#Лобархон_қандолатчи_бўлмоқчи
#Ёшлар_етакчиси_ташаббуси
1-секторга қарашли “Aл-Хоразмий” маҳалласи ёшлар етакчиси Муниса Aбдуллаева шу маҳаллада яшовчи ёшлардан бири Лобар Aҳмедовага туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали "Бегим Бегойим" ўқув марказида Қандолатчилик йўналишида бепул касб-ҳунар ўрганиши учун йўлланма берди.
Эндиликда Лобархон 8 ҳафта даврмида касб ҳунар курсида ўқийди ва кейин ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши мумкин.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

⚡️Кўп квартирали уйлар атрофидаги ўзбошимча қурилишлар юзасидан
✍️Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида бир қатор қонун ҳужжатлари кўриб чиқилди. (https://parliament.gov.uz/uz/)
Хусусан, Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳасига кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қоидаларни бузиш
➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Бундан ташқари, кўп квартирали уйларда ва туташ ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилмалар қуриш
➖фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача
(5,4 млн - 8,1 млн);
➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 40 бараваридан 50 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Лойиҳада агарда ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилган бўлса ва ўзбошимча қурилма бартараф этилса, фуқаро жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Оилавий_ажримлар
#Яраштирилаётган_оилалар
Оилавий ажримлардан оилалар, фарзандлар жабр кўради. Шу билан бирга бу жараёнлар жамият барқарорлигига ҳам салбий таъсирини кўрсатади. Лекин шунга қарамай, пойтахтимизда, хусусан туманимизда ҳам оилавий ажримлар кўрсаткичи пасаймаяпти.
Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимининг кўрсатмасига кўра тумандаги ажримлар ёқасида турган оилалар билан ишлашни тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида Оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича туман комиссияси фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳозирда туманда ажрим ёқасида турган 12 та оила рўйхатга олинган бўлиб, комиссия айни оилаларни ўрганиш ва уларни яраштириш бўйича барча чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Албатта, олдига оилаларни яраштиришдек савобли мақсадни қўйган комиссия аъзоларининг саъи-ҳаракатлари ўз натижасини бермоқда. Туман Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари, туман отинойиси, туман бош имом-хатиби, ҳуқуқшунос ва психологлардан иборат комиссия ҳар бир оила билан алоҳида йўналишларда муҳокамалар олиб бормоқда. Комиссия томонидан ажрим ёқасидаги иккита оила яраштирилди. Шундай оилаларнинг яна бирига ярашиш масаласида ўйлаб кўриши учун муддат белгиланди.
Бир оила ажрашса, Арши аъло ларзага келади, дейди нуронийларимиз. Ажримларнинг олди олиниши эса, аввало ўз ота-оналари билан яна бирга яшаш бахтига эришаётган фарзандларнинг кўнглини қувончга тўлдиради. Қолаверса, аҳил оилалар кўпайиб, жамиятимизнинг янада барқарор бўлишига замин яратилади.

Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#fayzli_Toshkent_2022
Чилонзор тумани ҳокимлиги, Тошкент шаҳар прокуратураси ва бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида туман ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан штаб йиғилиши бўлиб ўтди.
Штаб йиғилишида Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов, Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов, туман сектор раҳбарлари, мажмуалар, бошқарма, бўлим масъуллари, Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳудудида Наврўз байрамига тайёргарлик юзасидан “Файзли Тошкент” акциясини ўтказиш жараёнида туман ҳудудида олиб бориладиган ишлар режалаштириб олинди. Жалб қилинган техникалар, дарахтларни оқлаш учун оҳак маҳсулотлари ва бошқа техник анжомлар маҳаллалар бўйлаб тақсимланди ҳамда маҳаллаларда тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

#Заковат_Чилонзорда
Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман халқ таълими бўлими ва ёшлар етакчилари ҳамкорлигида тумандаги барча мактабларда “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди.
Нафосат маҳалласидаги 183-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган интеллектуал ўйин жараёнлари фотожамланмамиздан ўрин олган.

#Семинар
#Аёллар_ҳуқуқи
Аёлларимизда ҳуқуқий саводхонлик қай даражада?
Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан туман аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, бугун тумандаги 164-сонли умумтаълим мактаби мажлислар залида туман Адлия бўлими масъуллари билан ҳамкорликда аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир семинар ўтказилди.
Семинарда иштирокчилар ҳуқуқий мавзудаги кўплаб саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.