Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.62K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Кун_ҳикмати


Эртанги кунга режаларимиз амалга ошиши учун ягона тўсиқ бу - бугунги иккиланишимиздир.


Франклин Рузвелт
#Онлайн_мулоқот

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар ва ОАВ вакиллари!

👉 Бугун 10 -июнь соат 12.00 да
Чилонзор тумани ҳокимлигининг Facebook (https://facebook.com/chilonzorhokimiyati) ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Чилонзор тумани Сув таъминоти бўлими мутасаддилари иштирокида “Соҳада олиб борилаётган ишлар ва ёз мавсумида сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш” мавзусида Онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Сиз ҳам мавзуга доир таклиф ва ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мулоқотда иштирок этишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Болалар_ҳимояси

Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ хизмат ишга тушди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарори асосида my.gov.uz порталида «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича экспертларни аккредитация қилиш» хизмати ишга туширилди.
Эндиликда болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳаси экспертлари аккредитациядан ўтиш учун электрон ариза бериш имкониятига эга бўлдилар.
Талабгорлар олий маълумотга, педагогика, ёшга оид психология ва физиология, болалар психиатрияси соҳаларида билимларга (диплом ёки сертификатга) эга бўлиши керак.
Хизматдан фойдаланишда тўлов ундирилмайди.
Экспертларни аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан амалга оширилади.
Аккредитациядан муваффақиятли ўтган экспертларга гувоҳнома берилади.
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати – 5 йил.
Эслатиб ўтамиз, «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра, ҳар бир ахборот тарқатувчи фуқаро ҳушёрликка амал қилган ҳолда ўзлари ёки бу соҳадаги экспертларнинг хулосасига кўра тарқатилаётган ахборотга ёш тоифасини қўйишлари керак бўлади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини тизимли равишда ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада пухта ўйланган янги тизимлар жорий этилган.

Жумладан, аҳолининг энг қийналган, тиббий, моддий ёрдамларга муҳтож қисми “Темир дафтар”га рўйхатга киритилиб, уларга манзилли ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Шунингдек, Чилонзор туманида ҳам бугунги кунда “Темир дафтар”га 490 нафар оила киритилган бўлиб, 90 нафар ёрдамга муҳтож фуқарога саломатлигини тиклаш учун жарроҳлик амалиётини ўтказишга керакли маблағлар “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан ажратиб берилди.

Жарроҳлик амалиёти туфайли соғлигини тиклаб олаётган фуқароларимиз давлатимиз раҳбарининг инсонпарварлик, инсон қадрини улуғлаш йўлида олиб бораётган ижтимоий сиёсатидан рози эканлигини эътироф этишмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда ана шундай фуқароларимиздан бирининг миннатдорлик изҳорлари
#Низом_тасдиқланди

Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади

Ҳукуматнинг 2022 йил 9 июн кунги 322-сон қарори билан тегишли низом тасдиқланди.

Низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади. Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонлар барчасига мувофиқ келиши керак:
👉ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
👉тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмагани ёки олмаётгани;
👉ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
☝️Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.
👉👉👉👉Тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнгача ариза билан мурожаат қилади. Ариза ва ҳужжатлар 7 июнгача кўриб чиқилади.
👉👉👉Шунга кўра, ишчи гуруҳ хулосаси 10 июнгача қўмитага тақдим қилинади. Ҳужжатлар қўмита томонидан 14 июнгача кўриб чиқилиб, тавсиянома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида буйруқ чиқарилади. Ишчи гуруҳ ҳар йили 15 июнгача тавсиянома талабгорларга етказилишини таъминлайди.
👉👉👉Тавсияномага эга хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат ОТМ бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади. Кириш имтиҳонлари якунига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 30 фоизидан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Президент раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

“Нима учун ушбу йиғилишни ўзим ўтказаяпман? “Инсон қадрини улуғлаш” йилида ҳар бир фуқаромизнинг хонадонида яхши яшашига шароит яратишимиз зарур.

Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Бир йилда Ўзбекистонда 10 миллиард долларлик электр ва газ истеъмол қилинади.

Агар бунинг 10 фоизини иқтисод қилишни ўргансак, бу 1 миллиард долларни бошқа эҳтиёжлар учун сарфлашимиз мумкин.

Ҳоким ва вазирдан тортиб, маҳалла раисигача барча даражадаги раҳбарлар бу масаланинг қанчалик муҳимлигини тушунаяптими, бу борада ўзининг масъулиятини ҳис қилаяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди.

Қайси вазир ёки унинг ўринбосари ҳисоб-китоб қилиб, энергия сарфини қисқартириш бўйича ташаббус кўрсатди? Улар ўзи нима учун ойлик олаяпти?”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
Йиғилишда сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижасида аҳолининг электр таъминотидаги узилишлар анча қисқаргани қайд этилди.

Лекин, куз-қиш мавсумида аҳолининг газга бўлган эҳтиёжи кескин ошиши сабабли барча юклама электр тармоқларига тушмоқда.

Ҳозирги кунда аҳолининг камида 2-3 миллиард киловатт соат электр энергиясига қўшимча талаби мавжуд. Келгуси беш йилда эса бу эҳтиёж яна 10 миллиард киловатт соатга ошади.

Бундай вазиятда энг самарали йўл – муқобил энергиядан фойдаланишни кўпайтириш.

Бу борада 2019 йилда алоҳида жамғарма ташкил қилиниб, аҳолига бюджетдан субсидия бериш тизими жорий этилди.

Лекин бирорта вилоят, туман ва шаҳар ҳокимида ёки вазирда ўз тизимидаги ташкилотларда энергия истеъмоли, уни тежаш, муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш бўйича ҳисоб-китоб йўқлиги, улар жорий қилинган субсидия ва компенсациядан ўз тармоғи ёки ҳудудида фойдаланиш бўйича жон куйдирмагани танқид қилинди.
Президент ушбу масала умуммиллий аҳамиятга эгалигини қайд этиб, муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини таъкидлади.

Бунда, аҳоли ва тадбиркорларга:

- ўрнатилган қуёш ва шамол электр ускуналари учун қувватига қараб 15 миллион сўмгача, сув иситиш қурилмаси учун эса 2 миллион сўмгача компенсация тўланади;

- ёки ускуна қийматини 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Ушбу тизим Энергетика вазирлигининг махсус жамғармаси орқали жорий этилиши белгиланди.
Муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш истагида бўлган аҳоли ва тадбиркорлар бу имкониятлардан фойдаланиши учун бирон-бир идорага боришга мажбур бўлмайди. Барча ҳужжатлар ускуна харид қилинадиган жойнинг ўзида ҳал бўлади.

Бунинг учун:

- жамғарма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда ҳудудлардаги сотувчилар билан ҳамкорлик шартномаларини тузади;

- ишлаб чиқарувчиларнинг аҳоли ва тадбиркорларга ускуналарни бўлиб-бўлиб тўлашга бериш харажатлари жамғарма томонидан қоплаб берилади;

- жамғармага 100 млрд сўм ажратилади, ишлатишига қараб йил якунига қадар яна 100 млрд сўм берилади;

- жамғарманинг электрон портали ишга туширилиб, барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади.

Мутасаддиларга тизимни 1 сентябрдан амалиётга жорий қилиш топширилди.

Вилоят ҳокимлари олдига жорий йилда “дафтарлар”га кирган камида 5 мингта оилани, келгуси йилда яна 10 мингтасини сув иситиш қурилмаси билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.
#Онлайн_брифинг

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлигининг Facebook (https://facebook.com/chilonzorhokimiyati) ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Чилонзор тумани Сув тармоқларидан фойдаланиш бўлими мутасаддилари иштирокида “Соҳада олиб борилаётган ишлар ва ёз мавсумида сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш” мавзусида Онлайн брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг жараёнлари билан тўлиқ Чилонзор тумани ҳокимлигининг Facebook (https://facebook.com/chilonzorhokimiyati) ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасидаги https://fb.watch/dyOT9Pax8_/ манзили орқали танишишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Йиғилишда тизимни “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилаётган 620 та кўп қаватли уй-жойларда жорий этиш масаласига тўхталиб ўтилди.

Масалан, Китоб тумани “Янгиобод” массивидаги жами 96 та хонадонга эга 4 та кўп қаватли уйда қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига йилига 100 минг киловатт соат электр энергияси иқтисод қилинмоқда.

Бу тажрибани Навоийда барпо этиладиган 2 та “Янги Ўзбекистон” массивида жами 620 та хонадонли 26 та кўп қаватли уйлар, 8 та боғча, мактаб ва поликлиникада жорий қилиш режалаштирилган.

Уларда қуёш сув иситиш тизимлари ҳисобига 4 миллион киловатт соат электр иқтисод қилиш мумкин. Бу – йилига 2 миллиард сўм дегани.

Вилоят ҳокимларига “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида кўчаларни ёритиш учун фақат муқобил энергия ускуналари ўрнатишни назарда тутиш топширилди.
Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга келгуси йил Инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилди.

Бунда, йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда,
1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.

Шу билан бирга, 2023 йилдан:

- савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар, меҳмонхоналар;

- супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, савдо омборлари;

- автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари;

- аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари;

- хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари;

- тижорат банклари ва уларнинг филиаллари камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.
#Туман_ФВБ_фаолиятидан

Ёзнинг иссиқ кунларида чўмилиш ҳавзалари гавжум бўлади. Айниқса, болалар бу даврда кўпроқ сув ҳавзаларида чўмилишни канда қилишмайди. Шу боис ҳам, сув ҳавзаларида тозалик ва озодалик, хавфсизлик қоидаларига юқори даражада амал қилиш муҳимдир.

Бу борада Чилонзор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ҳудуддаги барча чўмилиш ҳавзалари назоратга олиниб, улардаги камчиликлар бартараф этиб келинмоқда.

Сувнинг таркиби, илиқлик даражаси, ҳавзадаги тозаликка риоя этилиш ҳолатлари ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Менделеев номидаги кимё-технология университетида 100 киловатт қувватли қуёш электр ускунаси ўрнатилиб, йилига 200 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда, 36 та сув иситиш қурилмасини ўрнатиш ҳисобига йилига 4,2 миллион киловатт соат ёки қарийб 2 миллиард сўмлик электр энергияси тежалмоқда.

Олий таълим вазирлигига ушбу тажрибани барча олийгоҳларда 2022 йилнинг ўзида жорий қилиш топширилди.

Президент вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини ҳам муқобил энергияга ўтказиш вақти келганини таъкидлади. Вазирлик ва идораларда электр ва иссиқлик энергияси харажатларини камида 25 фоизга қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Молия вазирлиги:

- давлат идораларида энергия ресурслари истеъмоли бўйича нормативларни ишлаб чиқади;

- йил якуни билан харажатларни камайтирмаган раҳбарларга нисбатан чора кўриш бўйича таклиф киритади;

- хорижий консультантларни жалб қилиб, барча иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий объектларда Энергия тежамкорлик миллий дастурини ишлаб чиқади.
Йиғилишда шулар билан бирга:

- барча вилоят, туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма ва бўлимларида ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида;

- барча туман солиқ инспекциялари ва вилоят солиқ бошқармаларида;

- барча вилоят, туман ва шаҳар прокуратуралари, Бош прокуратура Департаменти ва Мажбурий ижронинг бошқарма ва бўлимларида;

- барча вилоят, туман ва шаҳар адлия идоралари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлимларида;

- барча вилоят, шаҳар ва туман молия, ғазна, пенсия идоралари, суғурта ташкилотларида;

- камида 1 мингта маҳалла идораси биноларида муқобил энергия қурилмаларини ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Бугунги йиғилишда белгилаб берилган чора-тадбирлар ҳисобига жорий йилнинг ўзида муқобил энергия манбалари қурилмаларининг қўшимча 1 триллион сўмлик бозори яратилади.

Шу муносабат билан ҳар бир вилоятда камида 1 тадан шундай қурилмаларни ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.