Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.18K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
#Ўқув_семинари
Хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинари бўлиб ўтди

Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари давлатимиз раҳбари илгари сураётган “Маҳаллабай” тизимнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Шу боис, хотин-қизлар фаоллари аввало, ҳар томонлама билимга эга бўлиши, янгиликлардан ҳар доим хабардор бўлиши ва инсон қадри ва манфаатлари йўлида қабул қилинаётган қарорлар, фармонлар ва барча меъёрий ҳужжатлар ижросини ўз маҳалласидаги аёллар ҳаётига татбиқ қилиб бориши лозим.

Айни шу мақсадда бугунги кунда хотин-қизлар фаолллари учун ўқув семинарлар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, Чилонзор тум анидаги 55 та маҳаллада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари учун ҳам туманда жойлашган Тошкент давлат Иқтисодиёт университети биносида ўқув семинари ташкил этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Бошқарув_сервис_компаниялари_фаолиятидан

Бугунги кунда туманимизда самарасиз иш олиб бораётган ҲУЖМШлар бошқарув компанияларга бириктирилмоқда. Ўз навбатида БСКлар томонидан аҳолининг талабларига кўра фаолият олиб бориш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, “Гранд греат сильк роад сервис” БСК томонидан ҳам кўп қаватли уйларнинг таъмирталаб йўлакларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Куни кеча 19-мавзедаги 21-кўпқаватли уйнинг кириш йўлаклари, зинапоялари таъмирланди.

Албатта, кўп йиллардан буён таъмирталаб бўлиб, кўримсиз ҳолга келиб қолган йўлак ва зиналарнинг таъмирланиб, бўёқлар билан безатилишидан ушбу уйда яшовчилар мамнун бўлмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
ЙПХ ходими жаримангиз бор деб автомобилингизни жарима майдонига олиб киришга ҳақлими?

👉👉👉Йўқ, агар жаримага тушганингизга 60 кун бўлмаган бўлса, шунингдек 60 кундан ошган бўлса ҳам қўлида ваколатли органнинг ёзма кўрсатмаси бўлмаса жарима майдонига олиб киришга хақи йўқ.

Асос: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 291- моддаси

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ «Пойтахт лойиҳалари» рукни давом этмоқда. Навбатдаги сони янги меҳмонхоналар ҳақида.
———
⚡️ Продолжаем рубрику «Проекты столицы». Сегодняшний выпуск — о новых гостиницах.

#poytaxt_loyihalari
#проекты_столицы

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
1-синфга болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига асосан, умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Келгуси 2022/2023 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2022 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2015 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.

Эслатма, мактабгача таълим ташкилотларида олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлов курслари ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Кун_ҳикмати

“Жамият коррупцияни ҳаётнинг одатий қисми деб қараши қусурлилик ёки маънавий қашшоқликдан анча аянчлироқ.

Бу аслида демократик ҳукуматга нисбатан ишончсизликни урчитадиган ва бутун жамиятга ёйиладиган сиёсий саратондир”

Эдвард Брук
#Онлайн_брифинг

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар ва ОАВ вакиллари!

👉 30 - июнь соат 10.00 да Чилонзор тумани ҳокимлигининг Facebook (https://facebook.com/chilonzorhokimiyati) ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Чилонзор тумани Мудофаа бўлими бошлиғи подполковник Қамариддин Шайманов иштирокида соҳада олиб борилаётган фаолият юзасидан Онлайн брифинг бўлиб ўтади.

👉👉👉Шу муносабат билан Сиз ҳам мавзуга доир таклиф ва ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мулоқотда иштирок этишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Янги_қонун

Сенат “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
Давлат фуқаролик хизматчиларига бизнес эгаси бўлиш, қариндошини ишга олиш ва қариндошининг бўйсунувида ишлаш, ўз мавқеидан фойдаланиб совға ва мукофот олиш, республикадан ташқарида ҳисобварақ очишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун Сенат томонидан маъқулланди.

Олий Мажлис Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Қонун билан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият идораларида меҳнат қилаётган 100 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти, уларнинг мақоми ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига кириш ҳамда ушбу тизимда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга оид муносабатларни тартибга солиш кўзда тутилмоқда.
Ваколатли орган — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри юритилади ҳамда реестрга киритилган лавозимларга давлат хизматчилари очиқ танлов асосида тайинланади.
Қонун билан давлат фуқаролик хизматчисига қуйидагилар тақиқланмоқда:
•ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган шахслар бевосита бўйсунув ва назорати остидаги давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш;
•педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланиш;
•тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ёки тадбиркорлик фаолияти ташкил этиб, унинг муассиси бўлиш;
•ўз мавқеидан фойдаланиб ёки ўз хизмат вазифасини бажариш эвазига жисмоний ва юридик шахслардан ҳар қандай турдаги мукофот ёки совға олиш;
•чет эл фуқаролигига эга бўлиш;
•республика ҳудудидан ташқарида банк ҳисобварақлари очиш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эгалик қилиш.
Шунингдек, давлат хизматчисига ўзининг даромади ва мол-мулки тўғрисида декларация топшириш (декларация топшириш тартиби ва муддати алоҳида қонун билан белгиланади), ўз хизмат фаолиятига ташқи таъсирларнинг олдини олиш ҳамда ўз ваколатидан фойдаланган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар фаолиятига ноқонуний таъсир ўтказмаслик мажбуриятлари юкланмоқда.
👉👉👉Таъкидланишича, коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Жамғариладиган пенсияни пенсияга чиққунча олиш мумкинми?

👉👉👉Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликка мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келмасдан олдин тўлаб берилмайди.

👉👉👉Халқ банки ахборот хизматининг Xabar.uz’га маълум қилишича, Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 2 декабрдаги «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги 702-II-сонли қонунининг 16-моддасига кўра, жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқаролар пенсия тўловлари олувчи сифатида жамғариб бориладиган пенсия тўловларини қонунчиликка мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келган тақдирда олиш ҳуқуқига эга деб, белгилаб берилган.

👉👉👉Мазкур Қонуннинг 17-моддасига кўра, фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланиши ҳамда фуқаро вафот этган тақдирда, бу маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланиши белгиланган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

⚡️ Чилонзор ёшлари доим олдинда!
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Менинг қаҳрамоним” шиори остида уюштирилган “Вазирга мактуб” мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлди.

Улар орасида туманимиздаги 232-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Зарина Самадованинг ҳам борлиги қувонарлидир.

🎥Бу ҳақда MY 5 телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган репортаж орқали батафсил танишинг.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
⚡️204-сонли мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда

Замонавий услубда таъмирланаётган МТМ биносида болажонлар учун барча қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Бўёқлаш ишларида ёрқин ранглар ва бежирим безаклардан фойдаланилмоқда. Бу эса болажонларнинг кайфиятини кўтариб, кўнгилларини шод қилади.

Ҳозирда таъмир ишлари якунланиш арафасида турган бу маскан яқин кунларда фойдаланишга топширилиши мўлжалланмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi