз вақтида қатъий чора кўрилмаса, меҳнаткаш ва бунёдкор халқимиз ўн йиллар давомида машаққат билан эришган ютуқ ва марралар ғаразли ташқи кучларнинг таъсири билан жиддий хавф остида қолиши мумкин экан.

Агар доимо ҳушёр ва огоҳ, қатъиятли бўлиб иш кўрмасак, юртимиз, хонадонларимиз тинчлиги ва осойишталиги, фарзандларимиз келажаги осонгина хавф остида қолиши ҳеч гап эмас экан.

Мана шу ҳақиқатни, бугунги кунда қандай нотинч ва мураккаб замонда яшаётганимизни жойлардаги барча раҳбарлар яна бир бор ҳар томонлама чуқур тушуниб олишлари лозим".

Facebook|Instagram|Twitter
"Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида янги кескинлик ўчоқлари пайдо бўлмоқда, миллатлар ва конфессиялар ўртасида қарама-қаршиликлар кучаймоқда, радикализм ва экстремизм хавфи тобора ортиб бормоқда.

Мана шундай таҳликали шароитда биз барқарорлик ва хавфсизлигимизга зиён етказадиган ҳар қандай таҳдид ва хатарларга кескин қарши туришимиз шарт.

Айни вақтда шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизнинг изчил ва барқарор ривожланишидан манфаатдор бўлмаган турли бузғунчи ташқи кучлар ҳам мавжуд.

Ушбу кучлар томонидан юртимиздаги осойишта вазиятни издан чиқариш, фуқароларимизнинг ишончига кириб, уларни тўғри йўлдан чалғитишга қаратилган ғаразли мақсадлар амалга оширилди ва бундай уринишлар бундан кейин ҳам содир бўлиши мумкин".

Facebook|Instagram|Twitter
"Халқимизни қатъий ишонтириб айтмоқчиман: давлатимиз, эл-юртимизга нисбатан душманлик кайфиятида бўлган бундай кучларнинг ҳар қандай ёвуз фитна ва ҳаракатларига ўз вақтида ва кескин зарба беришга қодирмиз.

Ишончим комилки, биз бугунги барча қийинчиликларни албатта муносиб равишда, мардона енгиб ўтамиз.

Чунки халқимиз азал-азалдан ўзининг донишмандлиги, мардлиги ва матонати, дўстлик ва тинчликсеварлик фазилатлари билан дунёда обрў-эътибор ва ҳурмат қозониб келади.

Бундай эзгу қадриятлар бизнинг қонимизга, руҳимизга ёшлик чоғимиздан бошлаб чуқур сингиб кетган. Ва ҳеч ким уларни биздан тортиб ололмайди.

Бугунги кунда бутун халқимиз ва жамоатчилигимиз янада жипслашиб, барча даражадаги раҳбарлар ҳушёрлик ва огоҳликни кескин ошириб, юртимизда тинчлик ва барқарор-ликни сақлаш, мамлакатимизни жадал ривожлантириш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш ҳамда одамларни рози қилиш борасида белгилаб олган вазифаларимизни амалга ошириш учун барча куч-имконият ва ресурсларни сафарбар этишимиз шарт", деди Президент сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter