Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.69K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Вилоят ҳокимлари "Узсувтаъминот" билан бирга жорий йилнинг ўзида марказлашган ичимлик суви таъминотини 75 фоизга етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Ҳар бир вилоят ўзини режаларини ўн кунда қайта кўриб чиқиб, уларни ошириш бўйича таклифни бериши зарур", деди Президент.

Бу ишларни жадаллаштириш учун сув таъминоти лойиҳалари бўйича жойлардаги “Ўзсувтаъминот”нинг инжиниринг компаниялари вилоят ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчиларни аниқлаш ва молиялаштиришни очиш вилоятнинг ўзида бўлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва "Узсувтаъминот" лойиҳаларга техник талабларни белгилайди ва уларни экспертизадан ўтказади, ишларни қабул қилиб, эксплуатацияга масъул ва жавобгар бўлади.

Мутасаддиларга ушбу янги тизимни амалиётга жорий қилиш топширилди.
Йиғилишда бугунги кунда мавжуд 8 мингта сув қудуғидан 1,5 мингтаси яроқсиз ҳолатга келган бўлиб, қарийб 800 та маҳаллада сув таъминоти ёмонлашгани таъкидланди.

Шу билан бирга, Зомин, Нурота ва Қўшработ конларида ер ости қудуқларини қазиш ҳамда Зарафшон, Чирчиқ каби дарёлар ўзанида қум-шағал олиш ишларини назоратсиз, пала-партиш амалга ошириш оқибатида, ушбу ҳудудларда ер ости чучук сувлари захиралари 30 метргача пасайган.

Йиғилишда бундан буён сув қудуқларини аниқлаш ва бурғилаш ишлари фақат Геология қўмитаси томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Икки ой муддатда Зарафшон ва Чирчиқ дарёларининг ичимлик суви таъминотига салбий таъсир кўрсатадиган участкаларида тартиб ўрнатиш топширилди.

"Бошқа дарё бўйларидаги аҳвол ҳам қаттиқ тартибга олиниши керак. У ерлардаги ҳолатдан тўлиқ хабарим бор. Бунга ҳам икки ой муҳлат бераман", деди давлатимиз раҳбари.
Президент туманларда эксплуатация тизимини яхшилаш энг долзарб масалалардан бири эканини қайд этди.

Жумладан, 100 дан ортиқ туманда эксплуатация хизматлари кўрсатиш учун зарур техника етарли эмас.

Шу боис туман сув таъминоти ташкилотлари молиявий имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бунда:

- маҳаллаларда сув таъминотини яхшилаш учун кўрсатиладиган пуллик хизматлар турларини белгилаш ваколати ва улар бўйича тушумлар тўлиқ туманлар ваколатига ўтказилади;

- сув таъминотини яхшилаш, жорий таъмирлаш, авария ҳолатларини бартараф этиш ҳамда махсус техника хариди учун туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан туман “Сувтаъминот” корхонасига маблағ ажратиш тизими жорий этилади.

Йиғилиш якунида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги Лутфий маҳалласи кўчаларининг биридаги таъмирталаб жойлар ҳақида танқидий мулоҳазалар чоп этилди.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокимининг Архитектура, капитал қурулиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари берган маълумотларга кўра, Лутфий маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида ички кўчаларга 10 минг 200 метр квадрат асфальт ётқизилган.

2 минг 800 метр квадрат пиёдалар йўлаклари бетон қилинган. 1 та болалар майдончаси, 1 та Стрит ворк аут, 1 та мини стадион, 3 та соябонли ўриндиқлар (беседка) ўрнатилган. 50 метр иригация тизими таъмирланган. 180 погонаметр бордюр ўрнатилган.

Маҳаллада “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар давом эттирилиши режалаштирилган ва яқин кунларда маҳаллада таъмирланиши лозим бўлган барча ҳудудларда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши ишлари бошланади.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
📣📣📣Ҳурматли Чилонзор тумани аҳолиси!

Қиш мавсумининг ноқулай об ҳаво шароитида вужудга келадиган муаммоли вазиятлар, иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидаги носозликлар, электр узилиш ва газ таъминоти ҳамда бошқа турдаги муаммолар юзасидан туманда ташкил этилган 24 соатлик навбатчилик хизматига 1056 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари, тумандаги коммунал соҳаларнинг қуйидаги рақамлари орқали ҳам носозликлар ҳақида хабар беришингиз мумкин:

ДУК "Toshissiqquvvati" Чилонзор бўлими дистпичерлик хизматига (71) 278-40-12 рақами орқали;

Чилонзор Электр таъминоти диспетчерлик хизматига (71) 2771972 рақами орқали;

Чилонзор оқова сув тармоқлари дистпичерлик хизматига (71) 2741909 рақами орқали;

Чилонзор тумани Сув таъминоти корхонаси диспитчерлик хизматига (71) 2779870 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Ҳазрат Навоийнинг 581 йиллигига бағишлаб маънавий маърифий тадбир ўтказилди

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида Ҳазрат Алишер Навоийнинг 581 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий-маънавиятимиз гултожи” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Хўжа Аламбардор масжиди имоми Раҳимберди Раҳмонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сиёсатшунос, Халқаро Антик дунё илмий академияси академиги Қобилбек Каримбеков ва бошқа таниқли санъаткорлар ва ижодкорлар иштирок этишди.

Шунингдек, тадбирга буюк бобокалонимиз маънавий меросидан баҳраманд бўлишлари учун барча маҳалалардан фаоллар билан бирга мактабнинг ички рўйхатида ва ИИОФМБ рўйхатларида турадиган ўқувчилар, ИИОФМБ пробация хизмати назоратидаги фуқаролар ҳам таклиф этилди.

Тадбир иштирокчилари таниқли ёзувчи, олим ва уломоларнинг Навоий ижоди бўйича жуда қизиқарли ва фойдали маълумотлари билан танишдилар. Шунингдек, тадбирда Навоий бобомиз ғазалларининг мумтоз ижролари таниқли санъаткорларимиз томонидан ижро этилди.

👉👉👉Тадбир ҳақидаги видеоролигимизни кейинги хабарларимизда тақдим этамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Навоий_ҳикматлари

Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.
* * *
Халойиққа кўрма қилиб бенаво,
Ўзингга раво кўрмаганни раво.
* * *
Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.
* * *
Менга не ишқу, не ошиқ ҳавасдур,
Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Алишер_Навоий_таваллудининг_581_йиллиги

“Элнинг адаби хушроқ эрур олтунидин...”

Бугун буюк бобокалонимиз ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Буюк мутафаккир, давлат арбоби, минглаб асарлар ёзиб қолдирган улуғ шоир, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий бобомиз бугунги жамиятимизда ҳам энг долзарб бўлиб турган “Элнинг одоби”, яъни маънавият қай даражада қимматли эканлигини жуда кўп бор такрорлаганлар.

Афсуски, тобора глобаллашаётган жамиятда аксарият инсонлар моддий бойликни деб маънавий қиёфасини йўқотаётган ҳолатлар кўпроқ учраб турибди. Айни вазиятда Ҳазрат Навоий ижодиётини ўрганиш ва аҳолининг онгига унинг ғояларини сингдириб бориш энг муҳим вазифаларимиздан биридир.

Ҳазрат Навоий ижодиёти ва унинг биз учун жуда аҳамиятли жиҳатлари ҳақидаги мақолани https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали тўлиқ ўқишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Жонли эфир: 2022 йил, 9 февраль, 15:00
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев

Мавзу: Маҳаллада дув-дув гап

👉 https://www.youtube.com/watch?v=30lJB7alegs
👉 https://fb.me/e/3oarzx4kU
👉 https://www.facebook.com/profile.php?id=100005562287657
———

Прямой эфир: 9 февраля 2022 года в 15:00
Заместитель хокима города Ташкента Фуркат Махмудходжаев

Тема: Об этом говорит вся махалля

👉 https://www.youtube.com/watch?v=30lJB7alegs
👉 https://fb.me/e/3oarzx4kU
👉 https://www.facebook.com/profile.php?id=100005562287657

#jonli_efir

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишлаб ўтказилган маданий-маърифий тадбир марказий телерадиоканаллар орқали кенг ёритилди.

Айни тадбир тафсилотларининг Ўзбекистон-24 телеканали орқали эфирга узатилган лавҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi