Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.82K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
9 май куни соат 21:00 да “Янги Ўзбекистон” боғида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган салют ташкил этилади.

⚠️Қатор ОАВда салют Ғалаба боғида ташкил этилиши ҳақида тарқалаётган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

— — —

9 мая в 21:00 в парке «Новый Узбекистан» будет организован салют, посвящённый Дню памяти и почестей.

⚠️ Информация, распространяемая в ряде СМИ, об организации салюта в Парке Победы не соответствует действительности.

🗺 Локация

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#9май

9 май- ушбу сана халқимиз онгида чуқур қадриятларни акс эттиради. Чунки айни шу санада инсоният тарихидаги энг даҳшатли ва қонли Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ярим миллиондан зиёд ўзбекистонликларнинг руҳи хотирланади.

Қолаверса, 9 май — урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ватандошимизнинг жасоратини, фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилган халқимизнинг бағрикенглигини англаш ва қадрлаш куни.

Шунингдек, бу кунда Жаҳон урушидан олдин ва кейинги тарихимизда Ватанимиз тинчлиги ва равнақи учун жонини фидо қилган барча аждодларимиз хотирланади. Ҳаёт бўлганларига эса ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади, қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.

Бир сўз билан айтганда, 9 май — фашизм устидан қозонилган ғалаба кунигина эмас, балки халқимиз уруш ва тинчликда кўрган катта фожиалардан хулоса чиқариш, бугунги тинчликнинг қадрига етиш куни сифатида жамиятимиз онгу шууридан жой олган қадриятдир.

Айни шу сана муносабати билан туманимиздаги аҳоли гавжум бўлган Чилонзор метро бекати ёнида ўтказилган байрам тадбирида Миллий гвардия туман бўлими ва ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган кўтаринки руҳдаги куйлар аҳолимизни тинчлик қадрини янада чуқурроқ англашга чақирди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Forwarded from ️CHILONZOR_24
/DXX_kubogi
/Mini_futbol
/Final

🇺🇿Bugun 20:00da Chilonzor faxri hisoblangan /Bunyodkor stadionida Davlat Xavfsizlik Xizmati kubogi uchun musobaqani #Final bosqichi hamda G’oliblarni taqdirlash marosimi bo’lib o’tadi.
🔇Taqdirlash marosimi davomida konsert dasturi, ajoyib shou, yoqimli musiqa va Chilonzor yoshlari uchun oqshom bo’lib o’tishi maqsad qilingan.
Barcha yoshlarni, futbol ishqibozlarini taklif etamiz.
Қўп қаватли уйлар ҳолатининг рақамли инвентаризацияси

🏢 Тошкент шаҳрида турли йилларида қарийб 12 000 кўп хонадонли уйлар қурилган бўлиб, улардан ҳар бири қандайдир эскирганлик даражасига эга. Кўп қаватли уйларнинг ҳолати тўғрисидаги барча маълумотларни умумлаштиришда рақамли технологиялар қўл келади.

👉 Батафсил
———

Цифровая инвентаризация состояния многоэтажных домов

🏢 В разные годы в Ташкенте построено почти 12 000 многоквартирных домов, каждый из них находится в определённой степени изношенности. Обобщить все сведения о состоянии многоэтажек помогут цифровые технологии.

👉 Подробнее

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#9_май
#Хотира_ва_қадрлаш_куни
#Тиббиёт

Уруш қатнашчиларининг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилди

Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари ва шифокорлар томонидан фахрийларимиз, отахон ва онахонларимиз саломатлиги ҳар доим эътибор марказида бўлиб келмоқда.
Жумладан, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Раъно Носирова раҳбарлигида 34-сонли оилавий поликлиника шифокорлари Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туманимизда яшовчи уруш қатнашчиларининг хонадонига бориб, уларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказишди.

Шунингдек, туман Тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари ва 33-сонли оилавий поликлиникаси шифокорлари ҳам ўз ҳудудида истиқомат қилувчи уруш қатнашчиларини хонадонларига борган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Тумандаги барча оилавий поликлиникалар шифокорлари томонидан фахрийларимиз учун тиббий кўриклар ташкил этиб келинмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#9_май
#Хотира_ва_қадрлаш_куни

Туманимиздаги 182-сонли умумтаълим мактабида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан "Хотира абадий, инсон қадри буюкдир" шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ветеран жангчи фахрийлар ва ногиронлари бирлашмаси қошидаги ватанпарвар фидойилар бадиий жамоаси раҳбари Aлишер Хамраев иштирок етди.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан байрам дастури намойиш этилди. Мактаб маъмурияти томонидан фахрий ўқитувчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi