Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.26K links
Download Telegram
#Умумхалқ_ҳашари_Чилонзорда

Бугун Чилонзор туманининг барча маҳаллаларида умумхалқ ҳашари давом этмоқда

Туманнинг “Фидокор” маҳалласида ҳашар ишларига Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ОТМлар курсантлари, ёшлар етакчилари ҳам жалб этилди. Маҳалла аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда. Ҳатто болажонлар ҳам ўз турар жойлари атрофини тозалаш ишларига киришиб кетган.

Маҳаллалар, кўчалар ободлигига ўз ҳиссасини қўшаётган барча тумандошларимизга миннатдочилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Умумхалқ_ҳашари_Чилонзорда

Бугун Чилонзор туманининг барча маҳаллаларида умумхалқ ҳашари давом этмоқда

🧩Бугун "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси биноси ва Чилонзор туманидаги маҳаллаларда «Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

🌳🌿"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари парвариш қилиниб, атрофлари юмшатилди. Кўчалар ва маҳалла йўлларидаги тураржой бинолари атрофи ободонлаштирилди, дарахтлар оқланди, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамжиҳатлик билан бажарилди.

🍀Бугунги кунгача уюшма ходимлари томонидан Чилонзордаги 10 та маҳаллада 2500 та турли мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Режа-тақсимотга кўра, яна қўшимча кўчатлар экилмоқда.

Маҳаллалар, кўчалар ободлигига ўз ҳиссасини қўшаётган барча тумандошларимизга миннатдочилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Умумхалқ_ҳашари_Чилонзорда

Бугун Чилонзор туманининг барча маҳаллаларида умумхалқ ҳашари давом этмоқда

“Катта Қозиробод” маҳалласида ҳам умумхалқ ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Маҳаллалар, кўчалар ободлигига ўз ҳиссасини қўшаётган барча тумандошларимизга миннатдочилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Умумхалқ_ҳашари_Чилонзорда

Бугун Чилонзор туманининг барча маҳаллаларида умумхалқ ҳашари давом этмоқда

“Диёр” маҳалласида ҳам умумхалқ ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Маҳаллалар, кўчалар ободлигига ўз ҳиссасини қўшаётган барча тумандошларимизга миннатдочилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Умумхалқ_ҳашари_Чилонзорда

Бугун Чилонзор туманининг барча маҳаллаларида умумхалқ ҳашари давом этмоқда.

👉👉👉Жараёнлар видеолавҳамизда
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Таълим муассасаларида аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этилади.

❗️Кам таъминланган оилалардан тўгаракка борадиганларга тўловлар 50 фоизга камайтирилади.

➡️ Бунда оиланинг кам таъминланганлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали аниқланади.

Бир оиладан 2 ёки ундан кўп фарзанд иштирок этганда, тўловлар имтиёзли равишда ҳар бир бола учун 70 фоиз миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔹Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аралашиши мумкинми?

▫️Ҳокимликлар кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.

🔹Кўп квартирали уйни бошқариш, унинг бошқарув усулини белгилаш тартиби қандай?

▫️Кўп квартирали уйни бошқариш, бошқарув усулини белгилаш уй-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан ҳал этилади.

▫️Умумий йиғилиш қуйидаги ваколатларга эга:

банклардан кредит олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари фаолиятини назорат қилиш;
кўп квартирали уйлар бошқариш органларининг ҳисобот бериш тартибини белгилаш.

☑️ Бошқариш усулини танлаш тўғрисида мулкдорлар ўртасида келишувга эришилмаганда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бўлинмаси 3 ойда бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини белгилайди.

🔘 Бошқариш усули умумий йиғилишнинг қарори асосида исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин.

❗️ Умумий йиғилишнинг бошқарув усулини танлаш тўғрисидаги қарори мазкур кўп квартирали уйдаги барча мулкдорлар учун мажбурий.

🔹Кўп квартирали уйни ширкатлар бошқариши мумкинми?

▫️Ҳа, мумкин.
Ширкат уй-жойлар мулкдорларининг ташаббусига кўра ташкил этилади ва ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

➡️ Ширкатни ташкил этиш тўғрисидаги қарор ҳар бир кўп квартирали уйдаги барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг 50%дан кўпи ҳозир бўлган жойлар мулкдорларининг таъсис йиғилишида қабул қилинади.

📌 Ширкат раиси ваколати тугатилганда, 3 иш кунида раис кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини, қолдиқ пул маблағларини, ширкат муҳрини ва ширкатни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, раис мажбуриятларини зиммасига олган шахсга топшириши шарт.

🔹Кўп квартирали уйларни бошқаришга ҳокимликлар ғайриқонуний аралашганда уй-жой мулкдорларининг қандай ҳуқуқлари мавжуд ёки улар қаерга мурожаат қилишлари мумкин?

▫️Бундай ҳолатда маъмурий судларга мурожаат қилиш мумкин. Манфаатдор шахслар маъмурий органнинг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.

▫️Манфаатдор шахс ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан 3 ой ичида судга мурожаат қилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 1-май кунида блогер С.Абдузокирова томонидан Чилонзор тумани “Кўтарма” маҳалласи ҳудудида жойлашган автотурургоҳ ва автосервис, автодўконлар фаолияти аҳолининг ўтиш йўлида ноқулайликлар келтираётгани, автосервиснинг шовқин-сурони айни ҳудудда жойлашган 195А -сонли умумтаълим мактаби ўқув жараёнларига халақит бераётгани, эски автотураргоҳ сақланиб қолингани, яшил майдонлар бузилиб, ўрнига яна автотураргоҳ ёки автосервислар қурилиши мумкинлигидан аҳоли хавотирда эканлиги ҳақидаги танқидий мулоҳазалар чоп этилди.

Бу борада туман ҳокимлиги мутасаддиларидан олинган маълумотга кўра, 29-апрел куни туман ҳокими раҳбарлигидаги масъуллар туман ҳокимининг 2022 йил 26-апрелдаги “Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, кўп маротаба мурожаат қилувчилар билан манзилли иш ташкил этиш ва “маҳаллабай” ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра аҳоли мурожаатларини ўрганиш жараёнида айни шу масалани ҳам батафсил ўрганган.

Ўрганишлар жараёнида юқорида келтирилган ҳолатларнинг аксарияти тасдиқланган. Аҳоли ва мактаб ўқаувчилари учун ноқулайлик туғдираётган бундай ҳолатни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилган.

Жумладан, ушбу ҳуддуддаги барча дўконларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, туман кадастр ташкилоти баъзасида қонуний ҳужжатлаштирилгани ҳақидаги маълумоти бўлмаган, ноқонуний, ўзбошимчалик билан қуриб олинган ва фаолият кўрсатаётган дўконлар ёпилиши, рухсатномасиз дўконнинг олд томонидаги ҳудудларни қўшиб олган ҳолатларни ҳам бартараф этиш, автосервис фаолиятини ҳам тартибга келтириш, автосервиснинг олдидаги майдонларга дарахт кўчатлари экиб, яшил майдонларга айлантириш, аҳоли учун кенг ва қулай ўтиш йўли қуриш юзасидан қатъий режалар тузилган.

Тадбиркорларга эса фаолиятлари жараёнида қонунга амал қилиши лозимлиги, қонунлар ва барча меъёрий ҳужжатлар айрим шахслар манфаати учун эмас, балки биринчи ўринда аҳоли манфаатларига хизмат қилиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилган.

Чоп этилган мурожаатда аҳоли томонидан айтиб ўтилган яшил зоналарни бузиб, автотураргоҳга айлантириш ҳақида туман ҳокими қарори чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар асоссиз бўлиб, бу масалада туман ҳокимлиги ҳеч қандай қарор қабул қилмаган. Аксинча, туман ҳокимлиги томонидан аҳоли мурожаатларида кўрсатилган барча ноқулайликларни бартараф этиш йўналишидаги чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Биз, ўз навбатида аҳоли муаммоларини ижтимоий тармоқ орқали ёритиб, бу муаммоларни тезроқ бартараф этишга чақирганлиги учун блогер С. Абдузакировага миннатдорчилик билдирамиз. Шу ўринда, туман ҳокимлиги блоггер С.Абдузокирова билан аҳоли мурожаатларини ўрганиш йўналишида ҳамкорлик ўрнатиб, мурожаатларда кўрсатилган муаммоларни ва уларнинг бартараф этилаётганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз блогида холис ёритиб боришини қўллаб-қувватлашини билдиради.

👉👉👉Лавҳамизда жорий йилнинг 29-апрел куни туман ҳокими Шавкат Мавлонов ва тегишли масъуллар томонидан айни шу манзилда ўтказилган ўрганишлар жараёни