Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Тиббиёт

Ҳамширалар беллашуви ўтказилди

Ҳамширанинг чеҳраси очиқ, ширинсўз ва ўз ишининг устаси бўлса, у парваришлаётган бемор тезда тузалади. Шу боис ҳам Чилонзор туманида жойлашган Республика ихтисослашган наркология илмий - амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиалида ҳамшираларнинг маҳоратларини оширишига алоҳида эътибор қаратиб келинади.

Тиббий муассасада айни шу мақсадда ўтказилган “Ҳамширалар беллашуви”да тиббиёт марказининг барча бўлимларидан ҳамширалар иштирок этиб, билим, малака ва бадиий чиқишлари билан ўзаро беллашдилар.

Тадбир якунида беллашувда фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган ҳамширалар фахрий ёрлиқлар ва мукофотлар билан рағбатлантирилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Ногиронлик пенсиясини тайинлаш учун қандай ҳужжатлар керак?

👉 Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ариза берувчи яшайдиган жойдаги туман (шахар) ижтимоий таъминот бўлимига берилади.

☝️ Ногиронлик ёки ёш бўйича нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

🔷 ёш бўйича нафақа тайинлашда — ариза берувчининг ёшини тасдиқловчи ҳужжат (паспортдан кўчирма ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси);

🔷 яшаш жойидан берилган маълумотнома, унда барча оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йиллари, қариндошлик даражаси, нафақа

🔷 сўраб мурожаат этган шахс оиласи ҳар бир аъзосининг турмуш кечириш манбалари кўрсатилган бўлиши керак;

🔷 ариза берувчи оиласининг умумий даромади тўғрисида маълумотнома;

🔷 ногиронлик бўйича нафақа тайинлашда — ТМЭКнинг ногиронликни тасдиқловчи хулосаси;

🔷 боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақа тайинлашда — боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари керак бўлади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Фақат ва фақат кўп миллатли халқимизни, Ўзбекистонимизни манфаатини ўйлашдан бошқа йўл йўқ бизда. Биз - мустақил Ўзбекистонмиз.

Президент: У нас нет иного пути, кроме как действовать исключительно в интересах нашего многонационального народа, нашего Узбекистана. Мы - независимый Узбекистан.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Минтақавий мулоқот масалалари муҳокама қилиниб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-кыргызских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Касаясь вопросов регионального диалога, отмечена важность всесторонней подготовки повестки очередной Консультативной встречи глав государств Центральной Азии.
Лидеры также рассмотрели график предстоящих двусторонних и многосторонних мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Онлайн_брифинг

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлигининг Facebook (https://facebook.com/chilonzorhokimiyati) ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Чилонзор тумани Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мутасаддилари иштирокида Онлайн брифинг бўлиб ўтди.

Онлайн брифинг билан тўлиқ https://fb.watch/d6137RWQol/ манзили орқали танишишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Чилонзор туманида кўплаб тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб боради. Уларни қийнаётган муаммолар туман ҳокимлиги, туман ва шаҳар прокуратураси, туман ДСИ томонидан ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилади.

Куни кеча тумандаги Пучон университети биносида тадбиркорлар учун ўтказилган очиқ мулоқотда ҳам туман ҳокими, ҳокимлик мутасаддилари, сектор раҳбарлари, шаҳар прокуратураси вакиллари иштирок этиб, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ўрганди, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди. Очиқ мулоқот жараёнида тадбиркорларнинг мурожаатларида акс этган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Оқсоқоллар_сайлови_Чилонзорда

Бугун Чилонзор туманининг 4 та маҳалласида оқсоқоллар сайлови бўлиб ўтди.
Жумладан, “Зарқўрғон” маҳалласида бўлиб ўтган МФЙ раиси сайловида Қобилова Дилбархон Адамовна кўпчилик овози билан маҳалла раиси этиб сайланди.
👏👏👏Бугунги сайловларда ғолиб чиқиб, МФЙ раислигига сайланган барча раисларимизни табриклаймиз ва ишларига омад тилаймиз. 👏👏👏

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Сизни муаммога олиб келган муносабат ва фикрни йўқотмас экансиз, муаммони ҳал қила олмайсиз.

Альберт Энштейн
#Оқсоқоллар_сайлови_Чилонзорда

Бугун, 20 май куни Чилонзор туманида маҳалла раиси сайловлари бўлиб ўтадиган манзиллар ва уларнинг вақти:

🔷 “Новза” маҳалласи – 16:00 (Республика Абу Али Ибн Сино техникуми биноси)

🔷 “Дўмбиробод” маҳалласи – 16:00 (232-сон умумтаълим мактаби биноси)

🔷 “Катта Козиробод” маҳалласи – 17:00 (Маҳалла идораси ҳовлиси)

🔷 “Катта Хирмонтепа” маҳалласи – 17:00 (217-сон умумтаълим мактаби биноси)

🔷 “Мевазор” маҳалласи - 16-00 (114-сон умумтаълим мактаби биноси)

🔷 “Хирмонтепа" маҳалласи 16-00да (101-сон умумтаълим мактаби биноси)

🔷 “Катта Дўмбиробод” 11-00да маҳалласи (4-сон мактаб-интернат биноси)

👉👉👉Барча маҳалла фуқароларини сайловда фаол бўлишга чақирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎷 Тошкент опера фестивали доирасидаги мусиқий флешмоблар давом этмоқда. Бу галги манзил Тошкент метрополитени бўлди.

🤩 Санъаткорларнинг ёрқин чиқишларига йўловчиларнинг кутилмаган ҳис-туйғулари ва давомли олқишлари ҳамроҳлик қилди. Батафсил — репортажимизда.
———

🎷 Музыкальные флешмобы в рамках Tashkent Opera Fest продолжаются. На этот раз — в ташкентском метрополитене.

🤩 Яркие выступления артистов, неожиданные эмоции пассажиров и их бурные аплодисменты! О том, как это было — в нашем репортаже.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Муслима инглиз тилини пухта ўрганадиган бўлди

Чилонзор туманидаги маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган Ёшлар етакчилари барча ёшларимизни қамраб олган ҳолда уларга ҳар томонлама кўмак бериб келмоқда.

Туманнинг 4-секторига қарашли бўлган “Меҳржон” маҳалласида яшовчи Муслима Тошпўлатова билан мулоқот олиб борилганда, унга инглиз тили курсида ўқиши учун амалий ёрдам кераклигини айтган эди. Ёшлар етакчисининг саъи-ҳаракатлари билан бугун у инглиз тили курсида ўқиш учун Ёшлар агентлиги туман бўлимининг йўлланмасини қўлга киритди.

Муслиманинг орзулари кўп. У инглиз тилини мукаммал ўрганиб, логистика соҳасида мутахассис бўлишни режалаштирган.

Орзуларинг ва режаларинг амалга ошишида омад тилаймиз, Муслима!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда
#Спорт
Чилонзор туманида ёшлар орасида 55 та маҳаллалар ўртасида Ички ишлар органлари кубоги мусобақалари давом этмоқда.

👉👉👉Кубок мусобақалари бўйича батафсил “Ўзбекистон 24” телеканали дастурларида ёритилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
⚡️ Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди

Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида комиссиянинг таркиби ва вазифалари белгиланди.

Акмал Саидов ушбу комиссияга раис этиб тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк