Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.96K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Йиғилиш кун тартибидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масаласи ҳам ўрин олди.

Жорий йилнинг март-май ойларида кучли ёғингарчилик оқибатида Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлди. Оқибатда 9 нафар инсон ҳалок бўлди. 245 та хонадон, 19 та кўприк зарар кўрди, 450 дан ортиқ бош чорва моллари нобуд бўлди.

Бунга сел ва кўчки хавфи юқори ҳудудларда йиллар давомида бетартиб пала-партиш суғорилгани ҳам сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- тоғ дарёлари ва сойлари, сел йўллари жойлашган ҳудудларда туну-кун ишлайдиган штаблар ташкил этиш ва қутқарув отрядларини кўпайтириш;

- дарё қирғоқлари, сув омборлари, селга қарши иншоотларнинг фавқулодда вазиятларга шайлик ҳолатини ўрганиб, уларни мустаҳкамлаш;

- хавфли ҳудудларда яшаётган хонадонларни хавфсиз ҳудудларга доимий кўчириш чораларини кўриш бўйича топшириқ берилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 февралдаги “Тошкент шаҳрида “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Янгиҳаёт туманида “Хўжа Учқун”, “Жалойиқ” ва “Гулзор” маҳаллалари туташган ҳудуддаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ҳисобидан 210 гектар ер участкасида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ҳамда “Янгиҳаёт” индустриал технопарки дирекцияси ташкил этилди.


👉👉👉Лавҳамиз орқали Янгиҳаёт индустриал технопарки билан яқиндан танишинг
Марказий банк хабари

🔸Ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

🔸Жорий йилнинг март ойи иккинчи ярмидан бошланган миллий валюта – “сўм”да нақд пулга бўлган талабнинг кескин ортиши натижасида Марказий банк томонидан муомалага март ойида 1 трлн. 119 млрд. сўм, апрель ойида – 6 трлн. 343 млрд. сўм, май ойининг ўтган 11 кунида 1 трлн. 100 млрд. сўм қўшимча нақд пуллар чиқарилди.

🔸Жумладан, март-апрель ойларида қўшимча чиқарилган нақд пулларнинг 8 трлн. сўми аҳолининг нақд чет эл валютасини миллий валютага айирбошлашга бўлган кескин ошган талабини (ушбу 2 ойлик талаб одатдаги 11,1 трлн. сўмдан 19,3 трлн. сўмга етган), 4-4,5 трлн. сўми банк карталаридаги маблағларни нақдлаштиришга бўлган қўшимча талабни (17 трлн. сўмдан 22 трлн. сўмга етган) қондиришга йўналтирилди.

🔸Мавсумий иқтисодий фаолликнинг ортиши сабабли
2021 йилнинг март-май ойларида Марказий банк томонидан муомалага қўшимча равишда 2,5 трлн. сўм нақд пул чиқарилган бўлса, жорий йилнинг март-апрель ойларининг ўзида (май ойини ҳисобга олмаганда) бу кўрсаткич 3 баробарга ошди.

🔸Марказий банк томонидан жойлардаги банклар филиаллари ва банкоматларни нақд пул билан таъминлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда ва аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш учун барча имконият ва заҳиралари мавжуд.

🔸Юзага келаётган қисқа муддатли узилишлар нақд пулларни жойларга етказиб бериш, яъни логистикаси ва банкоматларга жойлаштириш билан боғлиқ эканлигини ҳамда мазкур масала Марказий банк томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

🔸Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолининг товарларни харид қилишларида ва хизмат кўрсатишда банк карталари орқали ҳисоб-китобларда тўлов терминалларидан тўлақонли ва узлуксиз фойдаланишлари ушбу муаммоларга барҳам берилишига кўмак беради.


Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Forwarded from Toshkent mahallalari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фурқат Маҳмудхўжаев билан жонли эфир

🕘 2022 йил, 11 май, 21:00
Мавзу: "Маҳаллада нима гап?"
☎️ Савол ва мурожаатларингизни YouTube ва Telegram орқали юборинг: +998-90-827-06-05

👉 https://www.youtube.com/watch?v=MVdTUti5G7Y
———

Прямой эфир с Фуркатом Махмудходжаевым

🕘 11 мая 2022 года в 21:00
Тема:
"Маҳаллада нима гап?"
☎️ Свои вопросы и заявки отправляйте в YouTube и Telegram по номеру +998-90-827-06-05

👉https://www.youtube.com/watch?v=MVdTUti5G7Y

#jonli_efir
#Кун_ҳикмати

☝️Тўғрини кўтариб, ўғрини сурсанг,
👉Эл бўйсинади;
☝️Ўғрини кўтариб, тўғрини сурсанг,
👉Элдан исён унади!

Конфуций
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида борилиши режалаштирилган жойлар кўп ва хилма-хил. Жумладан, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мўлжалланган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием регионов вылетел в Ферганскую область.
У поездки широкая и насыщенная программа. В частности, запланировано ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, текстильной промышленности, ремесленничества, проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкентда илк бора Қаҳва ва Чой-2022 фестивали

☕️ 13-15 май кунлари Мовий гумбазлар хиёбонида биринчи Қаҳва ва Чой-2022 фестивали — Tashkent Coffee & Tea Festival 2022 бўлиб ўтади.

👉 Батафсил
———

Первый фестиваль Кофе и Чая-2022 в Ташкенте

☕️ В парке Голубые Купола 13-15 мая пройдёт Первый фестиваль Кофе и Чая 2022 — Tashkent Coffee & Tea Festival 2022.

👉 Подробнее

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Меҳрибон ва жонкуяр ҳамширалар!
Фидойи ўрта тиббиёт ходимлари!


Сизларни, аввало, бугунги касб байрамингиз — Халқаро ҳамширалар куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Беморларга ўз ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси ва яқинларидек муносабатда бўлиб, уларни нафақат дори-дармон, балки ширин сўз, меҳр-эътибор билан муолажа қилаётган, хаста юракларга ҳар дам парвона бўлаётган қўли енгил ҳамшираларимизни ҳамиша ардоқлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз.

Кимнингдир меҳрибон онаси, кимнингдир қизи ва азиз опа-синглиси бўлган Сиз, саломатлик посбонларининг фидойи меҳнатингизни чексиз миннатдорлик билан эътироф этамиз.

Энди ҳамшира деганда, одамлар кўз олдида фақат беморларни парвариш қиладиган, уларнинг ҳароратини ўлчайдиган тиббиёт ходими эмас, балки билим ва малакаси юқори, шифокорлардан асло қолишмайдиган масъулиятли мутахассислар жонланиши керак. Бунга эришиш сизларнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатларингиз, доимий изланиш ва интилишларингизга боғлиқ.

Азиз ҳамширалар!

Оқ ниятингиздай эгнингиздаги оқ либосингиз ўзингизга хўп ярашган. Ҳеч қачон унга доғ тушмасин! Ҳамиша эл ардоғида бўлиб юринг!

Беҳзод МУСАЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазири.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Депутатлар_қабули

Хабарингиз бор, айни кунларда маҳаллаларда шаҳар ва туман кенгашлари депутатларининг ҳамкорликдаги қабуллари давом этмоқда.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Зафар Мирзоулуков ҳамда Алишер Мирюнусовлар тумандаги “Шарқ” ва “Шараф” маҳалласи аҳолиси учун фуқаролар қабулини ўтказди.

Мурожаат қилиб келган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқ туманидан бошлади.
Туман чеккасидаги минг гектар адирликда токзор ва боғ ташкил этилган.
Президентимиз ушбу мажмуани келиб кўрди, фарғоналик деҳқонлар ва кластер раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Шу ерда Фарғона вилоятида мева-сабзавотчилик ва гулчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди.

Первым пунктом поездки Президента Шавката Мирзиёева в Ферганскую область стал Алтыарыкский район.
На окраине района, на холмистой местности площадью тысяча гектаров заложены виноградник и сад.
Президент посетил этот комплекс, побеседовал с фермерами и руководителями кластеров.
Здесь же состоялись презентации по развитию плодоовощеводства и цветоводства в Ферганской области.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #bogdorchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ободонлаштириш

🌿“Дилобод” маҳалласи кундан-кунга ободонлаштирилиб, файзли масканга айлантирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi