Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.82K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
⚡️Ноннинг нархи сунъий равишда янада ошириб юборилмаслиги керак

Хабарингиз бор, бугундан дўконларда қолипли ноннинг нархи 2 минг 800 сўмдан сотилмоқда. Бу борада барча қолипли нон сотувчи дўконларда ноннинг нархи сунъий равишда янада ошиб кетмаслигининг олдини олиш учун туман ДСИ масъуллари дўконларга бориб, сотувчилар ва тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб бормоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланишидан мақсад кенг жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

Чилонзор туманида жойлашган 66-сонли ихтисослаштирилган меҳнат ва таълим мактабида имконияти чекланган болажонлар ўқиши ва машғулотлар ўтказиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бугун биз айни шу мактабнинг 5 А-синфида таълим олаётган иқтидорли ўқувчи Жўрабек Жўраевнинг мусиқа соҳасидаги ютуқлари билан яқиндан танишдик.

Жўрабекнинг мусиқага қизиқиши 4 ёшидан бошланган. Ҳозирда у таниқли мусиқачилардан қолишмаган ҳолда Бетховен, Моцарт каби дунёнинг энг машҳур мусиқачилари яратган ноёб куйларни севиб ижро этади.

👏👏👏Биз барча болажонларни бугунги байрам билан қутлаймиз, мусиқа чалиб барчанинг кўнглига қувонч олиб кираётган Жўрабекнинг эса келажакда эл суйган катта санъаткор бўлишига тилакдошмиз! 👏👏👏

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
НАРХ-НАВО БОЗОРИ ТАРТИБГА СОЛИНАДИ

❇️Бугунги кунда дунёнинг кўпгина давлатларида асосий турдаги истеъмол товарлар нархларининг ўсиши кузатилмоқда.

👉Ушбу вазиятда қатор мамлакатлар зарурий товарлар экспортини чеклаш билан бир қаторда ўша турдаги товарларни импортини рағбатлантириш билан ички бозордаги нарҳларнинг барқарорлигини ушлаб туриш чораларини кўрмоқда.

📌Шу муносабат билан республика аҳолисининг алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархлари сунъий ва асоссиз оширилишининг олдини олиш, инфляция даражаси кескин ошиб кетишини олдини олиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

✍️Шунга асосан, “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

👉Батафсил

Kanalga
ulanish 👉 https://t.iss.one/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
Forwarded from bakiroo
30 йиллик кечикиш оқибатларига қарши даво яна кечиктириш эмас

Собиқ совет ўлкалари орасида бозорга ўтиш томон ҳаракатини бошлаган, лекин пировардига ҳали етиб боролмаган давлатлардан бири, афсуски - бу Ўзбекистон. Бозорга ҳеч қайси давлат биз каби узоқ муддат давомида ўтмаган бўлса керак, шунинг учунам оғриқларимиз ҳеч тугай демайди. Нархларни эркинлаштиришга бошқа давлатлар 1992 йил 1 январда киришиб, 1996-1999 йилларда бозорга ўтиш якунланган бўлса. биз 1994 йилдан бери шу йўлдамиз. Қанчалар эҳтиёткор, секин ҳаракатланганимиз сайин, ислоҳотларнинг оғриқлари шунча узоққа чўзилмоқда. Иккинчи авлод шу оғриқлар билан яшамоқда. Бу кетишда, худо кўрсатмасин, яна ортга чекинишлар бўлса, учинчи авлод ҳам ислоҳотлар зарурияти ҳақида чақириқлар билан, лекин бозор ислоҳотларига журъат қилолмай аросатда яшашда давом этади. Товон эса ошиб бораверади. Тескари ташвиқот кучаяверади.

Ҳеч қурса Грузия ё Қозоғистондагидек яшашни ҳамма истайди, жон бошига 4000 долларлик даромадларни ҳамма хоҳлайди. Одамлар тушуниши керакки, Грузиядек, Қозоғистондагидек ўртача яшаш тарзига етиб бориш учун улар ўтказган ислоҳотларга, қанчалик оғир бўлмасин, қадам босишимиз керак.

Кўпчилик ҳозир эсламайди. Тошкентдан даромади 2,3 баробар даромади камроқ Наманган, Фарғона ё Хоразмда буханка нон аллақачон бозор нархига ўтиб бўлган. 3 йил бўлди бунга. Ўшанда ҳам ваҳима кўтарганлар буханка нон ейдиганлар бўлмаган. Бозордаги энг қиммат ёғли патир нон ейдиганлар кўпроқ шовқин солишганди. Чунки буханка нон истеъмол қиладиганлар учун давлат компенсация тизимини ортиғи билан ишга туширганди. Бу сафар ҳам ижтимоий ёрдам каналлари (пенсия ва маош индексацияси, компенсация, бир марталик тўловлар) ишга тушмоқда. Керак бўлса яна ёрдам кўрсатилади. Менинг ишончим комил, истеъмоли буханка нон бўлган аҳоли тоифаси ҳимоясиз қолмайди.

Ҳа, "Арзон нон ва халққа томоша" сиёсати билан ҳам яшаш мумкин, давом этиш мумкин. Қадимги Римдан маълум бундай усул. Ўзингизга савол беринг, рўшнолигимизнинг чегараси шу бўлишига розимисиз? Кеча тармоқда "кўп савол бермаётганимиз учун газ ва светни қолдиришса бўларди" деб ёзиб қолишди. Ўзбекистонликлар кўпроғига муносиб. Арзон, лекин ўзи йўқ газ ва свет соқовлигимиз учун тўлов деб қабул қилишга масалан, мен рози эмасман.

Фақат Тошкентда қолган арзон нон, ўзи йўқ арзон электр ва ўзи йўқ арзон газнинг тўловини 30 йил тўладик. Тўловини кимга тўлаётганимизни билмай тўладик ва ўзимизни ўзимиз алдаб яшадик. Энди яна айирғич олдида турибмиз.

Менинг ҳукуматга қанақадир ортиқ симпатияларим йўқ. Лекин ҳозир, айнан нархларни эркинлаштириш масаласида фикримиз ўнг келиб қолганидан тушунаманки, бошқа илож энди қолмаган, энди бошқа чўзиб бўлмайди. Нархларни эркинлаштириш ислоҳотини бошлаётганларни олабўжи, жаллод ўлароқ кўрсатишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас. Ҳа бу арзон обрў, шуҳрат, боринг ана яхшигина манфаат ҳам келтиради. Лекин ҳозир ишониш керакки, улар жаллод эмас, жарроҳ. Кимдир, қачондир шу ишни қилиши керак эди ва улар шу ишни бошлашди. Энди уларга озгина қўллов ва озгина далда керак, жуда бўлмаганида эса сабр.

@the_bakiroo
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда
#Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

👫Болалар ҳаммани яхши кўради, айниқса унга эътибор ва меҳр кўрсатганларни, чунки уларнинг қалби беғубор. Болаларга қанча меҳр ва оқибат кўрсатилса, жамиятимизнинг келажаги ҳам ишончли ва барқарор бўлади.

👭Бугунги Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида айниқса, бетоб ётган болалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини хушнид қилиш учун Чилонзор тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Зафаржон Мирзаулуков ташаббуси билан туманда жойлашган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг “Болалар бўлими”да катта байрам тадбири ўтказилди.

👫Тадбирда туман ҳокимлиги масъули, депутат ва клиника раҳбарлари болажонларни байрам билан қутлади. Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқларга “Мадагаскар лайф” МЧЖнинг эртак қаҳрамонлари билан бирга болажонлар рақсга тушди. Тадбир сўнгида болажонларга совғалар тарқатилди.

👫 Байрамга шифохона ҳовлисига чиқолмаган болажонлар ҳолидан ҳам хабар олиниб, болажонларнинг севимли эртак қаҳрамонлари иштирокида уларга ҳам совғалар улашилди.

👭Шифохона раҳбарияти ва ота-оналар ва болажонлар байрам ташкилотчиларига миннатдорлик билдирди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани “1-Катта Чилонзор” маҳалласида ташкил этилган сайлов жараёнларига фуқароларнинг эътирозлари бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган.

Чилонзор тумани “1-Катта Чилонзор” маҳалласи сайлов участкаси масъулларидан олинган маълумотига кўра, маҳаллада сайлов жараёнлари қонун доирасида ташкил этилган. Маълум сабабларга кўра номзоди қўйилмаган собиқ МФЙ раиси Ф.Ниёзметовнинг номзоди аҳоли талаби ва таклифига кўра номзодлар рўйхатига киритилган.

Сайлов жараёнларида маҳалла аҳолисининг 412 нафари қатнишиши керак эди. Лекин 385нафар вакил иштирок этган. Шундан 3 фоиз овоз эгаларининг блютенлари тўғри белгиланмаганлиги сабабли инобатга олинмаган. Қолган сайловчиларнинг 90 фоизи собиқ МФЙ раиси Фазлитдин Ниёзматовга овоз берган ва шу номзод МФЙ раислигига сайланди. Сайлов ўтказилиши жараёнида аҳоли эътирозлари бўлмаганлигини маълум қилди сайлов участкаси масъуллари.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

🎊🎊🎊Болажонлар учун байрамга муносиб туҳфа бўлди
🎉🎉🎉

🎊🎊🎊Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Чилонзор туманидаги “Дилобод” маҳалласи болажонлари учун замонавий услубда қурилган янги, шинам мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

🎉🎉🎉Тантанали очилиш маросимида Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Алишер Хатамов, 3-сектор раҳбари,туман ИИОФМБ бошлиғи Фаҳод Жабаров ва бошқа масъуллар иштирок этиб, болажонларни ва уларнинг ота-оналарини байрам билан қутлади.

🎉🎉🎉Фойдаланишга топширилган ушбу боғчада болажонлар таълим олиши ва тарбияланиши учун барча-шарт-шароитлар яратилган.

🎊🎊🎊Айнан байрам куни бу обод ва гўзал масканнинг болажонларни ўз бағрига олиши барчани бирдек қувонтирди. 🎉🎉🎉🎉🎉🎉

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия
Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг 60 -сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида “Темир дафтар”га киритилган жарроҳлик амалиётига ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам ажратиш ҳамда аҳволи яхшиланган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш, тумандаги кўп қаватли уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш, Чилонзор тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йилда шаклланган қўшимча манбаларни харажатларга йуналтириш ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чоракдаги ижроси юзасидан масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.

Бундан ташқари, туманда 2022 йил 1-чоракда бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги, маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман кўмаклашувчи комиссиясининг сайлов якунлари, туман Маданият бўлими тасарруфидаги маданият марказлари фаолияти тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва барча муҳокама этилган масалалар юзасидан кенгашнинг қарорлари қабул қилинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️Муваффақиятни – саъй-ҳаракатда,
👉👉👉муваффақиятсизликни эса – лоқайдлик ва дангасаликда кўрдим.

Нажмиддин Кубро