Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.75K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
#9_май
#Хотира_ва_қадрлаш_куни

Уруш қатнашчилари, фахрийларимиз ва нуронийларимиз ҳар доим эътибор ва эъзозда.

👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
#9_май
#Хотира_ва_қадрлаш_куни

Чилонзор туманидаги “Дилобод” маҳалласи идораси олдида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан катта байрам тадбири ўтказилди. Байрамда фахрий ва нуронийларимиз бугунги сана билан қутланиб, уларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#9_май
#Хотира_ва_қадрлаш_куни

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Чилонзор тумани “Нафосат” маҳалласида яшовчи Ленинград қамалида бўлган уруш қатнашчиси Соколова Тамара Михайловнанинг хонадонига туман ҳокими Шавкат Мавлонов ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари бориб, онахоннинг ҳолидан хабар олдилар.

Тамара Михаиловнага Президентимиз томонидан йўлланган табрик ўқиб эшиттирилди ва ажратилган маблағ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#9_май
#Хотира_ва_қадрлаш_куни

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Чилонзор тумани “Нафосат” маҳалласида яшовчи Ленинград қамалида бўлган Камарова Мария Сергеевнанинг хонадонига туман ҳокими Шавкат Мавлонов ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари бориб, онахоннинг ҳолидан хабар олдилар.

Мария Сергеевнага Президентимиз томонидан йўлланган табрик ўқиб эшиттирилди ва ажратилган маблағ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Халқимиздан меҳр кўриб, юртимизни Она юртим деб эъзозлаб, севиб умригузоронлик қилиб келаётган онахонинг дил изҳорлари ўта самимий.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#9_май
#Хотира_ва_қадрлаш_куни

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, улуғ қадрият ҳисобланиб, бу борада мамлакатимизда ҳар йили қабул қилинаётган дастурларда ёши улуғ, нуронийларга бўлган ҳурмат, эътибор диққат марказидадир.

9 май юртимизда кенг миқёсда “Хотира ва қадрлаш куни” катта тантаналар билан нишонланиб 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар ҳотираси ёд этилади ҳамда уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз эъзозланиши халқимизга хос қадриятлар кўзгуси саналади.

Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси томонидан ҳам “Инсон азиз, хотира-муқаддас”дир деб номланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Турон ахборот ресурс кутубхонаси ходимлари, тумандаги ҳамкор ташкилотлар ва юртимизга ташриф бўюрган азиз меҳмонларимиз қатнашди.

Тадбир қатнашчиларига Шомахмудовлар оиласи бутун дунёга сабр, бағрикенглик, меҳр-оқибат тимсоли эканлиги кенг маънода етказиб берилди.

👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#9_май
#Хотира_ва_қадрлаш_куни

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Чилонзор тумани “Яккатут” маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси Валентин Иванович Харченконинг хонадонига туман ҳокими Шавкат Мавлонов ва бошқа масъуллар бориб, отахоннинг ҳолидан хабар олдилар.

Валентин Ивановичга Президентимиз томонидан йўлланган табрик ўқиб эшиттирилди ва ажратилган маблағ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.


👉👉Лавҳамизда жараёнлар