Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.17K subscribers
49.9K photos
5.51K videos
25 files
8.36K links
Download Telegram
#Коммунал_соҳа

“Катта Дўмбиробод” маҳалласида иссиқлик қувурлари янгиланмоқда

Айни кунларда Чилонзор туманининг “Катта Дўмбиробод” маҳалласида кенг қамровли ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, маҳаллага иссиқлик қуввати етказиб берувчи қувурлар янгисига алмаштирилмоқда. Бу эса маҳалла аҳолисига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш даражасини оширади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Коммунал_соҳа

🚧 Чилонзор туманидаги асосий кўчалардан бири бўлган Лаби ҳовуз кўчаси асфальт қилинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим_сифати
#Мактаб_психологлари

Психологик хизмат ҳозирги замон таълим тизимининг ажралмас бўлаги бўлиб, болаларга таълим ва тарбия беришда уларнинг ақлий ва шахсий имкониятларини, болада мавжуд қобилиятларни, қизиқишларни ва интилишларни ўз вақтида аниқлаш ва улардан максимал тўлиқ равишда фойдаланишни таъминлаб беради.
Агар сўз ўз ривожланишида кўпчилик болалардан орқада қолаётган болалар тўғрисида борадиган бўлса, бундай ҳолда психологнинг вазифаси тараққиётидаги бундай орқада қолишнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган бўлади.
Агар психолог иқтидорли болалар билан ишлашига тўғри келса, бундай ҳолда болаларнинг қобилиятларини эртароқ аниқлаш ва уларни янада ривожланишини таъминлашга кўмаклашиши психологнинг асосий вазифаларидан бирига айланади.
Чилонзор туманидаги мактабларда ҳам ҳозирги кунда амалиётчи психологлар фаолият олиб бормоқда.

👉👉👉Бизнинг интевьюмиз туманимиздаги мактабларда иш олиб бораётган амалиётчи психологлар фаолияти хусусида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фурқат Маҳмудхўжаев билан жонли эфир

🕘 2022 йил, 25 апрел, 21:00
Мавзу: "Маҳаллада нима гап?"
☎️ Савол ва мурожаатларингизни YouTube ва Telegram орқали юборинг: +998-90-827-06-05

👉 https://www.youtube.com/watch?v=D3I2nFtPZt0
———

Прямой эфир с Фуркатом Махмудходжаевым

🕘 25 апреля 2022 года в 21:00
Тема: "Маҳаллада нима гап?"
☎️ Свои вопросы и заявки отправляйте в YouTube и Telegram по номеру +998-90-827-06-05

👉https://www.youtube.com/watch?v=D3I2nFtPZt0
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆Sportning futbol va mini-futbol turlari bo`yicha Davlat xavfsizlik xizmati kubogining Toshkent shahar bosqichi musobaqalari tobora qiziqarli tus olib bormoqda.

⚽️Poytaxt hududidagi mahallalarda 16 dan 30 yoshgacha bo'lgan yoshlardan iborat 579 ta futbol va 559 ta mini futbol jamoalari o'rtasida saralash musobaqalari o‘tkazilmoqda.
#Кун_ҳикмати

🔷 Мард бўлиш учун, мардлик ҳақидаги билимни эгаллаш керак

🔷 Қаноатли бўлиш учун, ҳиссиѐтларга йўл қўймаслик керак

🔷 Адолатли бўлиш учун, бировларга қандай қилиб яхшилик қилишни ўрганиш керак.

Суқрот
#Тиббиётдаги_ислоҳотлар

⚡️Шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилмоқда
Президент қарори билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами аҳолига яқинлаштирилади.
2023 йил 1 январдан бошлаб жойлардаги оилавий поликлиника филиаллари негизида оилавий шифокор пунктлари ташкил этилади.
Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиника ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида кундузги стационар иш вақти соат 20:00 га қадар узайтирилади ҳамда уларда ишловчи тиббиёт ходимлари учун 2022 йил 1 июндан бошлаб қўшимча устама ҳақи белгиланади.
2022 йил 1 майдан бошлаб бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан олис масофада жойлашган маҳаллаларда маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади.
Аҳолининг профилактик тиббий кўриклари, скрининг дастурлар ва патронаж хизмати фақат ССВ томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ва белгиланган муддатларда амалга оширилади, бошқа ташкилотларнинг ушбу жараёнга аралашувига йўл қўйилмайди.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишга рухсат берилади.
“Қишлоқ шифокори” дастури такомиллаштирилади:
• олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
• олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзор_4_сектор
#Сайёр_қабул
#Мевазор_маҳалласи

Чилонзор тумани 4-сектор ҳудудига кирувчи “Мевазор” маҳалласида 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Акмал Раҳимов, туман прокурори И.Бозоров билан биргаликда маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди .

Қабул жараёнида ўнлаб фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, шу ернинг ўзида 2 нафар фуқаронинг саломатлигини тиклаш юзасидан туман Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ижобий ечим топилди.

Бир нафар ёш фуқоро эса “Ёшлар дафтари”га киритилиб, унинг бир ойлик ҳарбий хизмат учун шартнома маблағи тўлаб берилиши белгиланди. Бошқа мурожаатчиларнинг масалаларини ҳал этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

👉👉👉 4-сектор раҳбарининг сайёр қабуллари сектордаги бошқа маҳаллалар кесимида давом эттирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi