Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.26K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
Forwarded from Toshkent mahallalari
Фурқат Маҳмудхўжаев билан жонли эфир

🕘 2022 йил, 11 апрель, 15:00
Мавзу: Маҳалла раиси сайловига тайёргарлик.


👉 https://www.youtube.com/watch?v=pugTxXiuBT8
———

Прямой эфир с Фуркатом Махмудходжаевым

🕘 11 апреля 2022 года в 15:00
Тема: Подготовка к выборам председателя махалли.

👉https://www.youtube.com/watch?v=pugTxXiuBT8

#jonli_efir
🖇 Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори ижроси

АОКАда мазкур қўмита раиси ўринбосари Нодира Эгамбердиева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по приоритетным задачам в отрасли сельскохозяйственного машиностроения на 2022 год.

Facebook|Instagram|Twitter
#Матбуот_анжумани

📣 Ҳурматли тумандошлар ва ОАВ вакиллари, блогерлар!

⚡️ Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати 12 апрель куни соат 12-00да туман ИИОФМ бўлими мутасаддилари иштирокида расмий фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали бўлим фаолияти ва жорий йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан Матбуот анжумани ўтказади.

⚡️Мазкур йўналишда саволларингиз, таклиф ва мурожаатларингиз бўлса, туман ҳокимлигининг расмий фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали йўллашингиз мумкин.

👉 Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни, фаол фуқароларимизни онлайн тарзида ўтадиган Матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Манзил: https://facebook.com/chilonzorhokimiyati

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўрик танлови ҳамда "Ибратли оила" кўкрак нишонини таъсис этиш лойиҳалари тақдим этилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Нодира Эгамбердиева маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда “Оила кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилди.

Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Сенатига киритилди.

Низоли оилалар билан ишлаш механизмини жорий қилиш бўйича “Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш дафтари” лойиҳаси амалиётга тадбиқ қилиш учун ишлаб чиқилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Фавқулодда_вазиятларнинг_олдини_олиш_ва_фуқаро_муҳофазаси_ойлиги

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-апрелидан 1-майигача бўлган даврда “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси” ойлиги давом этмоқда.

Бу борада Чилонзор туманида ҳам ташкилот ва идораларда, аҳоли орасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, туманимиздаги 163-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари учун ўтказилган тадбирда ҳам энг долзарб мавзуларда, яъни Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишнинг олдини олиш, тиббий, техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш қоидалари хусусида кенг ва батафсил маълумотлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Чилонзор туманининг «Дилобод» маҳалласида бўлиб ўтган фуқаролар қабулидан видеолавҳа
———

🎥 Видеоролик с приема граждан, прошедшего в махалле «Дилобод» Чиланзарского района

#qabul
#Chilonzor_tumani

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан
#Бешта_муҳим_ташаббус_амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги 55 та маҳаллада фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тизимли равишда спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан “Зарқўрғон” маҳалласида жойлашган 164-сонли умумтаълим мактабида “Бешта муҳим ташаббус” доирасида ўтказилган спорт мусобақалари ҳам маҳалла ёшлари учун чуқар таассуротларга бой бўлди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Депутатлар_фаолиятидан

Сайловчиларнинг мурожаатлари доимо эътиборда

Куни кеча туманимизнинг 12-Нафосат сайлов округидан сайланган туман кенгаши депутати Лола Муродова ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чилонзор туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Шавкат Мурзамуродов билан бирга ўз округида яшовчи аҳоли билан мулоқот қилиб, сайловчилар томонидан Президент вертуал қабулхонасига ва сайёр қабулларга қилинган мурожаатлар ва уларнинг ижросини ўрганди. Мурожаатчиларнинг иш билан таъминланиш, тиббий кўрик ва даволаниш харажатлари учун моддий ёрдам масалаларида қилган мурожаатлари депутат томонидан кўриб чиқилди ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу муаммоларнинг ечими топилиши ва фуқароларга кўмак берилиши айтиб ўтилди.

-Жорий йил бошидан буён ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 та оилани “Темир дафтар”га киритиб, уларга моддий ёрдам кўрсатишга кўмаклашдим. Эндиликда округда жойлашган янги ташкил этилган “Диёр” МФЙ идорасини компьютер жамланмаси билан таъминлаш, округда жойлашган 183-сонли умумтаълим мактабининг ёзги ва қишки спорт мажмуаларини таъмирлаш, “Диёр” ва “Нафосат” МФЙлари учун янги маҳалла гузари қурилиши масалалари юзасидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда иш олиб бормоқдамиз,-дейди округ депутати Лола Муродова.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Янги_қарор
#Спортни_ривожлантириш
Президентнинг спортга оид янги қарори эълон қилинди

«Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–201-сон, 11.04.2022 й.) қабул қилинди.
Қарор билан оммавий спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Хусусан, оилавий спорт рағбатлантирилади, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.
2022 йилдан ҳар йили 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган «Ёшлар форуми» доирасида футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.
1-босқичда – кўчалараро маҳалла мусобақалари;

2-босқичда – маҳаллалараро сектор мусобақалари;

3-босқичда – сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;

4-босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;

5-босқичда – вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.
Ушбу мусобақалар 5 босқичли «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказилади.
2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича 3 босқичли умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади.
Юқоридаги мусобақалар ғолибларини тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмайди ва уларга қуйидаги малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади:
- туман (шаҳар) босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – иккинчи малака тоифаси;

- вилоят босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – биринчи малака тоифаси;

- республика (финал) босқичида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – олий малака тоифаси.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
🚀 12 апрел санаси — инсон томонидан коинотга илк парвоз амалга оширилган кун!

🪐 “Поехали!” (“Кетдик!”) — ўзининг айнан ушбу машҳур хитоби билан Юрий Алексеевич Гагарин 1961 йилда "Восток" космик кемасида очиқ фазога йўл олди.

🎉 Умумий 108 дақиқа давом этган бу парвоз коинотни ўзлаштиришда улкан қадам бўлди ва ушбу воқеа шарафига ҳар йили бутун дунёда Авиация ва космонавтика куни нишонланади.
———

🚀 12 апреля — день, когда состоялся первый полёт человека в космос!

🪐 «Поехали!» — именно с этой ставшей крылатой фразой Юрий Алексеевич Гагарин в 1961 году на космическом корабле «Восток» отправился на орбиту.

🎉 Полет, длившийся всего 108 минут, стал мощным прорывом в освоении космоса, и в честь этого события ежегодно весь мир отмечает День авиации и космонавтики!

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#Сайёр_қабул
#Чилонзорда

Тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилди

Кеча Чилонзор туманининг «Дилобод» маҳалласида Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ўтказилган навбатдаги қабулда шу ҳудуддаги тадбиркорлар ва соҳага қизиқувчиларнинг саволлари, муаммо ва таклифлари кўриб чиқилди.

Сайёр қабул Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокиров, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шароф Раҳмонов ва тегишли бошқармалар масъуллари иштирокида ўтказилди.

Мутасаддилар томонидан мурожаатчиларнинг тадбиркорлик соҳасида дуч келаётган муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi